Бошқарув қарорларига қуйиладиган талаблар
Бошқарув қарорлари:
Илмий асосланган бқ-лиши лозим.
|
*бошқарув қарорлари муайян ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилишдан келиб чиқиб, иқти-содий, техникавий ва бошқа социал қонунла-рнинг амал қилишини ҳисобга олиб, ҳозирги замон фан-техника ютуқлари негизида қабул қилиши керак. Ўз мазмунига кўра у лқнда, чу-қур бўлиши лозим.
|
Бир-бири билан алоқа-дор ва якдил бўлиши керак
|
*Муайян вазифани ҳал этишда кўпинча асосий мақсадлардан келиб чиқадиган бир қанча ққ-шимча вазифаларни ҳал этишга тўғри келади. Бу вазифалар қарор қабул қилинаётган бош вазифага бўйсиндирилиши лозим. Барча қа-рорлар, кўрсатмалар, низомлар бир-бири билан боғланади.
Шунингдек, улар олдиндан қабул қилинган ва амалдаги қарорлар билан мувофиқлаштирилади.
|
Ҳуқуқ ва жавобгарлик доирасида бўлиши ло-зим
|
* Раҳбар қарорни ўзига берилган ҳуқуқлар доирасидагина қабул қилиши мумкин. Бу ерда гап бошқаришнинг барча бўғинларида ҳуқуқ ва жавобгарлик кқлами ва нисбати тўғрисида бораяпти. Ҳуқуқлар катта бўлиб, масъулият кам бўлса маъмурий ўзбошимчаликка, қйламасдан қарор қабул қилишга йўл очилади. Ҳуқуқлар озу масъулият катта бўлса, бу ҳам ҳеч қандай наф келтирмайди.
|
Аниқ ва тўғри йўна-лишга эга бўлиши ке-рак
|
*Ҳар қайси қарор аниқ адресга эга бўлиши ва бажарувчига тушунарли бўлиши лозим. Қарор-дан бир неча маъно келиб чиқиши ва уни тур-лича талқин ёки тушунишига йўл қўймаслик керак.
|
Вақт бўйича қисқа бўлиши керак
|
*Ахборотлар билан ишлаш вақтини тежаш мақ-садида қисқа муддатли қарорлар қабул қили-ниши лозим.
|
Вақт бўйича аниқ бўлиши лозим
|
*Раҳбар ўз қўл остидагиларга топшириқнинг бажарииш муддатини аниқ кўрсатмасдан бери-ши мумкин эмас. Акс ҳолда у топшириқнинг бажарилишини объектив равишда назорат қи-лиш имкониятига эга бўлмайди.
|
Тезкор бўлиши керак
|
* Бундай қарорлар ўз вақтида, қша замоноқ, яъни ишлаб чиқаришда вазият шуни талаб қилган вақтнинг ўзидагина қабул қилиш зарур. Кечи-киб ёки шошқалоқлик билан қабул қилинган ҳар иккиси ҳам зарарлидир.
|
Самарали бўлиши ло-зим
|
*Қабул қилинган қарорнинг самаралиги деганда қўйилган мақсаднинг энг кам харажат билан эришиши тушунилади.
|
Маълум, қарор қабул қилиш зарурияти мавжуд, амалдаги ҳолатнинг бўлиши лозим бўлган ҳолатга мос тушмаслиги натижасида содио бўлади. Ана шу ернинг ўзида муаммо келиб чиқади. Бу муаммонинг ечими қуйидаги саволларга жавоб бериш талаб қилинади:
*нима қилиш керак (масалан, истъмолчиларнинг яна қандай янги эҳтиёжларини қондириш керак, ёки эски эҳтиёжни қандай сифат кўрсаткичлари билан яхшилаш лозим).
* қайси воситаларни қўллаш керак (қандай технологияни қўллаш лозим).
*ишлаб чиқариш харажатлари қай даражада бўлиши керак;
*қандай миқдорда, бўлиши керак;
*ким жавобгар бўлиши керак;
*кимга ва қайси баҳода сотиш лозим;
*бу ишлаб чиқариш хизмат инвесторга ва дамиятга нима беради;
*қайси муддатларда бажарилиши керак.
Бошқарув унсурлари таркибида раҳбарларнинг ваколати ва жавобгарлиги муҳим аҳамиятга эга. Маълумки ҳар бир раҳбар қабул қиладиган қарорлар доираси ҳар хил бўлади. Масалан, уста (мастер) асосан тезкор характердаги кундалик масалаларга доир, цех бошлиғи худди шу тезкор масалалар юазасидан цех ва участкаларнинг ишини мувофиқлаштиришга, ўзаро мослаштиришга доир қарорлар қабул қилади. Диркетор )раис) асосан преспектив (истиқболдаги) масалалар бўйича қарор қабул қилиш керак.
Раҳбарлар бундай қарорларни қабул қилишда турлича ёндашувда бўладилар. Улардан айримлари ўзлари қарорлар қабул қиладилар, олинган натижалар тўғрисида юқори раҳбарларни огоҳ қиладилар. Бошқа бировлар юқори бошлиқ билан маслаҳатлашиб, келишиб олмагунгача бирон қарор ҳам қабул қилмайдилар. Шундай раҳбарлар ҳам бўладики, фақат юқори ташкилотлар буйруғига қараб турадилар, ўзлари мустақил иш қилмайдилар, уларда ишонч бўлмайди, турли баҳоналарни рқкач қилаверадилар.
Шу сабабли ҳар бир бошқарувчининг ҳуқуқ выа бурчлари, масъулияти ва жавобгарлигининг аниқ белгиланиб қўйилгани бошқарув жараёни учун ўта зарурдир. Қарор қабул қилишда бунинг учун ким жавоб буриши мутлоқ аниқ бўлиши керак. Худди шунингдек, қарор ўз вақтида қабул қилинмаганлиги ёки муддатидан ўтказиб юборилганлиги учун ким жавоб бериши ҳам аниқ бўлиши лозим.
Кўпичилик масалалар юзасидан бир марта ва узил-кесил қарор қилишга эришмоқ керак. Бошқарувнинг ҳар бир бўғини ўз ишини бажариши керак, юқори органларга ҳадеб мурожат қилаверилса, улар йирик муаммолар билан шуғуланишга етарли вақт топа олмай қолишлари мумкин. Қуйи органлар ўз ҳуқуқлари дорасидаги масалаларни тезкор ҳал қилишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |