Сайт эгалари (ташқи тизимлар) учун ID.UZ бу:
Сизнинг фойдаланувчиларингиз ID.UZ тизимидаги аккаунти орқали авторизациядан ўтишини таъминлаш мақсадида, тизимга эркин ҳолатда уланиш имконияти;
Фойдаланувчиларнинг рўйхатини шакллантириш, уларни рўйхатдан ўтишини ташкиллаштириш, маълумотларни қайта тиклаш ва уларнинг тўғри эканлигини текшириш каби жараёнларга вақт ва маблағлар сарфлашнинг керак эмаслиги;
Хавфсизликка қўйилган турли талабларни инобатга олган ҳолда, фойдаланувчиларни турли усуллар билан аутентификация қилиш;
Маълумотларнинг асл кўринишда бўлишига қўйилган турли талабларни инобатга олган ҳолда, фойдаланувчиларнинг турли мақомларга эга эканлиги;
Фойдаланувчиларнинг ягона идентификаторининг қўлланиши, турли маълумот тизимлари ўртасида ўзаро алоқани яратиш имконини беради.
Фойдаланувчилар учун ID.UZ бу:
Сиз кўплаб сайтлардан рўйхатдан ўтишингиз ва турли логин ва паролларни эслаб қолишингиз шарт эмас;
Ўз тўғрингиздаги маълумотларни битта тизимда ўзгартиришингиз билан, бу маълумотлар барча сиз фойдаланаётган тизимларда автомат тарзда ўзгаради;
Юқори даражадаги хавфсизлик ва ишончлилик: турли усуллар билан маълумотларингизни тиклаш, маълумотлар тўғри эканлигини бир неча босқич орқали текшириш имконияти, шахсий маълумотларнинг ягона жойда хавфсиз ҳолатда сақланиши, ҳаракатлар тарихини кўриш ва таҳлил қилиш имконияти;
Электрон Ҳукумат тизимларига, жумладан Ягона интерактив хизматлар порталига кириш имкониятини яратади.
ID.UZтизими нафақат UZINFOCOM Маркази лойиҳаларига балки OpenID технологиясини қўллаб қувватловчи барча исталган сайтларда авторизациядан ўтиш имконини беради. Улар орасида:
Gov.uz Lex.uz natlib.uz WWW.UZ Ziyonet.uz
Utube.uz Fikr.uz Desk.uz cctld.uz Gazeta.uz
ва яна OpenID технологиясини қўллаб қувватловчи сайтлар бор
www.е-kommunal.uz
2012 йил март ойида Марказ томонидан ташкил этилиб, ишга туширилган Коммунал ҳўжалиги ва турар-жой фонди Порталини интернет тармғоида www.e-kommunal.uz, www.kommunal.uz ва www.ek.uz манзиллари орқали кўриш мумкин.
Мазкур портал коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини жамоатчилик томонидан назорат қилиш, истемолчиларни коммунал соҳасидаги интерактив хизматлар билан таъминлаш, коммунал хизматлар бўйича тўловларни амалга оширишга хизмат қилади. Ушбу портал фуқароларни тезкор равишда коммунал соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар ва давлат органларига мурожаат беришида, шунингдек, берилган мурожаатлар бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг бажарилишини кузатиш имконини беради. Агар мурожаат бўйича кўрилган чора-тадбирлар портал фойдаланувчисини қониқтирмаса, портал мурожаатнинг тарихини кўриш имконини – яъни мурожаат тушган кундан бошлаб кўрилган чора-тадбирлар натижасини назорат органларига тақдим эта олади. Бундан ташқари, порталнинг асосий вазифаларидан бири бу коммунал хизматлар бўйича тўловларни ўз вақтида онлайн тизим орқали ошириш ва тўловлар бўйича ҳисоб варақаси ҳолатини текшириш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |