3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet208/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   277
Bog'liq
ДХН

Тохаристон давлати тузилиши ва уни бошқариш шакли ва ушбу давлатнинг марказий ва маҳаллий органлари ҳақидаги маълумотлар бизгача тўлиғича етиб келмаганлиги сабабли Азамат Зиёнинг бу ҳақдаги фикр-мулоҳазалари билан чекланишимизга тўғри келади. У шундай деб ёзади: «Тохаристон бошқаруви масаласига келсак, шимолдан кириб келган тоҳарлар (юэчжилар) ҳамда маҳаллий мавқедор доиралар фаолияти бешта сиёсий хонадон номи билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқ керак». Хитойлик муаллифларнинг фикрича, улар қуйидагилардан иборат бўлган: «Хюми, Шуанми, Гуйшуан (Кушон), Хейтун, Гаофу. Уларнинг ҳар бири устидан турувчи сардор ябғу (жабғу) унвонига эга бўлиб, ҳар бир ябғу ўз қароргоҳида ўтирган. Масалан, Ҳюми сардори (ҳокими) Ҳомо шаҳрида, Шуанми ҳокими Шуанмида, Гуйшуан ҳокими Хотзода, Хейтун ҳокими Гаофуда турган. Афтидан, бирон-бир хонадон иккинчисининг устидан ҳукмронлик қилиш имконига эга бўлмаган. Чжан Сяннинг «Дахя (Бақтрия) аслида олий ҳукмдорга эга эмас, ҳар бир шаҳарнинг ўз ҳокими бор» қабилидаги гувоҳликлари шу хулосага олиб келади. Фикримизча, Хитой манабаларида тилга олинган «ҳар бир шаҳар» мавжуд беш сиёсий сулола бошлиқларининг қароргоҳларини англатиши керак. Шу билан бирга, бу беш мулк (сулола) юэчжиларга қарам, юэчжиларнинг пойтахти эса Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган каби таъкидларни ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Фикримизча, юэчжилар (тохарлар) кейинги даврдаги эфталитлар, чингизийларга ўхшаб ўлкани четдан туриб бошқарганлар. Буни тасдиқловчи маълумотларни хитой манбаларида ҳам учратиш мумкин. Жумладан, катта юэчжи аслида кўчманчи давлат. Аҳоли мол-ҳоли билан бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юради, урф-одатлари хунларникига ўхшаш бўлганлиги ҳақида маълумотлар келтирилади.
Хитой манбаларида Паркана давлати ҳақида бир қатор қизиқ маълумотлар учрайди. Милоддан аввалги II асрнинг 20 йилларида Фарғона, Сўғдиёна, Бақтрияда сафарда бўлган хитойлик элчи Чжан Сяннинг гувоҳлик беришича, Фарғонанинг аҳолиси бир неча юз минг кишидан иборат бўлиб, ҳарбий қўшини сони 60 мингдан иборат бўлган. Фарғона бошқарув тизимида ҳукмдор, унинг икки ёрдамчиси (вазири) ва оқсоқоллар кенгаши фаолият кўрсатганлиги хитой манбаларидан маълум. Ёрдамчилар асосан олий ҳукмдорнинг қариндошлари орасидан тайинланган бўлиши керак. Аммо, оқсоқоллар кенгаши мамлакат ижтимоий, сиёсий ва ташқи муносабатларида фаол иштирок этиш билан бир қаторда олий ҳукмдор фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашиш қудратига ҳам эга бўлган. Уруш очиш, сулҳ тузиш, янги ҳукмдорни тайинлаш, уни тахтдан маҳрум этиш каби тадбирларда оқсоқоллар кенгаши етакчи ўрин тутганлигини кўрсатувчи гувоҳликлар талайгина. Масалан, хитойликларнинг Фарғонага тажовузлари чоғида оқсоқоллар кенгаши ўзаро сулҳ тузиш тарафдори бўлиб чиқади ва бунга эришади ҳам. Ё бўлмаса, хитойликлар босқини билан боғлиқ воқеалар сабабчиси деб топилган Муғуй оқсоқоллар кенгаши ҳукми билан қатл қилинган.
Милоддан аввалги 263 йилда Салавқийлар давлатида ҳокимият учун олиб борилган урушлар туфайли ҳозирги Туркманистон республикаси ҳудудида Парфия подшолиги ташкил топди. Кейинчалик Парфия жаҳондаги энг қудратли давлатлардан бирига айланади. Унинг ижтимоий тузуми зодагон жангчилар, енгил қуролланган суворийлар; эркин жамоачи деҳқонлар ва қуллардан иборат бўлган. Давлат бошлиғи подшоҳ бўлиб, унинг ҳокимияти иккита кенгаш билан чекланган эди. Биринчи кенгаш уруғ задогонлари, иккинчиси коҳинлар кенгаши. Бу икки кенгаш биргаликда аввалги давлат бошлиғининг меросхўр ҳақидаги васиятини ҳисобга олган ҳолда янги подшоҳни сайлаган. Парфия давлати бир неча кичик подшоликларга бўлинган бўлиб, уларнинг ҳукмдорлари ўзларининг тангаларини зарб этиш ҳуқуқидан фойдаланган. Бу кичик подшоликлар сатрапликларга, улар гипахарийларга, улар эса статмиларга бўлинган. Бир гуруҳ сатрапларга марзпанлар бошчилик қилган.
Ҳар бир қишлоқ алоҳида қалъани ташкил қилиб, дизпат номи билан юритилган қалъа бошлиғи томонидан бошқарилган. Дизпатлар сатрапга бўйсунган. Отлиқ қўшин бошлиғи Тиридат. Бир неча хазиначилар бўлган. Солиқларни йиғиш, йиғилган маҳсулотларни сақлаш билан шуғулланувчи, мирза, муҳрдор, ҳисобчи каби мансабдор шахслар фаолият кўрсатган. Маҳаллий маъмурларнинг асосий вазифаси солиқларни йиғиш, халқни мавжуд тартибларга итоатда тутиб туриш бўлган. Айрим маълумотларга қараганда йирик шаҳарларда ўзини ўзи бошқариш органлари бўлган, шаҳарларнинг танга пуллари бўлган.
Милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг охири ва милоднинг биринчи минг йиллиги бошларида Осиёда катта мавқега эга бўлган давлатлардан бири - Хуннлар давлатидир. Уйғурлар ва бошқа туркий халқларнинг аждодлари бўлмиш хунлар милоддан бурунги 209 йилигача 500 йил ҳукм сурган қудратли Хун Тангриқутлиги (империяси)ни вужудга келтирдилар.
Мазкур империянинг ҳудуди кунчиқарда улуғ океан қирғоқларигача бориб туташган, шимолда Лена дарёси, Бойкўл (Байкал кўли), Янси дарёсининг ўрта иқлимларигача, жанубда Хитой деворигача, ғарби жанубда Ҳиндистон (Синд)нинг шимолигача, яксартлар, абинлар, ассионлар ва бошқа қабилалар истиқомат қилувчи Сирдарёнинг шимолий ва шимолий шарқий қисмлари, ғарбда Каспий денгизининг соҳилларигача чўзилган.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, хунлар қўшни давлатларга тез-тез ҳужумлар уюштириб турганлар. Бу ҳужумлар кўпчилик ҳолларда уларга муваффақият келтирган. Лекин кўп ўтмай, хуннлар ўртасида низо вужудга келиб, жанубий хуннлар (Оқ хуннлар) ва шимолий хуннлар (Кўк хуннлар)га бўлиниш юз берган. Ана шундай урушлардан бирида Кушонлар - Оқ хуннлар Кўк хуннлардан енгилиб Қошғардан сиқиб чиқарилади ва Фарғона орқали Бақтрияга ўтиб, уни босиб оладилар. Хунн қабилаларининг бир қисми милоддан аввалги III-II асрларда Сибирда қўним топган. Милоддан аввалги II асрда Хуннлар Марказий Осиёдан Урал олдига кўчиб ўтган. Уларнинг маҳаллий сарматлар билан қўшилиб-чатишиб кетишлари натижасида хунн қабилалари пайдо бўлган. Хунн қабила иттифоқининг бир қисми Еттисув ва Сирдарё бўйларидаги поёнсиз чўлларга кўчиб ўтадилар ва бу ерли сак, массагет қабилалари билан аралашиб кетадилар.
Хуннлар давлати тепасида шанюй (улуғ азим) турган. Шанюй лавозимини хуннлар қабиласига кирувчи 24 та уруғ бошлиқларидан энг улуғи эгаллаган. У катта ваколатларга эга бўлса-да, унинг ҳокимияти мутлақ эмас эди. Шанюй ҳокимияти ҳар бири 2 мингдан 10 минггача отлиқ қўшинга эга бўлган уруғ бошлиқлари томонидан чекланган эди. Дастлабки даврларда Шанюй уруғ бошлиқлари томонидан сайланган, кейинчалик эса сайлов ўрнини тахтга ўтқазиш маросими эгаллаган. Хуннлар давлатининг сўнгги даврига келиб давлат бошлиғининг ҳокимияти васият асосида мерос тариқасида отадан ўғилга ўтадиган бўлган. Давлат бошлиғи - шанюй ҳарбий, дипломатик ва диний соҳаларга бошчилик қилган. Қонунчилик ҳокимияти ҳам унинг қўлида бўлган.
Хуннлар қабиласидаги уруғлардан Хуян, Лан ва Сюйбу уруғлари асилзода уруғлар ҳисобланиб, давлат идораларидаги юқори мансабларга уларнинг вакиллари тайинланган. Масалан, судья лавозимига Сюйбу уруғи вакили тайинланган. Бошқа уруғлар асилзода уруғлар фойдаланган имтиёзлардан маҳрум этилган бўлсаларда, бироқ улар ўзларининг ички ишлари борасида мустақил бўлганлар. Уларнинг ўз ҳукмдорлари бўлиб, уларнинг ҳокимияти мерос тариқасида ўғилларига ўтган.
Хуннлар давлатининг марказий бошқарув девонида асосий вазифалар шаҳзодалар, хизматчи асилзодалар ва уруғ зодагонлари ўртасида тақсимланган.
Қадимги давр давлатчилиги ва ҳуқуқ тарихини ўрганишда диний, тарихий, ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти беқиёсдир.
Аҳамонийлар давлатининг турли минтақаларида ҳуқуқ тизими ва институтлари ҳар хил бўлган. Доро даврида ягона ҳуқуқ тизимини ташкил қилиш мақсадида қонунлар қабул қилинганлиги ҳақида маълумотлар бор. Лекин бу қонунлар бизгача етиб келмаган. Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, Аҳамонийлар давлатида подшоҳнинг фикри, хулосаси, қарори ҳал қилувчи роль ўйнаган. Унинг қарори қатъий бўлиб, ўзгартирилиши мумкин бўлмаган. Лекин подшоҳ давлатни бошқаришда форсларнинг анъаналарини ҳурмат қилиш, еттита асилзодалар уруғларининг вакиллари билан маслаҳатлашиб иш кўриши лозим эди.
Доро I айрим ишларни шахсан ўзи кўриб ҳал қилган алоҳида ишларни кўриш учун судьялар тайинлаган. Оддий жиноятлар подшоҳ томонидан тайинланадиган судьялар томонидан кўрилган. Судьялик лавозими мерос тариқасида фарзандга ўтган. Подшоҳга, унинг оила аъзоларига қарши қаратилган жиноятлар энг оғир жиноятлар ҳисобланиб, ўлим жазоси билан жазоланган. Кўпчилик ҳолларда бутун оила аъзолари ўлимга ҳукм қилинган. Бошқа жиноятлар биринчи марта содир этилганда ўлим жазоси қўлланилмаган, фақат бир неча жиноятларни содир қилганлиги учун ўлим жазоси қўлланилган.
Қадимги давр ҳуқуқ манбаларидан бири «Авесто»дир. Милоддан аввалги IX асрларда маздапарастлик ва бу диннинг муқаддас китоби «Авесто» юзага келди. Тадқиқотларга кўра, «Авесто» тахминан милоддан аввалги IX асрдан IV асргача тузилган. Бу нодир китоб шу заминда яшаган аждодларимизнинг биз авлодларига қолдирган маънавий, тарихий меросдир. «Авесто» китоби айни замонда бу ўлкада буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганидан гувоҳлик берувчи тарихий ҳужжатдирки, уни ҳеч ким инкор этолмайди. Манбаларда кўрсатилишича, Авесто 21 китоб (насх)дан, гатлар (энг қадимги қисмлар), яштлар, урф-одат ҳамда маросимлар баёни иборат. Унинг матни ўн икки минг ошланган мол терисига олтин ҳарфлар билан битилган. Бу нусха то Искандар замонасига қадар Истаҳр шаҳрида сақланган. Искандар бу юртни босиб олгач, уни йўқ қилиб юборган.
Авесто 348 бобдан иборат бўлган, унда 345 700 сўз бўлган. Авестонинг Вендидот16 китобида ҳуқуқий қоидалар ўз аксини топган.
У қадимий муғларнинг одат ва анъаналари, расм-русумлари, ахлоқ- одоб, маданият ва маорифини, қонунларини ўз ичига олган.
Авестода жиноят, оила-никоҳ, фуқаролик, ҳарбий, суд ҳуқуқи нормалари мавжуд. Вандидодда меҳнат, яратувчилик, сахийлик, эзгулик, поклик, яхши ният ва яхши сўз улуғланади. Унинг 13, 14- бобларида сувнинг қадрига етиш, ундан унумли фойдаланиш ҳақида, ҳар куни экинни икки марта суғориш мумкинлиги, ҳар киши «бир белкурак» кенгликда ва чуқурликда ариққа сиғадиган сув олишга ҳақли эканлиги, сувни тақсимлаш билан коҳинлар шуғулланиши, сувни ифлослантирмаслик, ерга ишлов бериш, буғдой, гиёҳ ва мевали дарахт экиш тўғрисидаги нормалар бор. Бу нормаларни буз- ганлик учун мажбурий меҳнатга жалб қилиш жазоси белгиланган.
Тозаликка риоя қилмаганларга нисбатан қаттиқ жазо белги- ланган. Улган одамни ёки итни ерга кўмиб 6 ойгача қазиб олмаса беш юз қамчин «аспаҳиҳ-ашатра», беш юз қамчи «саравушу-чарана» билан жазоланган. Агар бир йилгача қазиб олмаса, 2000 дарра уриш билан жазоланган. Ким ўликни ёқса ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Оила-никоҳ борасида оилани мустаҳкамлаш ва бола тарбияси билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор берилган. Эр-хотиннинг бир-бирига хиёнат қилганлиги, никоҳсиз эр-хотинлик муносабатида бўлганлик учун тан жазоси белгиланган.
Қадимги даврларда мансабдорлик жиноятлари - мансабни суи- истеъмол қилиш, порахўрлик, адолатсиз ҳукм чиқариш, худоларга ва коҳинларга қарши, шахсга қарши (одам ўлдириш, тан жароҳати етказиш, уриш, заҳар ва наша тайёрлаш), мулкий (ўғирлик, мулк- ларни ёқиб юбориш, чегара белгиларини йўқ қилиш) учун ҳам жазо борлиги ҳақида маълумотлар бор. Жиноятчиларга нисбатан ўлим жазоси, тан жазоси, мол-мулкни мусодара қилиш, пул жаримаси, қамоқ жазоси қўлланилган. Далил сифатида судда айбдорнинг ўз айбини бўйнига олиш, гувоҳларнинг кўрсатмалари, қасам ичиш кабилар тан олинган. Суд жараёнида олов, қиздирилган темирни босиш, эритилган қўрғошинни кўкракка қуйиш каби турли қийноқлар қўлланилган.
Шундай қилиб, Авесто ва унинг ҳуқуқий қисми бўлган Вандидод жамиятни пок сақлаш, эзгуликни улуғлаш, ёмон иллатларни бартараф этиш, халқни фаровон ва яхши турмуш кечиришини таъминлашга хизмат қилган.

  1. . Милоднинг бошларидан VII асрга қадар бўлган даврда Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ

Тарихда Кушон подшолиги номи билан ўчмас из қолдирган йирик давлатнинг пайдо бўлиши Хитой манбаларида юэчжилар номи билан юритилган массагет қабилалари билан боғлиқ. Милоддан аввалги иккинчи аср ўрталарида инқирозга юз тутган Юнон-Бақтрия давлатининг кучсизлигидан фойдаланган юэчжилар милоддан аввалги 140 йилда Сўғд ерлари орқали Бақтрияга ҳужум қиладилар ва Шимолий Бақтрияни ишғол қиладилар. Улар ушбу ҳудудда бир аср мобайнида яшаганлар. Юэчжилар бешта қабиладан иборат бўлиб, улар орасида Гуйшуан (Кушон) қабиласи ўз мавқеи билан бошқалардан ажралиб турган. Милоднинг биринчи асри бошларида кушон қабиласи мавқеи янада кучайиб, бошқа қабилалар устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатган. Шу вақтдан эътиборан Кушон подшолиги ташкил топган.
Милоднинг биринчи асри биринчи чорагига келиб мавжуд подшоликлар орасида Кушон подшолиги алоҳида ўрин тута бош-
о
лайди. Кейинчалик бу подшолик қарийб бутун Урта Осиёни ўз ичига олган йирик империяга айланди. Унинг таркибига Бақтрия, Сўғ- диёна, Марғиёна, Ҳиндистоннинг шимолий қисми кирган. Шунинг- дек, Сўғдиёна орқали Фарғона, Шарқий Туркистон ҳам Кушонлар салтанатига бўйсунган. Кушонлар шимолда Шош, шарқда Шарқий Туркистон, ғарбда Эрон, жанубда Шимолий Ҳиндистонгача бўлган улкан ҳудудни бирлаштиришга эришганлар. Унинг пойтахти дастлаб (Сўғдиёна) Каттақўрғонда бўлган, кейинчалик пойтахт Ҳиндистонга кўчирилган. Кушон подшолигида суғорма деҳқончилик, ҳунарманд- чилик, ички ва ташқи савдо, фан ва маданият, қўшни мамлакатлар билан алоқалар ривожланганлиги ҳақида кўпгина маълумотлар бизгача етиб келган. Афсуски, бизгача бу давлатнинг бошқариш тизими, ички маъмурий тузилиши, ҳуқуқ манбалари ҳақидаги маълумотлар тўлиқ етиб келмаган. Баъзи бир манбаларда Кушон давлатида кучли марказий давлат аппарати ташкил этилганлиги, унинг тепасида подшо тургани, маъмурий-ҳудудий жиҳатдан вилоятларга бўлинганлиги, пул ва дин соҳаларида ислоҳотлар ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар учрайди.
Тарихчи олим Азамат Зиёнинг ёзишича, «Салтанатга асос солинганидан сўнг минтақа учун анъанавий сатрапиялар тизимидан кенг фойдалана бошланган. Сатраплар олий ҳукмдор томонидан унинг ишончини қозонган, чамаси ўз доираси намояндалари орасидан танланган. Шу билан бирга, сатраплик лавозимига ҳарбий юришларда жонбозлик кўрсатган лашкарбошилар ҳам лозим топилган. Умуман олганда эса сатраплар бақтрияликлар орасидан бўлиши шарт бўлган»17.
Шунингдек, адабиётларда Кушон подшолигининг асосий таянчи ҳарбий қўшин бўлиб, лашкарларнинг умумий сони 150-200 минг атрофида бўлгани, қўшин отлиқ ва пиёдалардан ташкил топгани ҳақида маълумотлар учрайди.
Айрим манбаларда қайд қилинишича, давлат бошлиғи мамла- катни бошқаришда кўп тармоқли давлат аппаратига таянган давлат органларида турли унвонлар ва даражаларга эга мансабдорлар хизмат қилган, «буюк сатрап», «оддий сатрап», «чегара бошлиқла- ри» каби унвонлар бўлган, шаҳарлар подшоҳнинг ноиблари томони- дан бошқарилган.
Кушон подшолиги, Рим империяси ва Сосонийлар давлати ўртасидаги муносабатларнинг беқарорлиги кучлар нисбатининг Сосонийлар фойдасига ҳал бўлишига олиб келди. IV асрнинг 70-80- йилларида Кушон подшолигининг ғарбий қисми Сосонийлар томонидан босиб олинади ва Шимолий Ҳиндистондаги Кушан Гупта

давлати таркибига қўшиб олинди. Урта Осиё ҳудудида кичик-кичик давлатлар ташкил топди. Булар Панжакентдан Карманагача бўлган ҳудуддаги Сўғд давлати, Зарафшон водийсининг ғарбидаги Бухоро бошчилигидаги шаҳар давлатлар иттифоқи, Самарқанд яқинидаги Маймурғ, Иштихон ва Кушания давлатлари, Фарғонадаги шаҳар- давлатлар иттифоқи эди. Бу давлатларда бутун ҳокимиятни ўз қўлида тўплаган подшо бошчилик қилган. Подшоҳнинг шахси илоҳийлаштирилган бўлиб, ҳокимият унга худо томонидан ато этилган деган тасаввур кенг тарқалган. Подшоҳ ҳузурида оқсоқоллар кенгаши бўлган. Шаҳар-давлатлари бошлиқлари ўз танга пулини зарб этиш ҳуқуқига эга бўлган. Шаҳар давлатлар отлиқ қўшин ва қуллардан ташкил топган қуролли бўлинмаларга эга бўлган.


Айтиш керакки, Кушон подшолиги Урта Осиё халқлари тарихида ўчмас из қолдирган давлатлардан бири бўлиб, тарихнинг очилмаган бу қирраси ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Г ап шундаки, қарийб 400 йил умр кўрган, улкан ҳудудда ўз ҳукмронлигини ўрнатган Кушон подшолиги ўз даври учун мукаммал, кучли марказлашган давлат органлари тизими, ҳуқуқ манбаларига эга бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки улкан ҳудудни бошқариш, ўша даврдаги мураккаб жараёнлардаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тегишли сиёсий-ҳуқуқий институтларсиз амри маҳол эди.

  1. асрнинг охири ва V аср бошларида орол бўйида истиқомат қилувчи кўчманчи массагетлар ўзларининг Эфталитлар давлати номи билан тарихга кирган давлатини ташкил қилади. V асрнинг

о
ўрталарига келиб бутун Урта Осиёда эфталитлар ҳукмронлиги
о
ўрнатилади. Кейинчалик Урта Осиёни, Шарқий Эрон вилоятларини, Ҳиндистоннинг шимолий қисмини ва Шарқий Туркистонни бир- лаштирувчи йирик давлатни барпо этишга муваффақ бўладилар.
Эфталитлар давлатининг тузилиши, марказий ва маҳаллий давлат органлари, суди ва ҳарбий қўшини ҳақидаги маълумотлар бизгача етиб келмаган. Ихтиёримизда бўлган манбалардаги айрим маълумотларга таянган ҳолда эфталитлар давлат тузуми ва ҳуқуқи ҳақида умумий тасаввурга эга бўлишимиз мумкин. Византиялик тарихчи Прокопийнинг (VI аср) ёзишича, «Эфталитларни бир шоҳ бошқарган, улар қонуний давлатга эга бўлганлар ва ўзлари билан қўшнилари ўртасида ромейлар (византияликлар) ва форсларда мавжуд бўлган адолатдан заррача кам бўлмаган адолатга амал қилганлар»18. Хитой манбаларида қайд қилинишича, Эфталитлар давлатида тахт отадан болага ўтмаган, шу сулоладан ким давлат бошлиғи лавозимига лойиқ топилса, ўша киши тахтни эгаллаган. Айнан кимнинг ушбу лавозимга лойиқлигини аниқлаш ваколатига махсус кенгаш эга бўлган.
Прокопийнинг гувоҳлик беришича, эфталитлар давлатни қонун- лар асосида бошқарганлар. Баъзи манбаларда қайд қилинишича, эфталитлар давлатида подшо ҳокимияти унчалик кучли бўлмасдан, маҳаллий ҳокимларнинг мавқеи юқори бўлган. Жойларда ҳокимият йирик ер эгалари қўлида бўлиб, улар катта мулкка, қалъа ва ҳарбий қўшинга эга эди.
Мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида шаҳарларнинг ўрни катта бўлган. Византия ҳукмдори Юстин II нинг «Эфталитлар шаҳарда яшайдиларми ёки қишлоқдами» деган саволига ашина- лийларнинг элчиси «Аъло ҳазрат, улар шаҳарлик сулолалардан»19, деган жавоби фикримиз далилидир. Эфталитлар давлатида йирик шаҳарлар ҳокимлар томонидан бошқарилган. Ушбу ҳокимлар ҳам ўз ҳарбий кучларига, ўз тангаларини зарб қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар. Ички савдо муносабатларида тангалар айирбошлаш воситаси вазифасини бажарган.
Эфталитлар кучли ҳарбий қўшинга эга бўлишган, қўшиннинг асосий қисмини отлиқ лашкар ташкил қилган. Айрим манбаларда ёзилишича, эфталитлар давлатида жиноят содир қилганлик учун қаттиқ жазо чоралари қўлланилган. Масалан, ўғирлик учун бўйнини кесиб қатл этиш ёки ўғирлаб кетган мулкни ўн баробар миқдорида ундириб бериш жазоси қўлланилган.
Аста-секинлик билан марказий ҳокимиятнинг кучсизланиши, маҳаллий ҳокимларнинг мустақилликка интилишининг кучайиши ва улар ўртасидаги рақобат VI асрнинг ўрталарига келиб Эфталитлар давлатининг емирила бошлашига олиб келди.

  1. аср ўрталарига келиб Олтой, Еттисув ва Марказий Осиёдаги турли қабила ва халқларни бирлаштирувчи, катта давлат - Турк ҳоқонлиги ташкил топади. Ҳозирги Узбекистон ҳудуди Турк ҳоқонлиги томонидан босиб олинади. Кейинчалик ҳоқонлик ҳудуди Хитой ва Мўғулистоннинг бир қисми ҳисобига янада кенгайтирилди.

  1. асрнинг охирги чорагида Турк ҳоқонлиги давлатга асос солган сулола намояндалари ўртасидаги (асосчилар ва давлат ҳудудининг кенгайишида улкан ҳисса қўшган Ашина сулоласи намояндалари - Бўмин (Туман), унинг кичик ўғли Муғанхон) кураш натижасида пойтахти Монголияда бўлган Шарқий Турк ҳоқонлиги ва маркази Еттисувда бўлган Ғарбий Турк ҳоқонлигига бўлинади. Узбекистон ҳудуди Ғарбий Турк ҳоқонлиги таркибида бўлган.

Турк ҳоқонлигида ҳокимият тепасида уруғ, қабила бошлиқлари қурултойида сайланадиган ҳоқон турган. Унинг ҳузурида қабила, уруғ бошлиқларидан иборат кенгаш бўлиб, унда давлат аҳамиятига молик масалалар муҳокама қилиниб тегишли қарорлар қабул қилинган. Бундан ташқари, давлат ҳаётида ҳоқон маслаҳатчилари, ўлкалар ҳокими, давлат арбобларининг роли катта бўлган.

Улкаларда ҳокимият ҳокимлар қўлида тўпланган. Ҳокимлик лавозимини ўлкалардаги ҳукмрон сулолалар вакиллари эгаллаган. Ҳокимларнинг бир неча муовинлари бўлган. Ҳар бир ҳоким ҳузурида ҳисоб-китоб ишларини олиб борувчилар, солиқ йиғувчилар, қўриқчилар ва бошқалардан иборат аппарат бўлган. Хоқон ва алоҳида ўлкаларнинг ҳокимлари отлиқлар ва пиёдалардан иборат шахсий гвардиясига эга бўлганлар. Турк ҳоқонлиги давлати


Урта Осиё ҳудудларининг араблар томонидан босиб олиниши билан тугатилди.


Ҳоқон ҳокимияти мерос тариқасида ўтган. Хитой манбаларига кўра, ота доимо ўз ўғлига тахтни мерос тариқасида қолдиравермай, балки ундан каттароқ турган қариндошларига қолдириши лозим бўлган. Бундан ташқари, шундай ҳоллар бўлганки, тахт соҳибини улус оқсоқоллари тайинлаган. Манбаларда ҳоқон тайинлашнинг алоҳида тартиби бўлганлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Жумладан, Хитой манбаларида ёзилишича, йирик амалдорлар тахт ворисини кигизга ўтқазиб, қуёш ҳаракати асосида, яъни шарқдан ғарбга томон тўққиз марта доира бўйлаб айлантирганлар. Тўққиз сони туркий тилли халқларда азиз ҳисобланади. Ҳар бир айланишда маросимда иштирок этувчилар ҳоқонга таъзим қилганлар ва бу билан ўз итоаткорликларини англатганлар. Шундан сўнг уни отга миндириб бўйни узра ипак мато билан қаттиқ сиққанлар дарҳол бўшатиб, ундан неча йил ҳукмдор бўлиши ҳақида сўраганлар. У неча йил хон бўлишини айтган, шу муддат тугагандан кейин тахтдан кетган.
Тарихий манбаларда Турк ҳоқонлигининг марказий ва маҳаллий давлат органларида хизмат қилган баъзи мансабдорлар тўғрисидаги маълумотлар учрайди. Жумладан, давлат бошқарувида ҳоқондан кейин турувчи мансабдор шахс «Ябғу» (Баҳодир) бўлган (масалан, Истами ябғу). Аммо ябғу тахтга меросхўрлик қила олмаган. Тахт вориси «тегин» (шаҳзода) деб аталган. «Тудун» унвони ҳукмдорнинг жойлардаги ноибларига берилган. Улар маҳаллий ҳокимлар сиёсатини, бож, солиқ ишларини назорат қилганлар.
Хитой манбаларида Шарқий турк ҳоқонлигининг қуйидаги мансабдор шахслари ҳақида маълумотлар келтирилади: олий мартабалар орасида энг улуғи шеху (жабғу), кейин деле, учинчиси эса силифа, тўртинчиси тумафа, (қолган) кичикроқ даражадаги мансабларда 20 киши банд. Уларнинг мансаблари меросийдир... Қўриқчиларни эса фули (бўри) деб атайдилар.
Турк ҳоқонлигида, кейинчалик Ғарбий Турк ҳоқонлигида марказий давлат ҳокимият ва бошқарув органлари улкан ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш, мамлакатни ташқи душманлардан мудофаа қилиш, ички ва ташқи савдони ривожлантириш, хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатиш, маҳаллий давлат органлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш каби вазифаларни бажарганлар.
Милоднинг бошларидан VII асрга қадар бўлган даврда, яъни араблар ҳукмронлиги ўрнатилган даврга қадар Узбекистон ҳудудида амал қилган ҳуқуқ манбаларига оид маълумотларни ўзида мужассам этган тарихий ҳуқуқий манбалар бизгача жуда кам етиб келган ёки деярли етиб келмаган. Хусусан, 1932-1933 йилларда Муғ тоғидан

топилган Сўғд ҳужжатлари мавжуд бўлиб, у Узбекистон ҳудудида амал қилган 80 та муҳим тарихий ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳисобланади. Улар орасида оила, никоҳ, мулк ҳуқуқи, ижарага бериш, мерос қолдириш билан боғлиқ ҳужжатлар бор. Масалан, ерни сотиш тўғрисидаги ҳужжатда шартнома объекти қаерда жойлашгани, миқдори, олувчи ва сотувчилар номи, ерни сотиб олган шахсларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи, шартнома тузишда иштирок этган шахслар кўрсатилган.


