3-мавзу. Бошқарув қарорлари Режа


Мувозанатлашган қарорларни



Download 90,15 Kb.
bet7/10
Sana18.07.2022
Hajmi90,15 Kb.
#823495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Мувозанатлашган қарорларни одатда мазкур муаммони обдон билган, ҳар бир харакатини "етти қлчаб бир кес" қабилида иш тутадиган, ўзининг ҳатти-ҳаракатларига танқидий нуўтаи назардан ёндошадиган менежерлар қабўл қилади. Бундай бошқарувчилар қарорни қабўл қилишдан олдинроқ у тўғрисида ўзининг таянч фикрига эга бўлган бўлади.
Туртки берувчи (импулсли) қарорларни қабул қилувчилар бошқарувчилар рангма-ранг фикр, ғояларни осонлик билан қйлаб топадиган, аммо уларни аниқлаш, баҳолаш, текширишга имконият топаоладиган раҳбарлардир. Шу сабабли бундай қарорлар бирданига қабул қилинган қарорлар бўлиб етарли даражада асосланмаган ва ишончсиз бўлади.
Тинч ҳолатни сақловчи (инертли) қарорлар чуқур изланишлар натижасида қабул қилинади. Бу ерда тезкор ғоянинг пайдо бўлишдан кўра кўпроқ аниқлиқ киритиш, назорат қилиш асосида қарор қабўл қилинади. Шу сабабли бундай қарорларда новаторлик, оригиналлик ва жуда созлик аломатлари ўз аксини топмайди.
Таввакал (рискли) қарорлар импулъси қарорлардан фарқи шундаки уни қабул қилувчи бошқарувчилар ўз таҳминларини асослашга ўринмайдилар. Улар ўзларига ошинган ҳолда ҳар қандай хавфдан қўрқмайдилар.
Эҳтиёткорона қарорлар ўз ишига ниҳоят пухта ёндошадиган, унга танқидий нуўтаи назардан қарайдиган, турли вариантларни баҳолаб иш тутадиган менежерлар томонидан қабул қилинади. Бу қарорларда инетли қарорлардан ҳам кўпроқ оригиналлик ва янгилик аломаълари ўз аксини топмайди.
Қайд қилинган қарорлар одатда тезкор бошқарувни амалга ошириш мақсадида қабул қилинади. Стратегик ва тактик бошқарув мақсадида эса иқтисодий тахлиллаб оптималлаштириришга асосланган оқилона қарорлар қабўл қилинади.


3. Қарорни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш

Қарорни ишлаб чиқиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. Албатта, раҳбар учун қарор қабул қилиш шунчаки ёлгиз ёки чегараланган мақсад эмас. Шу ерда бош масала муқобил вариантни танлаш эмас, балки бошқарув олдига қўйилган мақсаднинг оқилона ечим йўлини топишдан иборат. Шу сабабли қарорни ишлаб чиқиш жараёни айрим унсурлар мазмуни ва кўламига кўра ҳилма-ҳил ва анча мураккабдир. Қарорни ишлаб чиқиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.


Равшанки, бундай схемани тахминий деб билмоқ лозим. У вазиятнинг ҳусусиятларига ва ҳал қилинаётган ҳолатнинг кўринишига қараб ўзгариши мумкин. Умуман қарорни ишлаб чиқиш жараёнида қуйидаги саволларга тўғри жавоб топиш ута мухимдир:
* нима қилмоқ керак (объекти миқдори ва сифати);
* қандай харажат (ресурслар) эвазига;
* қандай тарзда (технлоогияда) бажармоқ керақ
* ким учун бажармоқ керак
* қандай муддатда бажариш лозим;
* ким томонидан бажармок керак
* қайси жойда бажармоқ лозим;
* қандай (иқтисодий, социал, техникавий, экологик) самара беради.
Агар иш саволларга миқдор нуўтаи назардан тўғри жавоб топиб, уларни макон ва замон билан шунингдек, ресурс ва бажарувчилар билан боғлай олсангиз, билинки сиз қарорни ишлаб чиқиш технологиясини тқлиқ уддалай олган бўласиз.
Вазиятни таҳлил қилиш ва муаммони аниқлашда кўп омилларга эътибор қаратиш керак. Чунки, қарорни ишлаб чиқиш жараёни вазиятни таҳлил қилиш ва вазифани аниқлаб олишдан бошланади. Вазиятни таҳлил қилиш қуйидагиларни амалга оширишни талаб қилади:
*таҳлил қилинаётган объект холатиниб унинг сифат жихатларини, ресурслар билан таъминланганлигини таҳлил қилиш;
*мазкур объект самарадорлигини жаҳоннинг энг юқори самарага эга бўлган мос объект билан таққослаш;
*таққосланаётган объектлар кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутлар сабабини аниқлаш;
*адабиётлар манбаини, илмий тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботларни, патент фонди, истеъмолчилар имкониятлари ва даволарини тақлил қилиш;
*ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилардаги ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини таҳлил қилиш;
*мазкур объектнинг тараўқиёт йўналишини шакллантириш ва х.к.
Бошқариш жараёни ҳамиша бирон-бир масалани ҳал қилишдир, чунки ташкилий жараёнлар бузилиши туфайли белгиланган параметрлардан оғиш содир бўлади, янги ташкилий жараёнларга зарурият туғилади, натижада ишлаб чиқариш шароитлари ўзгаради. Бинобарин, биринчи навбатда ишлаб чиқариш олдида кандай муаммо пайдо бўлганлигини билиш, уни умумий таҳлил қилиш ва ҳал этиш заруриятини аниқлаш керак.
Қарор қабул қилиш зарурияти ва таҳдид қилинаётган объектдаги аниқ вазият аниқлангач турли йўллар билан эришиладиган қарор мақсадида шакллантирилади ва унинг ечими бўйича вазифалар белгиланади. Қарор мақсади юқори орган томонидан кўрсатиб берилиши ёки мамлакатда юзага келган вазиятга белгиланиши мумкин. Масалан, республикамиз учун ғалла етиштиришни кескин кўпайтириш ва бир қатор мулоҳазаларга кўра, донни етиштиришга энг яхши мослашадиган туманлар аниқланади. Вазирлик уларнинг ихтисослашувини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади ва бунинг учун у туманларни дон етиштиришга кўчириш режасини ишлаб чиқади. Туман раҳбарлари топшириқ олгач, қарор ишлаб чиқишга ҳар томонлама тайёргарлик кўради.
Бу ерда асосий мақсад ва вазифа халқ хўжалигига зарур дон маҳсулотини етиштиришдир. Шундай қилиб муаммони аниқлаш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади.
Мезонларни танлаш вазифаларнинг хар ҳил вариантларини муҳокама қилиш, уларнинг кучли ва заиф томонларини аниклашдан бошланади. Шу масалани ҳал қилишда таклиф қилинган вариантларни иктисодий тахлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Берилган вариантларни ечишда математик, график, мантикий ва бошқа усуллар қўлланилади.
Танлаб олинган вариантнинг мувофиқлиги ва афзаллиги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, техник ва бошқа мезонларни бўйича умумий тарзда бахоланади. Қнг кулай қарорларни ишлаб чиқиш кўп жиҳатдан омилкор кишиларнинг ва айниқса келгусида шу қарорни бажарувчиларнинг фикри накадар тўла ҳисобга олинганлигига боғлиқ.
Мезонлар танлаб бўлингач энди аник омиллар ва шароитларни танлашга ўтилади. Зеро, ишлаб чиқариш натижалари ва мақсаднинг амалга ошуви шуларга боғлик бўлади. Буларга яна ресурслар (моддий, молиявий, меҳнат), техника ва технология, топширикни бажаришга кетадиган вақт, хом-ашё етказиб берувчилар, ўзаро алоқалар ва ҳакозалар киради.
Мезонлар аниқланиб бўлингач қарор тайёрлашнинг навбатдаги босқичига ўтилади. Бу босқичда куйилган вазифани бажариш модели ишлаб чиқилади.
Модел - бу боцщариш олдида турган вазифани ҳал этиш схемасидир.
Модел оддий ёки программалашни талаб қилувчи мураккаб бўлиши мумкин. Мураккаб қарорларни қабул қилишда матуматик ёки статистик моделлардан фойдаланилади. Бу моделлар муаммоларни миқдор жиҳатдан тавсифлайди ва оптимал вариантли бошқариш қарорини қабул қилиш учун асос хизматини ўтайди.
Моделлаштироиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
таҳлил қилинадиган муаммолар таркибий қисмларга бўлинади, омиллар аниқланади;
Танлаб олинган омилларнинг ўзаро алоқаси аниқланади, ўзаро таъсири баҳоланади, вазифани ҳал этиш модели белгиланади;
*тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади;
*қарорлар вариантларнинг самарадорлиги уларни амалга ошириш йўллари аниқланади.
Буларни қуйидаги схемада ифодалаш мумкин:
Қарор модели ишлаб чиқиш
Қарорни моделлаш
Модел мак, бўллигини баҳолаш
Алгоритм тузиш
Дастур тузиш
Қарорларни танлаш ва уларни узил-кеси қабўл қилиш рахбарлар томонидан амалга оширилади. Бунда рахбар қарорни яккабошчилик асосида қабўл қилиши мумкин. Одатда яккабошчилик купчилик фикри билан кушиб олиб борилади, яъни:
*танланган қарор вариантини тегишли ташкилотлар билан келишиб олинади;
*қарор узил-кесил қабўл қилинади ва ҳужжат (буйрук, фармойиш бериш, режани тасдиклаш ва х. к.лар) билан расмийлаштирилади;
*қарор аниқ ижро этувчи шаҳсларга етказилади. Ҳар бир қарорни қабўл қилишда рахбар бошқарув мутаҳасссислари тавсия этган куйидаги Þта тамойилга амал қилса фойдадан ҳоли бўлмас эди:
Тафсилотларни билиб олишдан олдин муаммони тқлалигича тасаввур қил.
Эҳтимол тутилган ҳамма вариантларни кўриб чиқмагунча қадар қарор қабул қилиш.
Ҳатто ҳамма тан олган хақиқатларга ҳам шубха билан қара, уларни рад этишдан қўрқма.
Муваффақият жуда оз бўлиб кўринганда ҳам олдинда турган муаммога турли хил нуўтаи назарлардан қарашга интилади.
Ҳал қилинадиган муаммонинг моҳиятини яхшироқ тушуниб олишга қхшашликни изла.
Ҳақиқатга яҳшилашиш учун имкони борича кўпроқ саволлар бер.
Хаёлингга келган биринчи қарор билан каноатланиб қолма.
Узил-кесил қарор қабул қилишдан олдин ўз муаммоларнинг ҳақида бирон бир киши билан гаплашиб кўр.
Ўз сезги ва ҳаяжонингга эътибор билан қара.
Ҳар бир киши хаётга ва ҳар куни пайдо бўлиб турадиган муаммоларга ўз нуўтаи назаридан қарашини унутма.
Имкони борича камрок фармойиш бериш керак. Тажриба шуни кўрсатадики, фармойиш қанчалик кўп бўлса, уни бажариш ва ижросини назорат қилиш шунчалик қийин бўлади. Бир вақтда бир неча фармойиш бериш тавсия этилмайди. Топширикларни ҳар хил вақтда бажарилиш изчиллигига қараб бериш мақсадга мувофикдир.



Download 90,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish