3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳуқуқий хулқ-атворнинг қуйидаги турлари (кўринишлари) мавжуд



Download 1,42 Mb.
bet164/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқий хулқ-атворнинг қуйидаги турлари (кўринишлари) мавжуд:
Фаол ҳуқуқий хулқ-атвор. Бу фуқароларнинг, мансабдор шахсларнинг қўшимча вақт, куч-ғайрат, баъзан эса моддий маблағлар сарфлаш билан боғлиқ бўлган бир мақсадга йўналтирилган, та-шаббусга асосланган қонуний фаолиятидир.
Ўзини ҳимоя қила олиш, яшаш ва ривожланиш учун нормал шароитларни таъминлаш, қонун доирасида эркин бўлиш, қонунлар-нинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишига таъсир кўрсатиш, давлат тимсолида ўз ҳимоячисига эга бўлиш учун шахс иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий ва бошқа жиҳатлардан фаол бўлиши керак. Шахснинг ҳуқуқий фаоллиги – бугунги кун талабидир. Ҳуқуқий фа-олликни намоён қилишнинг шакллари хилма-хилдир. Бу сидқидилдан қилинган хизмат фаолияти ҳам, партиялар, жамоат бирлашма-ларининг ташкил қилиниши ва уларнинг ишида иштирок этиш, қонун лойиҳаларининг муҳокамасида қатнашиш ва турли давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш кўринишида бўлиши мумкин.
Пассив ҳуқуқий хулқ-атвор. Бундай ҳулқ-атворли шахслар ҳуқуқ кўрсатмаларига мос фаолият юритсаларда, бунда улар ушбу ҳаракатларни давлат мажбурловидан, ноҳуқуқий ҳатти-ҳаракатлари учун тегишли тартибда жазоланишларидан қўрққанликлари учун амалга оширадилар.
Одатий ҳуқуқий хатти-ҳаракат. У фаолликдан фарқ қилган ҳолда, ортиқча харажат ва ҳаракат билан боғлиқ бўлмай- ди. Бу кишининг доимий хизмат ва бошқа ҳаётий фаолиятидан келиб чиқади ва у, одатда, ҳуқуқий нормалар талабига мос кела- ди. Фуқаролар ушбу хатти-ҳаракат доирасида ўзларининг юридик аҳамиятга молик у ёки бу ҳаракатларини амалга оширадилар. Ле- кин бу уларнинг фаоллигини ҳуқуқий талаб даражасидан оши- ришга олиб келмайди. Шахснинг амалий ҳаётдаги фаолияти од- дий ва зарурий ҳол ҳисобланади. Айнан шунга мувофиқ шахс- нинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари қаноатлантирилади.
Конформистик ҳуқуқий хатти-ҳаракат. Фуқаро- лар ўрнатилган ҳуқуқ нормаларига ижтимоий муҳит таъсирида, яъни ўз сафдошларининг, касбдошлари, раҳбарларининг кўз ўнгида риоя қиладилар. Бунда фуқаро ўзининг ташаббуси вамустақил фикри билан эмас, балки ҳамма шу ҳаракатни амалга оширганлиги учун ҳам шундай қилишга мажбур бўлади. Конфор- мистик хулқ-атвор ижтимоий фойдали хулқ-атворнинг энг қуйи даражасидир. Шунингдек, фуқаро ўзига тегишли ҳуқуқ ва эркин- ликлардан керакли мақсадда фойдаланмаслиги намоён бўлади. Масалан, фуқаро никоҳдан ўтишда, мулкка эгалик қилишда, сай- ловларда иштирок этишда сусткашликка йўл қўйиши мумкин. Бундай пайтда шахс ўз манфаатини қаноатлантириш имкония- тидан фойдаланмаганлиги натижасида салбий оқибатлар келиб чиқади. Фуқаронинг сустлиги сабабли сиёсий ва ҳуқуқий соҳада лоқайдлик юзага келади. Давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати пасаяди ва ҳоказо.
Маргинал ҳуқуқий хатти-ҳаракат. Маргиналлик лотинча “marginalis” сўзидан олинган бўлиб, чеккада, чегарада туриш маъносини англатади. Бунда шахс давлат томонидан ўрнатилган жазо тизимидан қўрқиши оқибатида ҳуқуқ талабига бўйсунади. Бу тоифа шахслар ижтимоий фаол ёки одатий ҳуқуқийхатти- ҳаракатни амалга оширмайдилар. Маргиналлик хулқ-атворнинг шундай шаклики, бунда индивид ғайриижтимоий кайфиятда, ўрнатилган ҳуқуқий тартиботни бузиш чегарасида бўлади, аммо муайян ҳадик ва қўрқув таъсирида салбий оқибат юз бермайди. Ушбу вақт оралиғида шахснинг хатти-ҳаракатларининг мотивига жазога тортилишдан ҳавотирланиш, ҳуқуққа риоя қилишдан ман- фаат қидириш, яқинлари ва жамоанинг дашномларидан, норози- ликларидан чўчиш каби омиллар таъсир кўрсатади. Умуман ол- ганда, маргинал хулқ-атвор ҳуқуққа мувофиқ хулқ-атвор ҳисоб- ланади. Чунки, шахс ўз эътиқоди жиҳатдан ҳуқуқий талабларга хайрихоҳ бўлмаса-да, бироқ уларга риояэтади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish