3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Сиёсатшунослик ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси



Download 1,42 Mb.
bet11/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   277
Bog'liq
ДХН

Сиёсатшунослик ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси.Сиёсатшунослик фани сиёсат, унинг шакллари, сиёсий жараёнларва сиёсий бирлашмалар, жумладан, сиёсий партиялар, сиёсий ҳоки- миятга ва давлат ҳокимиятига эришиш воситалари, фуқаролик жамияти, давлат ва шахснинг ўзаро муносабати каби ҳодиса- ларни ўрганади. Сиёсатшунослик инсон сиёсий маданиятини ижтимоий-сиёсий муносабатлар тизими, яъни фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширилиши орқали ўрганади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг сиёсатшунослик фани билан боғлиқлиги ҳар иккала фаннинг ҳам бир объектни, яъни жамият сиёсий тизимининг муҳим элементи бўлмиш давлат ва ҳуқуқни илмий жиҳатдан тадқиқ этишида яққол кўзга ташланади. Бунда давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши, амалий фаолиятининг умумий қонуниятларини ўрганса, сиёсатшунослик фани давлат ва ҳуқуқий сиёсатни, аниқ- роғи, жамиятда юз бераётган сиёсий ҳодисалар ва жараёнларни, яъни сиёсат назарияси ва амалиётини ўрганади. Уларнинг ҳар икка- ласи бир предмет – давлат ва ҳуқуқни, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини ҳар томонлама, айни вақтда турли жиҳатларини ўргана- ди, илмий тадқиқотлар натижасида олинган билимлар билан бир- бирини тўлдиради. Пировардида, сиёсатшунослик фани ўзининг кенг қамровлилигига кўра, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани учун муҳим асослардан бири бўлиб хизмат қилади.
Ўз навбатида, сиёсатшунослик фани ҳам давлат ва ҳуқуқ назарияси тўплайдиган билимлардан фойдаланади. Масалан, фанимизнинг “давлат”, “давлат механизми”, “сиёсий ҳокимият”, “сиёсий ва давлат режимлари”, “сиёсий партиялар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш” тушунчаларига берган таърифларидан сиёсатшунослик фани ҳам кенг баҳраманд бўлади.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг соҳавий ҳуқуқий фанлар билан нисбати. Юридик фанлар – ижтимоий ҳодиса сифатида давлат ва ҳуқуқнинг тушунчаси, моҳияти, таснифи, келиб чиқи- ши, ривожланиши ва амал қилинишининг умумий ва махсус қонуниятлари тўғрисидаги ҳуқуқий билимлар тизимидир.
Барча юридик фанлар диққат марказида давлат ва ҳуқуқ асосий ўрин эгаллайди. Айни пайтда, ҳар бир юридик фан давлат ва ҳуқуқнинг муайян томонларини, муайян жиҳатларини ўргана- ди. Шунинг учун ҳуқуқшунослик фанларининг ҳар бир тармоғи ўзининг мустақил предметига эга. Давлат ва ҳуқуқ назариясини барча ҳуқуқий фанлар билан биргаликда ўрганиш бу фаннинг предмети, аҳамияти ва ролини янада ойдинлаштиради. Барча юридик фанларнинг ҳам ўрганиш соҳаси ва умумий объекти – давлат ва ҳуқуқдир. Ҳар бир соҳавий ҳуқуқшунослик фани давлат ва ҳуқуқ масаласига ўзига хос ёндашади, уларнинг ҳар бири ўзининг тадқиқот объекти ва предметигаэга.
Юридик фанлар қуйидаги тарзда классификация (тасниф)қилинади:
а) тарихий-назарий-ҳуқуқий фанлар (давлат ва ҳуқуқ назарияси, давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи ва ҳоказо);
б) махсус ёки тармоқ ҳуқуқий фанлар (масалан, фуқаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, консти- туциявий ҳуқуқ, молия ҳуқуқи, ер ҳуқуқи, жиноят процессуал ҳуқуқи ва бошқалар);
в) амалий юридик фанлар (масалан, криминалистика, криминология, суд тиббиёти, суд статистикаси, суд бухгалтерияси ва ҳоказо).
Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида уму- мий, фундаментал ва методологик фан сифатида намоён бўлади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа ҳуқуқий фанлар билан ало- қаси ана шундан келиб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва амалий-ҳуқуқий фанларнинг аниқ материалларига таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради. Умумий ва фунда- ментал фан сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунчалари ва қоидаларини шакллантиради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси методологик фан сифатида бошқа соҳавий ҳуқуқий фанлар учун хусусий юридик методларни ва раҳбарий принципларни ишлаб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ наза- рияси билан давлат ва ҳуқуқ тарихи фани бир-бири билан чам- барчас боғлангандир. Уларнинг ҳар иккиси давлат ва ҳуқуқ бора- сида баҳс юритади. Давлат ва ҳуқуқ тарихи давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнини тўлиқ, хронологик тарзда ўрганади.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish