3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги



Download 1,42 Mb.
bet10/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   277
Bog'liq
ДХН

Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги. Иқтисодий фанлар жамиятнинг базисини, яъни ишлаб чиқариш муносабатларини, хўжалик соҳаларини ташкил этишни, молия, кредит ва бошқаларни ўрганса, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани жамиятда устқурманинг муҳим қисми бўлган давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларига ўзининг асосий предмети сифатида қарайди. Уларнинг ўзаро таъсири ва алоқаси давлат ва ҳуқуқнинг иқтисодиётга қанчалик боғлиқ эканлигини ўрганишга ва аниқлашга ёрдам беради.
Социология ҳамда давлат ва ҳуқуқ назарияси.Давлат ва ҳуқуқ назарияси социология фани билан ҳам ўзаро алоқадор- ликда ривожланади. Зеро, социология фани ҳам жамиятни яхлит, уюшган тизим сифатида тадқиқ этиб, жамият аъзоларининг, хусу- сан, турли жамоалар, аҳоли барча қатламларининг давлат, ҳуқуқ, демократия ва қонунга нисбатан қандай муносабатда бўлишини, уларнинг давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги фикр-мулоҳазаларини мав- жуд ҳаётни таҳлил этиш асосида ўрганади. Шунга кўра, социо- логия фани давлат ва ҳуқуқ назарияси фани учун дастлабки ама- лий (эмпирик) маълумотларни тўплаб бериш вазифасини бажа- ради. Давлат ва ҳуқуқ назарияси эса, ўз навбатида, социология фани берган маълумотларни умумлаштириб, улардан ўзига тегишли назарий хулосалар чиқаришда фойдаланади.
Социология ягона тизим бўлмиш жамият ҳамда у билан ало- қадорликда ўpганиладиган алоҳида ижтимоий гуруҳлар, ижти- моий жараёнлар ҳақидаги фандир. Социология жамият тараққи- ётининг умумий қонуниятларини ўрганади. Социология ўзининг хулосаларида аниқ ҳаётий маълумотларга, ижтимоий тажрибага таянади. Барча ижтимоий ҳодисалар, жумладан, давлат ва ҳуқуқ ҳам социологик тадқиқотларнинг объекти ҳисобланади. Социоло- гия ҳам фалсафа сингари, давлат ва ҳуқуқни билишнинг умумий илмий воситадир. У давлат ва ҳуқуқни ўрганиш асосида ўзининг предметини чуқурлаштиради ва ойдинлаштиради. Бу борада социология давлат ва ҳуқуқ назариясининг қоида ва хулоса- ларидан фойдаланади.
Маълумки, давлат ва ҳуқуқ ижтимоий муҳитда мавжуд, уларнинг моҳияти социологик шароитда янада яққолроқ намоён бўлади. Шу боис давлат ва ҳуқуққа социологик ёндашувга қизи- қиш ортмоқда. Қолаверса, социология билан давлат ва ҳуқуқ назариясининг ҳамкорлигида ҳуқуқ социологияси, сиёсат социо- логияси, давлат социологияси номли алоҳида фан тармоқлари шаклланиб ажралиб чиқмоқда.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish