3. Маъруза вазифаси



Download 30,54 Kb.
bet1/5
Sana24.02.2022
Hajmi30,54 Kb.
#203332
  1   2   3   4   5
Bog'liq
14-Buyrak-kas-bem-teksh-asos-klin-sind-siydik-nefr-gipert.


Буйрак ва сийдик йўллари билан касалланган беморларни текшириш. Буйрак касалликларининг белгилари, уларнинг келиб чиқиш механизмлари, аниқлаш усуллари ва унинг диагностик аҳамияти. Буйрак касалликларидаги асосий клиник синдромлар: сийдик, нефротик, гипертания, буйрак етишмовчилиги.


3.Маъруза вазифаси:
1. Сийдик ажралиш системаси беморларини текшириш усулларини ёритиш.
2. Бу система касалликлар белгилари, уларнинг келиб чиқиш механизмлари ва уларнинг диагностик аҳамиятини ёритиш.
3. Буйрак касалликларидаги асосий синдромлар: сийдик, нефротик, гипертония ва буйрак етишмовчилигини ёритиш.
4.Кутиладиган натижалар: Талабалар буйрак касалликларида беморларга синдромли диагноз қўйишни билишлари керак. Сийдик анализини изоҳлашни ўрганишлари керак.
5. Маъруза мазмуни.
Касалликни клиник текшириш одатдаги схема бўйича бажарилади; сўраш, кўриш, пайпаслаш, тукиллатиш, эшитиш, лаборатория текширувлари, рентген-радиологик текширувлар ва бошқалар.
Сўраш орқали беморнинг шикоятлари субъектив белгилари аниқланади. Уларнинг энг аҳамиятлиси буйрак сохаси ва сийдик йўлларида оғрик бўлиши, сийдик ажралишининг бузилиши, шишлар, умумий захарланиш белгилари, юрак-томир етишмовчилиги белгилари ҳисобланади, Буйрак касалликларидаги оғриқ бел сохасидаги, бир ёки икки томонда жойлашиб симилловчи хусусиятга эга бўлиши мумкин. Симиллаган оғрик ўткир яллиғланиш касалликларида (гломерулонефрит, паранефрит, пиелонефрит) юрак етишмовчилигида пайдо бўлиши мумкин. Бундай оғриқлар давомли бўлади, Уларнинг келиб чиқиши буйрак катталашгганда унинг кобиғи чўзилиши билан боғлиқ.
Оғрик ўткир тўлғоқ шаклида, буйрак санчиғи хуружи кўринишида бўлиши мумкин. Улар буйрак сохасида ва белда жойлашиб сийдик йўли орқали пастга, сийдик пуфаги сохасига ва сийдик чиқарув найчалари ҳамда думгаза сохасига тарқалади. Бунда қорни дам бўлиши, кўнгил айниши ва қусиш кузатилади. Ву оғриқлар буйрак-тош касаллигига, хос аломат ҳисобланади. Тўсатдан бошланган кучли оғриқ буйрак инфарктида, буйрак жомчасидан сийдик оқиши қийинлашганда (ўткир пиелонефрит, харакатчан буйрак) кузатилади.
Оғриқлар қориннинг паски қисмида, қовуқ сохасида бўлиши хамда сийдик ажралганда ачишиши мумкин. Бундай оғриқ сийдик пуфаги касалликларида учрайди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, оғриқ буйрак касалликларида доимий белги бўлиб ҳисобланмайди. Буйракнинг ўта оғир диффуз шикастланиши (нефрит, нефроз) кўпинча хеч қандай оғриқ сезгисини бермайди.
Оғриқ буйрак шикастланишига буйрак жомчалари ва сийдик йуллари касалликларига хос. Сураб-суриштиришда оғриқни нимага боғлиқлигини аниқлаш керак, Масалан, буйрак санчиғи хуружи кўринишидаги оғриқ кескин харакат қилганда бошланади (чопганда, сакраганда, чайкалиб юрганда}. Бу вақтда иссиқ қўллаш оғриқ, ўтиб кетишига имқон беради.
Сийдик ажралиши ва сийдик чиқаришнинг бузилиши турли кўринишда бўлиши мумкин. Сийдик чиқаришнинг бузилиши дизурия дейилади, Бунга странгурия - сийдикнинг оғриқли ёки қийин чиқиши киради. У сийдйк пуфаги ва сийдик чиқариш найчаси касалликларида кузатилади.
Поллакиурия тез-тез сийдик чиқаришга интилиш, бу вақтда тез-тез оз-оздан сийдик ажралади. Сийдик пуфаги касаллигида ва асаб бузилганда кузатилади.
Полиурия - кўп микдорда сийдик ажралиши, патологик холатларда: шиш қайтаётганда, харорат пасаяётганда, диабетда ривожланади ва у касалликнинг асосий белгиси бўлиб ҳисобланади. Физиологик полиурия кўп суюқлик ичганда рўй беради.
Никтурия - сийдик хосил бўлишининг бузилиши. Бу касалликда тунда ажраладиган сийдик миқдори кундузига нисбатан кўп бўлади. Одатда кечаси кундуэига нисбатан 3-4 марта кам сийдик ажралади. Юрак етишмовчилигида буйракнинг сурункали касаллигида (сурункали гломерулонефрит, нефросклероз) тунда сийдик ажралншининг кўпайиши буйракда қон айланиши ва унинг яхшиланиши билан тушунтирилади.
Олигурия - буйрак калаваларида сийдик хосил бўлишининг ёки найчаларида қайта сўрилишнинг кўпайиши иатижасида сийдик ажралишининг кескин камайиши, у ўткир нефритда, буйракнинг ўткир дистрофиясида (симобдан захарланганда) кузатилади. Олигурия физиологик ходиса бўлиши мумкин. У суюқлик ичиш камайганда кўп терлаганда қуруқ иссик хонада бўлганда, кўп суюқлик йўқотганда шиш кўпайиб борганда ҳам пайдо бўлади.
Анурия - сийдик ажралмай қолиши. Бунда секретор (буйракда сийдик ҳосил бўлмай қолиши) ва экскретор анурия (сийдикнинг буйракда ҳосил бўлиб, сийдик пуфагига тушмай қолиши), фарқланади. Секретор анурия ўткир нефритда симобдан захарланганда, туғри келмайдиган қон гурухи қўйилганда, рефлектор шокда, кучли оғриқда ва бошкаларда ривожланиши мумкин. Узоқ вақт давом эгган анурия (бир неча кун давомида} ўткир буйрак етишмовчилигига ва ўлимга олиб келади.
Экскретор анурия сийдик чиқарувчи йўллар тўсилиб қолганда (тош, ўсма, яллиғланиш) ривожланади. Одатда у буйрак санчиғи шаклидаги оғриқ билан кузатилади. Анурия битта буйрак соғ қолиб иккинчиси шикастланганда ҳам рўй бериши мумкин. Бундай анурия. йўлдош буйракларнинг кучли рено-реналь рефлекси орқали вужудга келади.
Ишурия - сийдик тутилиб қолиши. Бунда бемор мустақил равишда сийдик чиқара олмайда, у нерв-мускул аппаратининг бузилиши (оғир захарланишда, юқумли касалликларда, орқа мия шикастланганда, хушсизлик холатида, операциядан кейин) ёки сийдик чиқиш йўлининг бекилиб қолиши натижасида келиб чиқади.
Бундан ташқари, сўрашда сийдикнинг қон аралаш келганлигини аниқлаш мумкин (сийдик гўшт ювиндисига ўхшайди).
Гематурия - сийдикда қон ажралиши. Бунда сийдикнинг қайси қисмида қон бўлишига қараб унинг учоғи тўғрисида фикр юритиш мумкин. Агар қон сийдикнинг биринчи қисмида бўлса, у холда қон сийдик найчасидан тушган бўлади. Сийдик пуфагидаги қон одатда тагига чўкиб қолади.охирги қисмида ажралади. Буйракдан келаётган қон сийдикнинг хамма қисмини баравар бўяйди.
Гематурияни гемоглобинуриядан фарқлай олиш керак. Гемоглобинурия безгакда, гемоглобинурик хароратда, қон гемолизи натижасида вужудга келади. Буйракнинг жуда кўп касалликларида шиш кузатилади (ўткир ва сурункали нефрит, нефротик синдром). Шишнинг қаерда пайдо бўлганлигига, унинг тарқалиш хусусиятига ва хоказоларга қараб касаллик хақида фикр юритиш мумкин.
Бош оғриши буйрак касаллигида кўп учрайдиган белги ҳисобланади, асосан у артериал босим кўтарилиши (сурункали ва ўткир нефрит, пиелонефрит) ҳамда буйрак етишмовчилигидаги захарланиш билан боғланган. Бемор бош оғришидан ташқари бош айланиши, кўз хиралашиши, қусишдан шикоят қилади. Бу белгилар ривожланаётган мия шиши ва эклампсияга тегишли бўлиши мумкин (ўткир нефрит асорати). Буйрак етишмовчилигида қатор бузилишлар: иштаха йўқолиши, оғиз бемаэа бўлиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, тери қичишиши, уйқучанлик, бурун қонаши, оғиздан ёмон хид келиши мумкин.
Буйрак ва сийдик йўлларининг ўткир касалликларига ҳамда сурункали касалликнинг қайталанишига кўпинча совқотиш, намгарчилик сабаб бўлади. Бемордан касаллик қачон бошланганини сўраш зарур. Баьзан касаллик секин-аста ривожланади ва унинг аломатлари яққол кўрингунча кўп вақт ўтади.
Аёллардан хомиладорлиги қандай ўтганлиги ҳақида сўраш керак. Бу вақтда шиш бўлганлиги ҳомиладорлик нефропатияси сурункали нефритни келтириб чиқариши мумкин.
Буйрак санчиғи хуруж қилиб турган бўлса, буйрак тош касаллигини аниқлашга ёрдам беради.
Хаёт тарзи, Сўраш орқали буйрак шикастланишига олиб келувчи омилларни аниқлаш зарур. Беморнинг касбига диққатни қаратиш керак. Қўрғошин ва симоб билан захарланиш энг кўп учрайдиган ҳодиса ҳисобланади. Буйрак касалликларида, айниқса нефритда зарарли омиллардан бири хаддан ташқари совқотиш совуқ хонада ҳамда елвизакда ишлаш ҳисобланади. Овқатланишнинг хусусиятлари ҳам аҳамиятга эга. Буйра-тош касаллиги кўпинча семиришга мойил, камхаракат одамларда учрайди. Аёлларда ҳомиладорлик даври, туғиш ва жинсий ҳаёти хақида тўлиқ маълумот йиғиш керак.
Кўришда диккатни беморнинг умумий ахволига қаратиш керак. Буйрак етишмовчилиги ривожланганда тиришиш, эс-хушни йўқотиш кузатилади. Тўшакда ётиб қолганда беморнинг вазияти фаол, суст ва мажбурий бўлиши мумкин. Баъзи вақтда, айниқса буйрак санчиғи хуружи тутган вақтда бемор ўзига қулай вазият тополмай ўринда тўлғонади. Уремик комада бемор хушсиз бўлади. Унинг тизза бўғимларини букиб, мажбурий вазиятда ёнбошлаб ётиши буйрак олди ёғ клетчаткаси яллиғланганини (паранефрит) билдиради.
Буйракнинг кўп касалликлари теридаги ўзгриш билан кечади. Тери оқаради ва юпқалашади. Тери ва тери ости ёғ клетчаткасининг ўзгариши айниқса юзда яккол кўринади. Беморнинг юзи оқаради, керкади, қовоқлари шишиб, кўзлари қисилади. Бундай юз "facies nephritica" дейилади. Шиш юздан бошланиб бутун танага тарқалиши мумкин. У кўпинча жуда тез, бир неча соат ичида пайдо бўлади.
Баъзан терида тирноқ изларини кўриш мумкин - у буйрак етишмовчилиги ва азотемия белгиси ҳисобланади. Бу вақтда тери сарғайиб қуруқ бўлади. Тил ҳам қуруқ қараш билан қопланади. Нафас чиқарганда ориздан новшадил спирт (аммиак) хиди келади. Бундай хид беморнинг терисидан ҳам келиши мумкин.

ПАЙПАСЛАШ

Буйрак орқага ётган холда, ёнбошлатиб, турган, ўтирган ва тизза-тирсакка ётган холда пайпасланади. Икки қўл билан бимануал пайпасланади. Бунда врач беморнинг ўнг томонига ўтириб унинг ўнг қўли қорин тўғри мускулининг ташқи томонига, қовурға ёйига перпендикуляр холда қўйилади. Қайси буйрак пайпасланаётган бўлса, қўл ўша томонга қуйилади. Чап қўл орқадан XII қовурға остига, умуртка поғонасига яқин жойга қўйилади олдин ўнг буйрак, сўнгра чап буйрак пайпасланади. Пайпаслаш вақтида бемордан қорин билан чуқур нафас олиш сўралади. Бемор нафас олганда буйракни харакатланишидан фойдаланиб ўнг қўл чап қўлга яқинлаштирилади. Одатда буйрак қўлга уннамайди.
Буйрак катталашганда ёки пастга тушганда унинг пастки қутби силлиқ, ловия шаклига ўхшаб қўлга уннайди. Бунда унинг катталиги, консистенцияси, силжиганлиги, оғриш-оғримаслиги, юзасининг хусусияти анақланади. Буйрак анча пастга тушганда иккала қутбини ҳам пайпаслаш мумкиш.
Тик турган вазиятда пайпасланганда врач стулга ўтириб, бемор унинг олдида олдинга бир оз этилган холда туради. Мускуллар бўшаштирилади. Врачнинг қўли ётган холдаги пайпаслашдаги каби қўйилади. Тик турган вазиятдаги пайпалашда буйрак тушиши (нефроптоз) осон аниқланади.
Пайпаслаш қовуқни текшириш учун ҳам қўлланади. Қовуқда сийдик тўпланиб қолганда пайпаслаш вақтида чўзилувчан, чайқалувчи соха аниқланади. Қовуқ касаллигида пайпаслаш оғриқ берада. Пайпаслаш орқали орқа томонда буйракка яқин ётган юзада оғриқ нуқталарини аниқлаш мумкин.

ПЕРКУССИЯ (ТУКИЛЛАТИШ)

Буйракни текшириш учун Пастернацкий синови аниқланади. Бу қуйидагича бажарилади: врач чап қўлини беморнинг буйраги сохасига қўяди ва ўнг кафт қирраси ёки мушт билан эхтиётлаб уради, сўнгра кескин оғриқ бермаслиги учун кучлироқ урилади. Буйракни шапатилаганда оғрик бўлса Пастернацкий синови буйрак-тош касаллигида, ўткир пиелонефритда, паранефритда, нефритда аниқланиши мумкин. Бундай оғриқ радикулитда, миозитда ҳам бўлишини - эсда тутиш керак.

АСКУЛЬТАЦИЯ (ЭШИТИШ)

Буйрак артерияси торайганда (стеноз), умуртқа ёнида, бел сохасида ёки олдинда қориннинг тепа қисмида систолик шовқин эшитилиши мумкин.


Download 30,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish