3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet160/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   277
Bog'liq
ДХН

Тизимли (систематик) усул – бунда юридик норманинг мазмуни бошқа юридик нормалар билан солиштирилиб, унинг тегишли ҳуқуқ соҳаси нормалари тизимидаги ўрни ва аҳамияти аниқланади. Тизимли шарҳлаш ҳуқуқ нормалари ўртасидаги зиддиятларни аниқлашга ёрдам беради.
Муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларидаги бўшлиқларни аниқлашда уларни тизимли таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, ҳуқуқ тизимига бирлашган норматив ҳужжатлар бир-бирини тўлдириб, аниқлаштириб туради ва ижтимоий муносабатларни тўлиқроқ тартибга солинишини таъминлайди. Тизимли шарҳлашда тегишли қонун нормаси бошқа турдош нормалар билан таққосланади ва улар ўртасидаги зиддиятлар аниқланади. Бу усулдан қонун ҳужжатлари янги таҳрирда қабул қилинганда ёки бошқаси билан алмаштирилганда, эскисида назарда тутилган ва янгисида назарда тутилиши керак бўлган ҳолатлар эътибордан четда қолиб кетмаганлигини аниқлашда фойдаланиш мумкин.
Агар ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи норма бошқа ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилса, у ҳавола қилаётган норматив ҳужжатга мурожат қилиш лозим бўлади. Агар ҳавола қилинган норматив ҳужжат бўлмаса, бу ҳолда ўз ўзидан бўшлиқ мавжудлиги аниқланади. Ҳуқуқдаги бўшлиқнинг вужудга келишининг олдини олиш мақсадида қонун нормаси билан бир қаторда у ҳавола қилаётган нормалар ҳам қабул қилиниши лозим, акс ҳолда қонуннинг қўллаш жараёнида ҳуқуқдаги бўшлиқ вужудга келиши мумкин.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 64-моддаси 4-қисмида ―Акциядорлар жамиятининг ҳуқуқий мавқеи ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс (бу ерда, Фуқаролик кодекси) ва бошқа қонунлар билан белгиланади‖1, дейилган. Бу ерда кўриб турганимиздек бошқа қонунлар деганда қонуншунос қандай қонунлар эканлигини назарда тутмаган. Албатта, қонунларда бундай ҳолатларнинг киритиб қўйилиши тартибга солинувчи объект доирасининг кенглиги ва битта қонун нормаси билан тартибга солиб бўлмаслигида ифодаланади. Шунингдек, қонунда киритиб қўйилган ―бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади‖, деган жумла шундай ҳолат белгиланган қонундан ҳам аввал ҳам кейин қабул қилинадиган қонунларни назарда тутади.
Тизимли шарҳлаш усулида шарҳловчи субъект томонидан, биринчидан, ҳуқуқ нормасининг ҳуқуқ тизимидаги ўрни аниқла- нади (ҳуқуқ соҳаси, институти), иккинчидан, шарҳланаётган ҳу- қуқ нормаси билан, мазкур норма татбиқ этилиши назарда тути- лаётган аниқ ҳаётий муносабат ўртасида мантиқий боғлиқлик борлиги аниқланади, учинчидан, эса шарҳланаётган норманинг мазмунини билишга эришилади.
Тизимли шарҳлаш расман бекор қилинмаган, бироқ амалда бошқалари билан алмаштирилганлиги сабабли аҳамиятсиз, фой- даланилмай қолган нормаларни ҳам аниқлаш имконини беради. Нормаларнинг ўзи мансуб бўлган ҳуқуқ тармоғининг умумий қисми билан алоқалари, тизимли шарҳлаш вақтида ҳисобга олиш зарур бўлган ҳолатлардан биридир. Бундай алоқани кўриб чиқиш, талқин қилинаётган норманинг маъносини ҳар томондан аниқ- лаштириш ва кенгроқ очиш, унинг умумий йўналтирилганлигини англашга имкон беради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 615-моддасида ижара шартномасини бекор қилиш тартиби мустаҳкамланган. Шартномани бекор қи- лишнинг асослари Фуқаролик кодексининг 382-моддасида ҳам белгиланган. Ижара шартномаси бекор қилиниши чоғида ушбу моддалар бир-бири билан солиштирилиб, ижара шартномасини бекор қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 615-моддаси билан ҳал этилади.
Бунинг учун қуйидаги махсус қоидалардан фойдаланилади: биринчидан, умумий ва махсус нормаларнинг алоқадорлиги (махсус қонунлар муайян фактга тегишли умумий қонун ҳаракат- ларини бекор қилади, яъни махсус қонун нормалари мавжуд бўлган тақдирда, умумий қонун нормалари қўлланилмасдан, мах- сус қонун нормалари қўлланилади. Демак, махсус нормалар умумий нормаларнинг ҳаракат фаолиятини чеклайди);иккинчидан, ҳавола этувчи моддаларнинг алоқадорлиги (ҳа- вола этувчи моддалар шарҳланаётган моддаларни аниқлаштириш учун мўлжалланган ёки мазкур норманинг моҳиятини ёритиш учун ҳавола этилаётган моддаларга мурожаат қилинади); учинчидан, агар турли органлар томонидан чиқарилган ҳуқу- қий нормаларнинг қарама-қаршилиги аниқланса, юқори турувчи органлар томонидан қабул қилинган нормага асосланиш лозим;
тўртинчидан, агар бир хил юридик кучга эга бўлган икки норманинг бир-бирига зидлиги аниқланса, у ҳолда норма қабул қилинган вақт эътиборга олинади ва кейинги қабул қилинган нормага асосланиши лозим.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish