3-мавзу: ижтиҳод ва мазҳаблар режа: Ижтиҳод тушунчаси ва турлари



Download 351,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana22.02.2022
Hajmi351,4 Kb.
#82707
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3-мавзу 85b0105dd4f459ea3d4e9693d4c196f3

Оғахонийлар. XIII асрга келиб исмоилийларнинг низорий оқими деярли 
йўқ бўлиб кетди. Бироқ XIX асрга келиб, асли шиалардан бўлган Ҳасан Али 
Шоҳ (1804-1881 йй.) Эронда ўз атрофига бир қанча қўшинларни йиғиб, 
давлатга қарши исён кўтарди. Кўпчилик Ҳасанни қўллаб-қувватлади. 
Натижада Эронда давлат тўнтариши бошланди. Инглизлар форсийлар 
юртларига бўлган қизиқишлари туфайли ушбу тўнтаришга ҳомийлик 
қилдилар. Лекин бу тўнтариш 1840 йилга келиб самарасиз якунланди. Ҳасан 
Али Шоҳ ва унинг қўшинлари асир олинди. Кейинчалик инглизлар асирга 
олинганларни катта пул эвазига ҳамда Эрондан олиб чиқиб кетиш шарти 
билан озод қилдилар. Инглизлар уларни Афғонистонда қарор топишлари 
учун қўллаб-қувватладилар. Афғонлар бунга йўл қўймай, уларни 
Ҳиндистонга чиқариб юбордилар. Натижада улар Бомбей шаҳрида қароргоҳ 
барпо қилиб, ўз фаолиятларини давом эттирдилар. Инглизлар Ҳасан Али 
Шоҳдан ўз мақсадлари йўлида фойдаландилар. Ҳасанга исмоилийлар 
тарафдорларининг мутлақ ҳокимлиги берилиб, исмоилий-низорийларнинг 
имоми деб эълон қилинди ва унга Оғахон лақаби берилди. Ҳасан Али 


атрофига Ҳиндистон исмоилийлари қўшилди, натижада Оғахонийлар оиласи 
барпо қилинди. Ҳасан Али вафот этгач, ўғли Али Шоҳ (ваф. 1885 й.) 
Иккинчи Оғахон номи билан танилиб, отасининг ишларини давом эттирди. 
Иккинчи Оғахон вафотидан сўнг якка ҳокимлик унинг ўғли Муҳаммад Шоҳ 
ал-Ҳусайний Учинчи Оғахонга (ваф. 1957 й. ) ўтди. Учинчи Оғахон ўз 
вафотидан олдин исмоилийлар анъанасига хилоф равишда ҳокимликни катта 
ўғлига эмас, балки невараси Каримхон ал-Ҳусайнга васият қилди. Каримхон 
Америка университетларининг бирида таҳсил олган ва у ҳозирги кунда 
исмоилийларнинг 48-имоми, Тўртинчи Оғахон деб ҳисобланади. 
Улар Оғахонларни Фотима наслидан, барча гуноҳлардан пок ва 
муқаддасдирлар деб эътиқод қиладилар. 
Оғахоний имомлар Европа мамлакатларида бадавлат ҳаёт кечираётган 
бўлсалар-да, уларнинг тарафдорлари имомларини улуғлашда давом этиб, 
топган бойликларининг бешдан бирини бериб турадилар. Шу сабабли 
Учинчи Оғахон дунёнинг энг бой кишиларидан бирига айланган эди. 
Ҳозирги кунда Оғахонийлар Карачида ўз марказларини бунёд этганлар, 
унинг тарафдорлари Африканинг шарқий қисми Найроби, Дор ас-Салом, 
Мадагаскар, Занзибар, Конго, Ҳиндистон ва Покистонда ўз таълимотларини 
ёйишда давом этмоқдалар. Шунингдек, Сурия ва Ливанда ҳам уларнинг 
тарафдорлари мавжуд. Ҳозирги кунда бу ақида тарафдорларининг сони 
тахминан 20 млн. га яқиндир. 
Нусайриййа (Алавийа). Нусайрийлар шиаларнинг 12 имомлик 
фирқасидан бўладилар. Улар номини Ибн Нусайрга нисбатлайдилар. 
Нусайрийларнинг ўзлари ушбу номни ёқтирмайдилар ва ўзларини 
«алавийлар» деб номлайдилар. Лекин турклар уларни бу ном билан 
аталишини инкор этиб, Суриядаги ўзлари яшайдиган тоғлар номи билан 
номлашади. Кейинчалик, французлар XX аср бошларида уларни эски 
номлари билан атай бошладилар. Шунга кўра Нусайр тоғлари мустақил 
алавийлар ерларидан ҳисобланади.
Улар насронийларнинг учлик ақидасига ўхшаш таълимотга эгалар. 
Уларнинг учликлари – Али, Муҳаммад ва Салмон ал-Форсийлардан таркиб 
топган. Бу рамз – маъно, исм ва эшик демакдир. Бунга кўра Алини маъно ёки 
ғайб, яъни худо, Муҳаммад(а.с)ни исм ёки зоҳир исмнинг шакли, Салмонни 
эса маънога етакловчи «эшик» (боб) ёки йўл деб биладилар. Салмонни 
Жаброил фаришта даражасига кўтариб, Муҳаммад(а.с.)га Қуръоннинг 
барчасини Салмон етказган деб ҳисоблайдилар.
Нусайрийларнинг шаръий ҳукмлари Қуръонни ботиний услубда таъвил 
қилиш асосида ишлаб чиқилади. 
Ҳозирги кунда бу фирқа вакиллари Сурия Араб Республикаси 
аҳолисининг тахминан 10 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари улар 
Ливан ва Туркиянинг жанубида жойлашган шаҳарларда ҳам яшайдилар. 

Download 351,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish