15-30 дақиқа кузатиш
(қон кетиш тўхтаган/камайган бўлса, аммо такрорланса, алгоритмнинг навбатдаги қадамларига ўтинг
Қон кетиши давом этаётган бўлса, бунда:
Перинатал ёрдамни мувофиқлаштириш (ҳолатини баҳолаш ва қарор қабул қилиш)
Тўлиқ мультидисциплинар жамоа томонидан ёрдам кўрсатишда иштирок этиш
Операцион зални таёрлаш
|
Кенгайтирилган қадамлар: гемостазни таъминланг
Қон кетиш ўртача, гемодинамик кўрсаткичлар барқарор ва радиологик жиҳозлар тайёр бўлса, бачадон артерияларининг эмболизацияси амалга оширилиши мумкин
Қон кўп кетаётган бўлса, витал функциялар, лаборатория кўрсаткичларида патологик ўзгаришлар кузатилса, ёки бемор қон препаратлари трансфузиясидан бош тортса, қуйидаги лапаратомияни бажаринг*:
- компрессион чоклар
- бачадон артерияларини боғлаш
- гистерэктомия
|
Қуйидаги ҳолларда қон препаратлари трансфузиясини бошланг:
- витал функциялар, лаборатория кўрсаткичларида патологик ўзгаришлар, диурезнинг камайиши
- 1500 мл дан кўп қон йўқотилса
- кўп қон йўқотилса
- жарроҳ фикрига кўра жарроҳлик аралашуви талаб қилинса ёки амалга оширилаётган бўлса
Кўп қон йўқотилганда эритроцитар масса: СЗП : тромбомассанинг 4:4:1 нисбатда трансфузиясини бошланг.
Қон препаратлари трансфузияси давомида коагулопатия ривожланса, протромбин комплекси концентратини юборинг.
|
*Ҳаётий муҳим тана аъзолари функцияларини нормаллаштириш учун жарроҳлик аралашувини, коагулопатия ёки ацидоз коррекциясини кечиктирманг.
Кўп қон йўқотган ва репродуктив функциясини бажариб бўлган аёллар ва шунингдек қон препаратлари трансфузиясидан бош тортаётган беморлар учун дарҳол гистерэктомияга киришиш зарур.
|
3-жадвал. ТҚК ва йўлдоши кечиккан беморларни парваришлаш (ЖСТ, 2009)
Бирламчи баҳолашни амалга ошириш ва асосий терапияни бошлаш:
Ёрдамга чақириш
Нафас йўллари ўтказувчанлиги, нафас олиши ва циркуляциясини (АВС) баҳолаш
Кислород узатилишини таъминлаш
Кристаллоидларни томирга юбориш орқали суюқлик ўрнини қоплашни бошланг
АБ, пульс ва нафас олиш мониторинги
Сийдик йўли катетеризацияси ва соатбай диурез мониторинги
Қон прераратлари трансфузияси заруратини баҳоланг
Лаборатория тестлари: қон гуруҳи ва гуруҳга мослик, умумий қон таҳлили, коагулограммани ўрганинг
|
Томирга окситоцин инфузиясини бошланг ва қуйидагиларни бажаринг:
бачадонинг ташқи массажи
бачадоннинг бимануал компрессияси
қорин аортасини босиш
бачадонни баллон ёки презерватив билан тампонада қилиш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |