I. 4 Яқин ва Ўрта Шарқ давлатлари архитектураси



Download 18,18 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi18,18 Kb.
#303432
Bog'liq
arx tarixi va nazariyasi



I.4 Яқин ва Ўрта Шарқ давлатлари архитектураси.

Ўрта асрлар даври Яқин ва Ўрта Шарқ давлатларида феодализм тузумининг кескин тус олган ислом дини замонасига тўғри келди. VII-асрда Арабия яриморолида пайдо бўлган ислом давлати-Араб халифати асрнинг оҳиригача Фаластин, Сурия, Месопотамия, Египт ва Эрон давлатларини ўзига бўйсиндириб бўлган эди.

VII асрнинг охири ва VIII аср бошларига келиб Ҳалифат томонидан бутун шимолий Африка, Пириней яримороли, Кавказорти ва Ўрта Осиё, қисқаси Хиндистоннинг ғарбий чегарасигача бўлган барча давлатлар исломлашган эди.

Мазкур давр архитектурасига келсак, яъни диний оқим ва ўта феодаллашган тузумнинг қурилишларга таъсирини ижобий бўлди деб қарашимиз мумкин.Чунки ушбу даврга келиб ўзига хос бино ва иншоотлар қурилиши авж олди.

М: Мачитлар-бир неча минг киши сиғиниши учун тўпланадиган бино, мулла озон айтадиган миноралар, диний таълимот мактаблари- мадрасалар ва ўша давр давлат арбоблари учун мақбара кўринишида бунёд этилган –мавзолейлар шулар жумласидандир.

Шу каби бинолар қаторида Араб, Эрон, Озарбайжон, ўрта Осиё давлатлари шаҳарларида савдо-отиқ, маъмурий ва олимлар жамоаси учун мўлжалланган кутубхоналар, университет ва мактаблар барпо этила бошланди.

Ҳар бир шаҳарда энг аввало мудоофа вазифасини ўтовчи қалин деворлар билан биргаликда жамоат бинолари, соборли масжитлар, ёпиқ бозорлар, мористон деб аталувчи касалхоналар, ташқи чет давлатлар савдо карвонлари учун шаҳар ташқарисида карвон-саройлар, ҳар хил турдаги ҳаммом ва жамоат овқатланиш бино ва иншоотлари қурила бошланди.

Бино ва иншоотлар асосан ғиш, бетон ва каркас конструкцияларидан иборат бўлиб,уларнинг фасадлари кўпроқ аркали шакллар билан ишланган, бу эса ўз навбатида ҳам чиройли ҳам мустаҳкам конструкцияни ҳосил қилар эди. Олдинроқ ярим доира шаклидаги аркалар кўпроқ қурилган бўлса, кейинроқ муҳандислик илми такомиллашганлиги оқибатида тақасимон аркалар кенг тус олди. Тепа қисми уяли қилиб қурилган, иккита ярим тақадан иборат шаклда қурилган аркалар олдингиларидан кўра анча пишиқ ва мутаҳкам эканлиги исботланди ва бундай конструкцияларнинг тарқалишига кенг йўл очиб берди.

Бунда аркалар одатда икки хил конструкциядан, ёки ғиштдан, ёки бўлмаса тошдан ясалар эди. Бунинг сабаби иншоот қурилаётган жойларда қурилиш материалларининг заҳирасига бўлган.

М: Сурия ва Египтда аркалар тошлардан йўнилиб ясалса, Ироқ, Эрон ва Ўрта Осиё давлатларида асосан пиширилган ғиштлардан ясалган. Тақасимон аркалар ҳатто Испания ва Мағриб давлатларида ҳам кенг тарқалган эди.

Қуйидаги расмда (19-расм) Яқин ва Ўрта Шарқ давлатлари архитектуравий контрукцияларидан наъмуналар келтирилган.

Гумбазли бинолар:

1.Марвдаги Санжар мавзолейи.(XII аср) а-қирқим, б-план.

2.Султониядаги Улжойт-Худобанд мавзолейи. (XIV аср) а-қирқим, б- план.

3.Самарқанддаги Ишратхона мавзолейи. (1464й) а-қирқим, б-план.

4. Асосдан ( пойдевордан) гумбазга ўтиш.

5. Чорқирра пойдевордан гумбаз асосига ўтиш усуллари. а-ички сферик сиртли тромп, б-яримаркали кўндаланг тромп, в-консолли елка, г-бўшлиқли сводлар.

Аркали консрукциялар:

6.Аркаларнинг турлари. а-учли арка, б-тақасимон арка, в- уч қопқоқли арка, г- ялпоқ шаклли арка.

7. Аркадларнинг турлари турлари. а-кўп ярусли, б-узлукиз уланган, в- безакли тампонлар билан ишланган арка.

Сводларнинг турлари:

8. Монастирларда қўлланиладига сводлар.

9. Узлуксиз уланган аркадларнинг сводлари.

10. Свод-балкалар.

Исломия давлатлари қурувчиларининг тажриба алмашувлари қийин жараён бўлмасада қандайдир сабабларга кўра баъзи давлатларда қўлланилган аркали конструкциялар билан алмашган.

М: Омеядлар масжити, 708й. Дамашқ, Ибн Тулун масжити, 876й. Каир, Аркали Хасан масжити ва мадрасаси, 1356й-62й. Каир, шу ерда Каит-бей қабрий масжити, 1472й-гумбазли.

Улкан масштабли сводли қурилмалар кўпроқ Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиёга хос бўлиб, баъзи сводларнинг таянч оралиқлари 20 метргача етган.

М: Самарқанддаги Бибихоним масжити-18,8 метр, Шахрисабздаги Оқ сарой қасри-22 метр, Табриздаги Алишоқ масжити-30 метрдан ортиқ бўлган.

Сводли конструкциларнинг асосий хусусиятларидан бири нервюда қобирғали сводларнинг анча мустаҳкам, айниқса ер қимирлаш жараёнидагиги устиворлиги учун хам кенг кулланилган.

Гумбазли конструкциялар ўз навбатида квадрат шаклдаги асосга таянишнинг кенг тарқалган турига-тромп ва елканлар киради.

XII аср бошларида Эрон, Озарбайжн ва Ўрта Осиёда гумбазли конструкциялари билан биргаликда икки қаватли (қатламли) гумбаз конструкцияси қўлланила бошланди. Буларга мисол қилиб, Султониядаги Улжойт Худобанд мавзолейини (XIV аср ), Самарқанддаги Гўри Амир (1404й) мавзолейини келтиришимиз мумкин.

Бундай қўш гумбазли иншоотларнинг кўриниши учли қобиқсимон шаклдан иборат бўлиб, кўп ҳолларда ички томонида тик қобирғалар билан ва ёғоч узатмалар билан мустаҳкамланганлар. Бу хилдаги конструкциялар иншоотнинг зилзилабардошлигини оширган. Кесишувчи аркалар устига қурилган гумбазли биноларга Самарқанддаги Чўпон ота мавзолейи мисол бўла олади (XVаср).

Ўша даврда Ўрта Осиё шаҳарларидаги сводли-гумбазли услубда қурилган, ҳозиргача шукуҳини йўқотмай келаётган тарихий иншоотларга қуйидагиларни мисол қилишимиз мумкин. (20-21-расмлар)

1.Сомонидлар мавзолейи, IX-X аср Бухоро.

2.Миноралар: а.Бухорода. б. Вобкентда

3.Робот Маликдаги карвон сарой XI аср.

4.Самарқанддаги Гўри Амир мавзолейи XV аср.

5. Самарқанддаги Шохи-Зинда ансамбили. XIV-XV аср.

6.Самарқанддаги Регистон ансамбили XV-XII аср)

7. Бакудаги Шервоншоҳ қасри ансамбили XV аср.




Ўша вақтнинг энг мукаммал конструкцияларидан бўлган сводли-гумбазли тизим, нозик қобиқли ва серҳашам таянч элементлардан иборат бўлиб, XIV асрнинг нервюда ва аркали иншоотлари учун юқори кульминация нуқтаси бўлиб қолди.
Download 18,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish