мамлакат ва раият вазирлиги, унга Бош вазир раҳбарлик қилган. Бу вазирлик мамлакатнинг муҳим ишлари, кундалик муам- молар, халқнинг аҳволи, аҳоли фаровонлиги, деҳқончилик ҳолатини яхшилаш, вилоятлардан олинадиган солиқлар ва уларни тақсимлаш, кирим-чиқимлар ва хазинанинг аҳволи, ободончилик ишлари ва бошқа хўжалик ишларига жавобгар бўлган;
сипоҳийлар иши бўйича вазирлик, унга ҳарбий вазир бошчилик қилган. У ҳарбийларнинг маоши, алоҳида хизматлари учун ҳарбий- ларга туҳфа қилинган ер-сувлар бошқарувининг назорати ва қайд этиб борилиши, қурол-аслаҳа таъминоти, ҳарбий кўрикларни тайёрлаш, жангларда ярадор бўлиб хизматга яроқсиз бўлганларга нафақа тайинлаш, истеъфога чиққан ҳарбийлар тўғрисида қайғуриш каби масалалар билан шуғулланган;
омонат ишлари бўйича ёки мулкчилик ва солиқ ишлари вазирлиги. У вафот этган, ҳалок бўлган, йўқолганлар ва давлатдан яшириниб юрганларнинг мол-мулкини қўриқлаш, савдогарлардан закот ва бож олиш, мамлакат чорвалари, яйловларни бошқариш ҳамда ер солиқлари, чорва молларидан олинадиган солиқ, закот олиш ҳамда уларнинг ўз вақтида хазинага келиб тушиши устидан назорат олиб бориш билан шуғулланган;
бутун салтанат идораларининг кирим-чиқимлари, хазинадан сарф қилинаётган барча харажатлар ҳисобини олиб борувчи вазирлик, унга молия вазири бошчилик қилган;
давлат корхоналари бўйича вазирлик;
адлия вазирлиги (девони мазолим - доруладолат). Адлия вазирлиги тўғридан-тўғри фуқаровий ёки дунёвий ишлар билан шуғулланган. Ушбу девон бевосита А.Т. назорати ва раҳбарлиги остида бўлган. У асосан давлат тузумига, бошқарув тартибига қарши ва мансабдорлик жиноятларини кўрган. Муҳокама ўтказиб, жазо тайинлаши ёки авф этиши мумкин бўлган. Масалан, қонун олдида жавобгарлик барчага баробарлиги боис амир Темурнинг набираси Пир Муҳаммад ибн Умаршайх (1379-1410) ўз қилмиши учун Девони мазолимда қаттиқ сўроқ қилиниб, айби аниқлангач, шунга яраша жазо берилгани ва бу ҳақда шахсан Амир Темурнинг ўзи фармон бергани тарихий манбаларда ўз аксини топган.
вақф ишлари вазирлиги, унга Садр ус-судур бошчилик қилган.
ҳарбий суд - қози аскар. У суд тизимида алоҳида фаолият кўрсатган;
хабар ва алоқа вазирлиги (девони расоил, девони инша). Унинг фаолияти асосан бутун мамлакат ҳудудига тааллуқли хабарларни давлат бошлиғига етказиш, давлат иш юритиш ҳужжатларини тегишли манзилларга етказиш, ташқи алоқаларни амалга оширишда иборат.
Хабар ва почта хизмати бўйича бутун салтанат узра бир кунлик йўл оралиғидаги ҳар бир масканда тўхташ жойлари бино этилган бўлиб, уларда 10 тадан 200 тагача от-улов сақланган, махсус хизматчилар фаолият кўрсатган.
Ташқи алоқалар шуғулланувчи хизмат алоҳида ижроия органлари тизимида эмас, даргоҳ таркибида фаолият кўрсатган. У чегара ишлари, чет мамлакат элчиларини қабул қилиш ва кузатиш, давлатлар билан савдо ва бошқа маданий алоқаларни йўлга қўйиш билан шуғулланган.
Булардан ташқари, даргоҳда холиса деб аталувчи мансаб ҳам таъсис этилган ва у муҳимлиги жиҳатидан вазирлар қаторида турган. У асосан аскарлар маоши ва озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланган. Шу билан бирга, у сарҳад вазирлиги деб ҳам юритилган.
Шунингдек, холиса ўз ваколати доирасида тортиқ, яъни суюрғол қилинган вилоят ёки мамлакатга (масалан, Амир Темур Андхуд вилояти бошқарувига ўз пири Саййид Баракани тайинлайди) тайинланган ҳамда шу ўлка ва мамлакатга оид молиявий муомалалар ва келадиган даромадларни бошқарадиган иккита вазир (айрим манбаларга кўра учта) фаолияти устидан назорат юритиб, улар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатган. Булардан биринчиси, йиғиладиган солиқларни қайд этиб, аҳоли аҳволидан бохабар бўлиб туриш, иккинчиси, йиғиладиган даромадлар қай тарзда харж қилинаётга- нини ҳисобга олиш, шу ерда мавжуд ҳарбий қисмларга бериладиган маош тақсимоти билан шуғулланган.
Хоҳ даргоҳ, хоҳ девонлар тизими бўлсин давлат хизматлари пухта ва аниқ ишлаган. Юқори мансабдор шахслар ўз битикчиси ва қайд дафтарига эга бўлган. Ёрлиқларга тегишли белги (рақам) қўйганлар. Ҳужжатлар муҳр босилгандан кейин расмий кучга эга бўлган.
Давлатда судлов ишлари ихтисослаштирилган тарзда ташкил
о
этилган. Утроқ аҳоли ҳудудларида фуқароларга оид ишлар Қози калон (доруладолат)га бўйсунувчи қозилар томонидан шариат асосида амалга оширилган. Кўчманчи аҳоли ҳудудларида эса Қозийи аҳдос томонидан одат ҳуқуқига асосан юритилган. Ҳарбийлар ва руҳонийларга тааллуқли ишлар юқорида таъкидланганидек, алоҳида тарзда кўриб чиқилган. Асилзодалар ишлари Ихдом суди томонидан олиб борилган. Агарда томонлар қарор ёки ҳукмдан норози бўлишса, давлат бошлиғига шикоят қилишга ҳақли бўлган.
Диний ҳокимият тизимининг бошқаруви қуйидаги тартибда амалга оширилган: шайхулислом - Аълам - Қозикалон - Садри аъзам - Муҳтасиб - Қозийи аҳдос - Қози аскар - Мударрис - Мутавалли.
Салтанат одатда ҳукмрон сулола вакиллари ва шу хонадон таянчи бўлмиш ҳарбий-сиёсий кучлар ёрдамида идора этилган. Табиий равишда Амир Темур салтанатни бошқаришда, аввало, ўз ўғиллари ва авлодларига суянди. Чунончи, у салтанатни бир қанча улусларга тақсимлаб, мамлакат яхлитлигини сақлаган ҳолда бошқарди. Ҳар бир улуснинг ҳам ўз даргоҳи ва кенг тармоқли бўлмаган вазирлари бўлган.
Вилоятларда ҳокимиятни волийлар, бекликларда беклар, шаҳар- ларни ҳокимлар бошқарган (ҳоким саройи - доруламорат). Шаҳар, туман миқёсидаги бошлиқлар доруға, қалъа бошлиғи қутвол, деб юритилган. Кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳоли яшайдиган ҳудуд- ларда ҳокимият туман ва улус бошлиқлари қўлида бўлган. Қишлоқ- ларда ҳокимият арбоблар томонидан амалга оширилган. Улар лавозимга маҳаллий зодагонлар томонидан тавсия этилган ва волийлар томонидан тасдиқланган ҳамда вазифасидан озод этилган.
Маҳаллий ҳукмдорлар зиммасига асосан солиқларнинг ўз вақтида йиғилиши ва давлат хазинасига жўнатилиши вазифаси юклатилган. Шу билан бирга, улар хирож ва закотларнинг вақтида тўлаб турилиши, юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан белгиланган мажбуриятларнинг ўз вақтида ва аниқ бажарилишига, қалъалар, кўприклар, йўллар, сув йўллари ва бошқаларнинг ҳамиша шай ҳолатда туриши уч ҳам масъул бўлганлар.
Мамлакатда асосий эътибор жиноятчиликка қарши курашга эмас, балки жиноятларнинг олдини олишга қаратилган. Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Асаслар - фуқаролар тинчилигини таъминлаш ва жиноятларни очишда муҳим ўрин тутувчи кеча қоровуллари, яъни посбонларнинг бошлиғи; Ясағлар - миршабларнинг мансабдор шахслари бўлиб, жамоат тинчлиги ва осойишталигини сақлашган; Шиҳналар - ҳарбий маъмурлар бўлиб, шаҳар тинчлигини сақлашга масъул бўлганлар.
Мамлакатда миршаблик алоҳида ўрин тутган. Уларга қўрбоши- лар бошчилик қилган. Улар шаҳар тартиботи, карвон йўлларида осойишталикни қўриқлаш фаолиятини амалга оширганлар. Улар ўз таркибий тузилмаларига эга бўлиб, уларнинг раҳбарларини маҳал- лий ҳокимлар тайинлаган.
Давлатда махсус жиноят қидирув миршаблиги ташкил этилган. У савдо карвонлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, босқинчи- лар ва ўғрилар тўдаларини топиш ва қўлга олиш, шариат қоидаларини бузганлар, дарбадарлар ва тиламчиларга қарши чора кўриш билан шуғулланган.
Барча ўлкаларда мавқеи катта бўлган қорачи (жосус) ва воқеанавис лавозимлари таъсис этилган. Воқеанавислар ҳар бир мамлакат, вилоят, шаҳар ва қишлоқларда бўлиб, у ерда содир бўлаётган воқеалар ҳақида давлат бошлиғини хабардор қилиб туришган.
Амир Темур кучли ва марказлашган қўшин тузишга ҳам муваффақ бўлган. Қўшин бевосита Амир Темур, яъни давлат бошлиғига бўйсунган. Ҳарбий ишлар бўйича амирнинг биринчи ўринбосари амирлар амири - Амир ул-умаро ҳисобланган. Амирлар амирига қўшин амирлари бўйсунган. Қўшин амирлари лавозимига қараб қўл остида 1000-12000 нафаргача аскарлар бўлган. 1-даражали амир минг кишига қўмондонлик қилган бўлса, 12-даражали амир ўн икки минг қўшинга қўмондонлик қилган.
Қўшин ўнлик тизими асосида ташкил этилган. Улар ўнлик, юзлик, минглик ва туманга бўлинган. Ҳар бирига ўз номи билан аталадиган - ўнбоши, юзбоши, мингбоши ва амир (туманбоши) раҳ- барлик қилган.
Юриш пайтида қўшин етти қисмга бўлинган ҳолда ҳаракатлан- ган: хировул (илғор, авангард), чоповул (ҳужумчи), ғўл (қўл, марказ), шиғовул (заҳира), чиндовул (ички таъминот қисми), баронғир ( ўнг қанот), жаронғир (чап қанот).
Армия ичида хабарчилар қўйилган бўлиб, улар қўшин ичидаги ҳолатдан амирни хабардор қилиб турган.
Хулоса сифатида айтиш жоизки, йирик салтанатни бошқариш учун кучли марказлашган давлат маҳкамаси ташкил қилинган. Ҳар бир мансабдор шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари қатъий ва аниқ белгиланган. Фуқароларнинг ҳуқуқлари кафолатланган. Натижада эса қаттиқ тартиб интизом ўрнатилиб, мамлакатда тинчлик-осойиш- талик қарор топишига, иқтисодиёт ва маданият, шунингдек савдо- сотиқнинг ривожланишига имкон яратилган.
Темур вафотидан кейин (1405 йил 18 февраль) ворислар ўртасидаги тахт учун ўзаро курашлар салтанатнинг парчаланишига сабаб бўлади. Айрим ўлка ва давлатлар мустақил бўлиб ажралиб чиқади. Узоқ курашдан сўнг Темурнинг ўғли Шоҳруҳ ҳокимиятни эгаллайди (1409-1447 й.) ва бош раҳнамо сифатида тан олинади. Бироқ, темурийлар кучли, яхлит давлат ташкил этишга муваффақ бўла олмайдилар. Мамлакатда тарқоқлик, зулмнинг кучайиши ва иқтисодий таназзул юзага келади.
Кейинги даврларда Мовароуннаҳр ва Хуросон темурийлар томонидан алоҳида бошқарилади. 1414 йилда Мирзо Улуғбек (1394 йилда туғилган, 15 ёшида тахтга ўтиради ва 1409-1449 йилларда ҳокимиятни бошқаради) томонидан Шарқий Туркистон ўз ҳудудига қўшиб олинади. 1425 йилда мамлакатнинг Шарқий чегаралари мустаҳкамланади. 1428 йилда пул ислоҳоти ўтказилади. Шунингдек, Хуросоннинг гуллаб-яшнаши ҳам айнан темурийлар даврига тўғри келади.
. «Темур тузуклари» - муҳим тарихий-ҳуқуқий манба
Машҳур «Темур тузуклари» Амир Темур томонидан яратилган бўлиб, ХУП асрда Ҳиндистонда Бобур авлодлари уни туркий тилдан форс тилига таржима қилганлар. 1783 йилда форс тилидан инглиз тилига, сўнгра француз тилига ва 1894 йилда И. Остроумов томонидан «Темур тузуклари» номи билан рус тилига ўгирилган. Тузукларнинг асл нусхаси ҳанузгача топилмаган.
Темур тузуклари XIY асрнинг иккинчи ярми, яъни 1342-1405- йилларга оид ижтимоий-сиёсий воқеаларни баён этади. Амир Темур салтанати, давлат тузуми, бошқаруви, суд тизими ва унинг бошқарувига оид муҳим қоидалар ва маълумотларни ўзида акс эттирувчи тарихий ҳужжатдир. Қисқача айтганда, ўзининг мазмун- моҳияти ва хусусиятига кўра ўз даврининг ҳарбий-маъмурий ҳуқуқ кодекси ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Темур ва темурийлар даврининг ҳуқуқ манбалари қаторига Темур тузуклари билан бирга ўтроқ аҳоли ҳудудларида шариат қонунлари ва одат ҳуқуқини ҳам киритиш, уларнинг ҳам амал қилганлигини эслаш ўринлидир. Темур тузукла- рини мазмуни ва таркибий тузилишига кўра икки қисмга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
«Темур тузуклари»нинг биринчи қисми - ҳарбий юришлар ҳақидаги тарихий, географик-автобиографик қайдлардан иборат. Шунингдек, унда Амир Темурнинг ўз давлатини барпо этиш, мустаҳкамлаш, мукаммал қуролланган қудратли қўшин тузиш бобидаги режалари ва татбиқ этган тузуклари ҳамда махсус жадваллар асосида қўшиннинг жанговар сафланиш тартиби ҳам кўрсатиб берилган. Жумладан, қўшин қўмондонлари, қабила ва улуслар бошлиқлари, вазирлар, олий руҳоний намояндалар билан марказлашган давлат тузиш борасидаги ўтказилган кенгаш ва тадбирлар баён этилади.
Бинобарин, Амир Темур қўшинни - давлатнинг яхлитлиги ва қудратини белгиловчи таянчи ва кафолати, деб билганлиги боис, уни ташкил этиш ва мустаҳкамлашга асосий эътиборни қаратган.
«Темур тузуклари»нинг иккинчи қисми - ўзига хос ҳарбий низомдан иборат. У кучли давлатни қуриш, қўшинни ташкил этиш, душман қўшинини енгиш ҳамда тинчлик даврида ва ҳарбий юриш пайтидаги бошқарув масалалари юзасидан амалга оширилган ва кейинги авлодга ўгит тариқасида айтилган тузуклардан ташкил топади. Чунончи, мазкур даврда феодал тарқоқлик ва ўзаро жанжалларга барҳам бериш, мустаҳкам ҳокимият ўрнатиш ҳамда маҳаллий ҳокимларнинг ўзбошимчаликларига чек қўйиш, аҳолидан олинадиган солиқлар ва мажбуриятларнинг аниқ миқдорини белгилаб қўйиш талаб этилган.
Натижада, давлат бошқарувини ташкил этиш ва одил судловни амалга оширишга жиддий аҳамият берилган. Унда қуйидаги масалалар, жумладан: давлат дахлсизлигини муҳофаза қилиш; ҳукмдор ҳокимиятининг чекланмаганлиги ва мустақиллиги; вазирларнинг мажбурияти ва вазифалари; улус амирлари ва туман ҳокимларининг вазифалари; давлат кенгаши; давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби ва мамлакат осойишталигини сақлаш; аҳолидан олинадиган солиқ (хирож ва закот)ларнинг миқдорини белгилаш; қўшин қўмондонла- рини тайинлаш, лавозимини ошириш, рағбатлантириш ва уларга маош белгилаш; вазирлар, амирлар ва сипоҳий (ҳарбий аскар)лар- нинг шаҳарлар, вилоятлар ва мамлакатларни забт этишда кўрсатган жонбозликларини рағбатлантириш; қўшиннинг ҳарбий юриш ва жангларда жойлашуви ва унинг ажратиб турувчи алоҳида белгилар каби масалалар баён этилган.
Хулоса қилиб айтганда, Амир Темурнинг тарих олдидаги хиз- матлари ниҳоятда буюк ва қимматлидир. Биринчидан, у мамлакатда кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни бирлаштира олди ҳамда марказлашган йирик ва кучли давлатга асос солди. Иккинчидан, Амир Темур қай мақсадда бўлмасин, қатор мамлакатлар ва халқларни мустамлакачилик зулмидан озод бўлишга
ёрдам берди. Уша даврнинг қудратли подшоларидан ҳисобланган Боязид Йилдиримни (1389-1402 й.) тор-мор этиб (1402 йил) Усмонли Турклар истибдодига тушиб қолган Болқон ярим оролидаги халқлар ва мамлакатларга озодлик бағишлади. Олтин Урда хони Тўхтамишхонни (1376-1395 й.) икки марта (1391 ва 1395 йил) тор-мор келтириб, Россиянинг мўғуллар ҳукмронлигидан қутулишини қарийб 300 йилга тезлаштириб юборди44.
БОБ. ШАЙБОНИЙЛАР ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ. ЎЗБЕК ХОНЛИКЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ТУЗУМИ ВА ҲУҚУҚИ
Do'stlaringiz bilan baham: |