Т.Кампанелла
Неаполь (Италия) меҳнаткашларининг қашшоқлигини
кўрган. У ўзининг «
Офтоб шаҳри
» (1602 й. ёзилган, 1623 йилда чоп этилган)
китобида золимларнинг шохона ҳаётини танқид қилади, у ҳам Т.Мор каби, бу
тенгсизликнинг асосий
сабаби хусусий мулкчилик, дейди. У келажак жамият
тўғрисидаги ўз тасаввўрини ҳам беради, улар Т.Морга ухшаш:
ижтимоий
мулкчилик мавжуд, ҳамманинг меҳнат қилиши зарур, машина меҳнати
қўлланилганлиги туфайли иш кунлари чекланган (4 соат), ақлий меҳнат
жисмоний меҳнат билан алмаштириб турилади, бунда ҳунармандчилик,
чорвачилик ва деҳқончилик билан нисбатан текис шуғулланиш шарт қилиб
қўйилади, текис, пулсиз тақсимот амалга оширилади. У
файласуф, шоир,
сиёсий арбоб бўлган, кейинчалик эса (1582) рохиб бўлган. Испания
босқинчиларига қарши исён уюштиргани учун қамоққа олинган, 27 йил
камокда ётиб, фалсафа, фалакиёт, сиёсат, медицинага оид ўнлаб асарлар ёзган.
Унинг «Офтоб шаҳри» асари денгизчининг ҳикояси шаклида берилган. Янги
жамиятда олим кохинлар табақаси томонидан бошқарилувчи
идеал жамоа
бўлади, хусусий мулк ва оила бўлмайди, болалар давлат томонидан
тарбияланади, фан ва маориф тараққий этади (Галилейни ҳимоя қилган).
Файласуфларнинг берган баҳосига кўра, бу олимларнинг жамияти «
хомаки
ишланган» «қўпол коммунизм
»дир. Улар асосан ҳунармандчилик ва
деҳқончиликка асосланган тенглаштириш хусусиятига эга.
Аммо шунисига
эътибор берингки, бу кишилар ҳар жиҳатдан
таъминланган, билимли давлат
арбоби
бўлганлар,
коммунистик
жамият
ғояси
К.Маркс
ва
Ф.Энгельсларнинггина ғояси эмаслигини ҳам эслатиб ўтиш зарур. Хаёлий
социализм тўғрисидаги дастлабки ғоялар Осиёда
Абу Наср ибн Муҳаммад
Форобий
,
Германияда
Томас Мюнцер
(1420-1525)лар томонидан ҳам илгари
сурилган. Инжил ва Қуръони каримда ҳам унинг элементлари бор.
Марказий
Осиёдаги
сарбадорлар
(бошини дорга тикканлар) давлати ҳам шу тамойилларга
асосланган (Самарқандда Абу Бакр Калавий, Мавлонозода, Хурдаки Бухорий ва
бошқалар).
Кейинчалик Абдурахмон Жомий ва А.Навоий, асарларида ҳам бундай
ғоялар бор.
Назорат учун саволлар
1. Ислом динида қандай иқтисодий ғоялар қўллаб-қувватланган? Рибоъ
нима?
2. Ибн Халдуннинг бош иқтисодий асари ва унинг асосий ғояларини
таърифлаб беринг?
3.
Fарбий Европа, жумладан Россиядаги иқтисодий ғояларнинг асосини
нималар ташкил этади?
4. Фома Аквинскийнинг иқтисодий таълимотида қайси масалаларга асосий
эътибор берилган?
5. Утопик социализмнинг асосчилари ким? Хусусий мулк ва пулга бўлган
муносабат ҳамда янги жамиятнинг асосий ақидалари қандай?