Тегирмонни ижарага бериш ҳақидаги шартномада унинг жойлашган жойи, уни айлантирувчи ариқлар, асбоб-анжомлари, ижара муддати, шарти, ижарага берувчи ва олувчи, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шартномани бузганлик учун жавобгарлик, шартнома тузиш вақтида қатнашган гувоҳлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган.
Ҳужжатлар орасида никоҳ тузиш шартномаси алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу ҳужжатлар қадим ва илк ўрта асрлардаги Узбекистон халқларининг оила-никоҳ ва шу билан боғлиқ мулкчилик ва бошқа ижтимоий муносабатлари ҳақида ҳикоя қилувчи муҳим ёдгорликдир. Ҳар икки ҳужжат ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, бирида турк зодагони Уттакиннинг сўғд аёли бўлмиш Дуғдғунчага уйланиши расмийлаштирилса, иккинчисида куёв Уттакиннинг Дуғдғунчани турмушга бераётган ҳомий отахони Навекат шаҳрининг (Еттисув вилоятидаги қадимги шаҳар) ҳокими Чер олдидаги мажбуриятлари баён этилган.
Ҳар иккала ҳужжатнинг илк ўрта аср юридик ҳужжати сифатидаги хусусиятлари мавжуд дейиш мумкин. Масалан, никоҳ битими матнида: ҳужжат санаси, кириш формуласи, аҳдлашувчи томонларнинг номма-ном таъкидланиши; эр-хотин бўлгач Уттакин ва Дуғдғунчанинг бирга яшашини таъминловчи шартлар баёни, эрга юкланган мажбуриятлар, хотин зиммасидаги вазифалар, эрнинг ўз мажбуриятларини бажаргани чоғида хотин олдидаги жавобгарлиги; эр томонидан никоҳ бузилган ҳолда хотиннинг мулкий таъминоти ва эрнинг бошқага уйланиш ҳуқуқи, никоҳ хотин томонидан бузилган тақдирда эрнинг мулкий таъминоти ва хотиннинг бошқа эр қилиш ҳуқуқи; никоҳ бузилгач хотин ва унинг болалари эрнинг содир қилиши мумкин бўлган жинояти учун, унинг қуллик в а бошқа ижтимоий тобе аҳволга тушиб қолиши учун жавобгарликдан озод қилиниши; хотиннинг айби билан никоҳ бузилса эр ва унинг болалари худди шу каби жавобгарлик ҳамда товонлардан озод бўлиши; никоҳ бузилгандан сўнг ҳар икки томон ўзаро бир- бирининг тақдири учун жавобгар эмаслиги ҳақида яна бир махсус таъкид; охирги бандда эса ҳужжатнинг қаерда тузилгани, мансабдор шахс, гувоҳлар ва котибнинг номи акс этган.
Куёвнинг мажбуриятлари тўғрисидаги иккинчи ҳужжатда ҳам худди шу каби қатор бандлар кўзда тутилган: ҳужжат санаси, куёвнинг расмий мажбуриятлари; турмушга узатилаётган қизнинг ҳомий отаси олдида куёвнинг мажбуриятларини ифодаловчи бандлар; хотинни сотмаслик, бошқа йўл билан уни қуллик ҳолатига туширмаслик, зодагонлик мартабасидан маҳрум этмаслик, агар хотин, ким томонидан бўлмасин, таҳқирланган тақдирда ҳам уни ҳомий отахонига қайтариш; эр ёки хотин томонидан никоҳ бузилган тақдирда хотинни ҳомий отахонига қайтариш. Агар хотин ўз ҳомий отахонига қайтарилмаган тақдирда ҳам куёв тўлаши лозим бўлган товонни, ҳомий отахоннинг куёв ёки унинг вакилидан мазкур товонни ундириб олиш ҳуқуқи; бутун хонадон, жамоанинг, ҳатто хонадон меҳмонларининг ҳам куёв мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат қилиш вазифалари; ҳужжатнинг тузилган жойи, мансабдор шахс, гувоҳлар рўйхати ва котибнинг номи - булар барчаси ҳар иккала ҳужжатнинг узоқ ва чуқур анъанага эга бўлган юридик иш ҳужжатларининг ўрта асрлардаги мукаммал намунаси эканидан далолат беради.

Узбекистон ҳудудида ҳуқуқ тарихини ўрганишда муҳим ман- балардан яна бир туркуми - туркий халқлар тарихи, маданияти, урф- одатлари ва қоидалари акс эттирилган турли ёдномалар ҳисоб- ланади. Уларда туркийларнинг юртни бошқариш, ворислик, тахтни эгаллаш, мансаб даражалари, халқ олдида хонлар ва бекларнинг мажбуриятлари, ҳоқонларнинг ҳуқуқий ваколат доиралари, адолат юзасидан иш кўришлари лозимлиги, аскарлик хизмати тартиб- қоидалари, оила ҳуқуқи, унинг ахлоқий мезонлари, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш каби ҳолатлар ўз аксини топган.


Шундай қилиб, Узбекистон ҳудудида қадимги ҳуқуқий манбалар ўзининг узоқ ўтмишига эга бўлиб, улар орқали ўша давр ижтимоий муносабатлари ҳуқуқий тартибга солинган.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish