3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet12/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   277
Bog'liq
ДХН

2-БОБ.Жамият, давлат ва ҳуқуқ

2.1. Жамияти тушунчаси...
2.2. Жамият ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
2.3. Давлат ва ҳуқуқни вужудга келиши тўғрисидаги назариялар....
2.4. Давлат келиб чиқиши сабаблари ва шакллари....
2.5. Ўзбекистон президентлари асарларида жамият ва давлат тўғрисидаги ғоялар....

2.1. Жамияти тушунчаси

Инсонларнинг уюшмаси сифатида жамият мураккаб, кўп қиррали ижтимоий ҳодиса. Жамиятнинг вужудга келиши ва тараққиёти азал-азалдан мутафаккирларнинг диққати марказида бўлиб келган ва келмоқда. Жамият тўғрисида турли-туман фикрлар, ғоялар ва таълимотлар вужудга келган. Инсониятни ўраб турган борлиқ каби кишилик жамияти ҳам ўзининг ички қону- ниятлари асосида тараққий этади.


Жамият атамаси кўп маъноли сўзлар қаторига киради. Аслида жамият – арабча умумий деган маънони англатади. Бугунги кунда жамият ибораси орқали қуйидагиларни ифодалаш қабул қилинган: биринчидан, ўзларининг муштарак мақсади ва манфаатлари йўлида бирлашган кишиларнинг уюшмасини (билим жамияти, автоҳаваскорлар жамияти ва ҳ.к.); иккинчидан, инсоният тарақ- қиёти муайян босқичининг ифодаси сифатида (ибтидоий жамият, қулдорлик жамияти, феодал жамияти, капиталистик жамият); учинчидан, табиатнинг бир қисми, борлиқнинг алоҳида шаклини ифодалайдиган тушунча сифатида.
Фалсафий маънодаги жамиятнинг тушунчаси – бу моддий дунёнинг муҳим таркибий қисми, ўз-ўзидан ривожланиб туради- ган кишилар ҳаётий фаолиятининг мажмуасидир. Жамият киши- ларнинг оддий йиғиндиси эмас. У мураккаб ижтимоий организм, кишилар ўзаро ҳамкорлигининг маҳсули, ҳаёт учун зарур бўлган моддий неъматларни ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва истеъмол билан боғлиқ бўлган, уларнинг ҳаётини муайян тарзда ташкил этишдир. Жамият-оила, гуруҳ, табақа муносабатлари билан бир- лашган кишиларнинг мураккаб ўзгарувчан алоқалар тизимидир. У инсонларнинг шундай уюшмасидирки, унда биологик қонун- лар эмас, балки ижтимоий қонунлар амалқилади.
Жамиятни назарий жиҳатдан таҳлил этиш, уни таркибий қисмлари бир-бирига фаол таъсир кўрсатадиган, ўзаро алоқада ҳамда бири-иккинчисига нисбатан бўйсуниш муносабатида бўла- диган яхлит организм сифатида қараб чиқишни тақозо этади.
Жамиятга хос бўлган алоқалар тизими, алоҳида-алоҳида тарзда гавдаланадиган таркибий қисмларни яхлит бир тизимга бирлаштиради. Мазкур алоқалар инсонлар фаолиятида мужассам- ланиб, шунчалик барқарор характер касб этадики, инсонларнинг бир неча авлодлари бир-бирини алмаштириб ўтиб кетса-да муай- ян жамиятни тавсифловчи алоқалар шакли сақланиб қолади.1
Инсонлар ўзларидан насл қолдириш, авлодлар давомийли- гини сақлаш ҳамда турли-туман табиий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Шу нуқтаи назаридан жамият кишиларнинг тарихан ташкил топган ҳамкор- лик фаолиятларининг маҳсули, мажмуаси сифатида тушунилади.
Инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жамиятнинг асосий мазмунини ташкил этади. Жамиятдаги ҳамма нарса (моддий ва маънавий бойликлар, инсонларнинг яша- ши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш ва б.) муайян фаолият жараёнида амалга ошади. Бундай фаолият сирасига мул- кий, ишлаб чиқариш, оилавий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ва уларга мос келувчи муносабатлар киради. Айнан ижтимоий муносабатлар шахсни ижтимоий гуруҳлар, жамият билан боғлайди.
Жамиятни ижтимоий муносабатлар йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш қуйидагиларга имконият яратади: биринчидан, унга аниқ-тарихий ёндашишга (турли ижтимоий формацияларни, жамиятнинг ривожланиш босқичларини фарқлаш); иккинчидан, ижтимоий ҳаёт асосий соҳаларининг хусусиятларини аниқлаш (иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий соҳаларни); учинчидан, ижтимоий муносабатлар иштирокчиларини аниқлаш (шахс, оила, гуруҳ, табақа, миллат, давлат).
Кишилик жамияти тараққиётини ўрганишда ягона ёндашув мавжуд эмас. Илмий адабиётларда кишилик жамияти тараққиёти- ни тушунишда, шу пайтга қадар евроцентристик ҳамда материа- листик тарзда бир томонлама ёндашув устуворлик қилиб келди. Унда қадимги одамларнинг онги пастлиги, ўзини ўраб турган атроф-муҳит табиатини тушунмаслиги, билимдан узоқлиги, шу сабабли «ибтидоий» турмуш тарзига эгалиги, «ибтидоий одам» ва «ибтидоий жамият» ўз тараққиётида «ёввойилик» ва«варварлик» каби босқичларни босиб ўтганлиги уқтирилади.
ХХ асрнинг охирига келиб археология ва этнография фанлари эришган ютуқлари натижасида «ибтидоий жамоа» тузуми ва «ибтидоий одам» тўғрисидаги тасаввурлар ва билимлар ниҳоятда бойиди. Рус академиги В.С.Нерсесянц таъкидлаганидек, бугунги кунда, қадимги одамни мантиқий фикрлаш қобилиятидан ва ўзлигидан маҳрум бўлган ёввойи, ибтидоий мавжудот сифатида тасвирланганда, бу нафақат, у билан солиштирилганда цивилиза- ция даври ниҳоятда қисқа бўлган, дастлабки тузум, беқиёс даврни тушунмаслик эмас, балки инсон уруғининг қадимги муваффақи- ятли маданий ва социал эволюциясини белгилаб берган, кўплаб туб инсоний хусусиятларнинг замонавий инсон томонидан хавфли даражада йўқотишҳамдир.1
Цивилизация даври ўзининг мавжудлиги ва тараққиёти учун мустаҳкам замин яратган қадимги одамни ва у яшаган даврни «ёввойи», «варвар» деб баҳолашдан воз кечиш вақти келди. Бугун давлатгача бўлган даврни илмий даврлаш янгича тарзда асослан- моқда. Давлат ва ҳуқуқ назарияси учун, қадимги жамият тарақ- қиётида икки асосий босқич ва унга мос равишда ишлаб чиқа- ришнинг икки усулини: ўзлаштирувчи иқтисодиёт (овчилик, балиқ- чилик, териб-термачлаш); ишлаб чиқарувчи иқтисодиётни (деҳқон- чилик, чорвачилик, металлни қайташ ишлаш, сопол буюмлар ишлаб чиқариш) фарқлаш муҳим методологик аҳамиятгаэга.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish