3-Маъруза. Мавзу. Электрон хукумат бошқарув тизими



Download 5,13 Mb.
bet2/9
Sana20.04.2022
Hajmi5,13 Mb.
#567092
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Маъруза. Электрон хукумат бошқарув тизими

ҲУКУМАТ — АҲОЛИ(G2C) – (Government-tо-Citizen)

  • ҲУКУМАТ — БИЗНЕС(G2B) – (Government-tо-Biznes)

  • ҲУКУМАТ — ҲУКУМАТ(G2G) – (Government-tо-Government)

  • ҲУКУМАТ -ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОСИ –(Government-tо-Foreign citizen)

    2.Ўзбекистон Республикасида электрон хукуматни ривожлантириш

    Ўзбекистонда ҳам электрон ҳукумат барпо қилиш ишлари бошлаб юборилган. Жаҳон тажрибасига мавжуд амалиётга кўра, у икки ўзаро боғланган, лекин функционал жиҳатдан мустақил қисмлардан, Ҳукумат интранетидан ва ташқи инфратузилмадан таркиб топган. Ҳукумат интранети ахборот тизимининг ички инфратузилмасини қамраб олади, у давлат тузилмалари томонидан давлат корпоратив вазифаларини амалга оширишдаги ўзаро муносабатларда фойдаланилади. Ташқи инфратузилма, давлатни фуқаролар (G2C) ва ташкилотлар (G2B) билан ўзаро ишлашини таъминлайдиган оммавий ахборот инфратузилмасини қамраб олади.


    Ўзбекиcтон Республикасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳукумат қарорига асосан (16-сентябр 2013-йилнинг № 250 VM) ташкил этилган.
    Ўзбекистонда Электрон ҳукуматни жорий қилишнинг якуний мақсади, қуйидагилардан иборат:

    • у мукаммал давлат бошқаруви электрон аппаратини яратиш ҳисобланади;

    • интерактив хизматларини тақдим этилиш имкониятларининг кенглиги;

    • ҳукумат органлари фаолияти ҳисоботларининг бериб борилиши ва ойдинлиги;

    • хизматлардан осон фойдаланиш имнкониятлари ва якка тартиблиги;

    • сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол иштироки ва хабардорлиги;

    • эркин ахборот алмашуви;

    • аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти учун давлат хизматларини тақдим этишда қулай шароитлар яратиш;

    • фуқароларни ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилишини қўллаб-қувватлаш;

    • барча сайловчиларни бошқарув жараёнларда ва давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларини оширишдан иборат. 

    Мамлакатимизда ҳам бир неча йиллардан буён, мақсадли равишда интерактив давлат хизматларини аҳоли ва юридик шахсларга давлат органлари веб-сайтлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали орқали тақдим этиш учун ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмоқда.
    Мамлакатнинг 2012 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган 2013 йил 18 январдаги Ҳукумат мажлисида Президентимиз Ислом Каримов мамлакатда «Электрон ҳукумат» тизимини шакллантириш Консепцияси ва комплекс дастурини ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этиб ўтганди.
    Лойиҳаларни ишлаб чиқишда кореалик ва бошқа хорижий экспертлар фаол қатнашмоқдалар, ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистоннинг турли вазирликлари ва идоралари мутахассислари билан давра суҳбатлари, учрашувлар, семинарлар ва йиғилишлар ўтказилаяпти.
    «Электрон ҳукумат» тизими жорий этилиши натижасида тўлиқ транзаксияланган хизматларга ўтилиши кутилмоқда, бу эса, аҳоли ва бизнес вакилларининг давлат хизматидан фойдаланишда турли интсансияларга қатнашни ва давлат хизматчилари билан бевосита мулоқотда бўлишни истисно этади. Бу, ўз навбатида, аҳолига қўшимча қулайликлар яратишга ва бизнес юритиш шароитларини яхшилашга хизмат қилади.
    Бугунги кунда, «Электрон ҳукумат»нинг самарали унсурлари сифатида, 20дан ошиқ лойиҳалар амалга оширилди. Улар сирасида:
    www.gov.uz

    Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали аҳоли, бизнес вакиллари ва ташкилотларга ҳукумат ва давлат органларининг фаолияти бўйича малумотларга кириш имконияти шароитларини яхшилаш ҳамда аҳоли ва давлат ташкилотлари ўртасида ўзаро алоқадорлик самарадорлигини таъминлаш мақсадида яратилган.
    Ҳукумат портали фойдаланувчилар учун “бир дарча” тамойили асосида давлат ахборот ресурслари ва интерактив давлат хизматларига интеграллашган кириш имкониятини таъминлайди.
    Порталда “Давлат-фуқарога” (G2C), “Давлат-тадбиркорга” (G2B) ВА “Давлат-чет эл фуқаросига” (G2F) модулларига мансуб бўлган 100дан ортиқ ахборот бўлим ва блоклар яратилган.
    Мобил Интернет фойдаланучиларини жалб этиш мақсадида Ҳукумат порталининг мобил версияси (m.gov.uz) ишлаб чиқилган. Ушу версияда аҳоли учун енг муҳим ва фойдали маълумотлар жамланган. Шунингдек, мамлакатимизда ўтаётган воқеалар тўғрисида аҳолига оператив тарзда маълумотларни тақдим этиш мақсадида Android, iOS ва Windows mobilе платформаларида ҳукумат порталининг мобил иловалари ишлаб чиқилди.
    Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг функционал жараён ва тартибини қўллаб-қувватловчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Электрон ҳамжиҳатлик инфратузилмаси тизимини ташкил этувчи қисм ҳисобланади.
    www.my.gov.uz

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарори ижроси сифатида, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, (Ягона портал), яратилди ва 2013 йил 1 июлда Интернет тармоғида ишга туширилди.


    Ушбу ахборот ресурсининг мақсади – фойдаланувчилар, ва биринчи навбатда, тадбиркорлик субъеклари учун давлат хизматлари ҳақидаги маълумотларни олиш бўйича кенг имкониятларни яратиб бериш ҳамда “бир дарча” тамойили асосида давлат хизматларини тақдим этишдан иборат.
    Ягона интерактив давлат хизматлари портали хизматларни Интернет тармоғи орқали тақдим этишни ўзида мужассамлаштиради, яъни, фойдаланувчи, республиканинг исталган нуқтасидан ва исталган вақтда, танлаган интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга.
    Кечагина, биз ҳукумат билан ўз жойимиздан турмасдан туриб мулоқот қилишни тасаввур ҳам қила олмас эдик, эндиликда эса, Ягона портал, яъни, Интернет тармоғидаги сайт орқали, фойдаланувчи шикоятлар, таклифлар ёки бошқа мурожаатларини онлайн тарзда жўнатиши мумкин. Бундан ташқари, Ягона портал ёрдамида бир томонлама ва иккитомонлама турдаги интерактив давлат хизматлари ҳамда давлат органлари томонидан кўрсатиладиган транзаксион турдаги хизматларни олиш имконияти мавжуд.
    Ҳозирги кунда Ягона портал қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

    • давлат органлари ва хизматлари ҳақидаги маълумотларни олиш;

    • давлат хизматларини олиш учун лозим бўлган мурожаат ва бошқа ҳужжатларни электрон шаклда тўлдириш;

    • давлат хизматини кўрсатиш учун мурожаат йўллаш;

    • давлат хизматини кўрсатиш учун йўлланган мурожаатни кўриб чиқиш жараёни ҳақидаги маълумотларни олиш;

    • давлат хизматлари натижаларини олиш;

    • тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳ.к.

    Бугунги кунда, 300 дан ортиқ давлат муассасалари ва ташкилотлари Ягона порталга уланган ва портал орқали 150 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. UZINFOCOM маркази давлат органларининг маъсул ходимлари учун давлат бошқарувида АКТни ривожлантириш ва тадбиқ этиш масалалари ҳамда Ягона порталнинг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассис маслаҳатлари бериб келади:
    Давлат органларининг Ягона портал билан ўзаро алоқадорлиги, интерактив хизматларни жорий этиш ҳамда уларни Ягона портал билан интегратсия қилиш;
    Давлат органлари томонидан Ягона порталда тақдим этилаётган хизматлар ҳақидаги маълумотларни киритиш ҳамда давлат органлари ҳақида умумий фойдаланиладиган ва бо\ланиш учун маълумотларни тўлдириш;
    Давлат органларини Ҳукумат портали (www.gov.uz) билан ўзаро бо\лиқлиги, ҳамда Ҳукумат порталида жойлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотлар борасидаги ҳамкорлик;
    www.id.uz



    ID.UZ– Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларни ID.UZтизимидаги логин ва паролари орқали OpenID технологиясини қўллаб-қуввқтловчи турли хил сайтларда ва ахборот ресурсларида идентификатсия қилиш имконини берувчи хизматдир.



    Download 5,13 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish