3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Силлиқ ширинмия - Солодка голая (Glycyrrhiza glabra L.)



Download 2,55 Mb.
bet37/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
3 боб

- Силлиқ ширинмия - Солодка голая (Glycyrrhiza glabra L.).
Силлиқ ширинмия - Fabaceae оиласига мансуб, кўп йиллик илдизпояли ўт. Табиатда шўр тупроқли чўлларда, дарёлар бўйларида қалин қоплам ҳосил қилиб ўсади. Европанинг жануби-шарқида, Шимолий Кавказда, Доғистон, Озарбайжон ва Ўрта Осиё (Амударё ва Сирдарё бўйларида жуда кўп) да табиий ҳолда учрайди [69,79,80,214,215,216,62,63,64,20,74]. Доривор восита сифатида ўсимликнинг илдиз ва илдизпояси ишлатилади [14,97,99] (илова – 286-бет).
Силлиқ ширинмия ўртача шўрланган тупроқларда уруғдан ва кучли шўрланган тупроқларда илдизпоядан экилди. Уруғ унувчанлиги -25,6% ва сақланиши -60,0% ни ташкил этди. Илдизпояларнинг кўкарувчанлиги 100% ва сақланиш -93,4% ни ташкил этди.
Уруғдан экилган ўсимликлар дастлабки вегетация йилидаёқ жадал ўса бошлайди. Асосий поялар 1-вегетация йилида 73,0±3,82 см, 2-вегетация йилида 133,0±5,13 см ва 3-вегетация йилида 177,7±6,81 см гача ўсади. 2-3-вегетация йилларида асосий поялар 50,8±3,19 - 55,3±3,44 см га ёғочлашади. Асосий пояларнинг пастки қисмларидаги ёғочланиш ортиб бориши билан баргларнинг тўкилиши кўпаяди. Баргларнинг тўкилиши 1-вегетация йилида 10,4±1,44 та, 2-вегетация йилида 30,8±2,48 та ва 3-вегетация йилида 34,7±2,67 та ни ташкил этади (3.8 - жадвал).
1-вегетация йилида асосий пояларда 27,2±2,33 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва уларнинг узунлиги ўртача 26,8±2,32 см га етади.
Ҳар бир 2-тартибли новдаларда ўртача 8,2±1,28 та 3-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг узунлиги 1,2±0,49 см га етади. 1-тартибли новдаларда 15,8±1,78 та ва 2-тартибли новдаларда 3,4±0,22 та барглар кузатилади.
2-вегетация йилида, ўсимликлар асосий пояларининг жадал суръатда кўпайиши (128,6 минг.экз/га) ва уларнинг тез ўсиши (2 бараварга), 1-2-тартибли новдаларнинг камайганлигига сабаб бўлади. Асосий пояларда ўртача 21,6±2,08 та 1-тартибли новдалар ва ўз навбатида уларда 3,0±0,77 та 2-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, 1- тартибли новдалар 22,4±2,12 см ва 2-тартибли новдалар 4,6±0,96 см га ўсади. 2-вегетация йилининг июн ойида ўсимликлар генератив даврга киради. Ғунчалаш ва гуллаш август ойининг ўрталаригача давом этади. Вегетация охирида, ўртача 1 туп асосий пояларда 4,3±0,91 та шаклланган мевалар ва 3,0±0,76 та пишган мевалар қайд этилди.
3-вегетация йилида эса, ўсимликлар асосий пояларининг майдондаги сони 136,8 минг.экз/га ни ташкил этади. Асосий поялар кўпайишининг барқарорлашуви билан, 1-2- тартибли новдаларнинг ўсиши яна жадаллашади. Асосий пояларда 28,3±2,98 та 1-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг узунлиги ўртача 43,7±2,88 см га етади. 1-тартибли новдаларда 10,0±1,41 та 2-тартибли новдалар ҳосил бўлиб, улар 11,0±1,48 см га ўсади. Май ойининг ўрталарига келиб ўсимликлар генератив даврга киради. Ёппасига ғунчалаш даври май ойининг охирларида ва гуллаш июннинг ўрталарида кузатилади. 1-2 тартибли новдаларда ғунчалаш ва гуллаш вегетациянинг охиригача давом этади. 1 туп асосий пояда ўртача 4,4±0,92 та ғунчалар, 1,3±0,37 та гуллар, 1,2±0,49 та шаклланган мевалар ва 6,5±1,12 пишган мевалар кузатилди (3.8 - жадвал).
Кучли шўрланган тупроқларда ўсимликлар илдизпоядан апрел ойида экилди. Илдизпояларнинг кўкарувчанлиги 18 кундан кейин бошланиб, ёппасига 22 дан 40 - нчи кунлар оралиғигача давом этади. Июл ойининг ўрталарига келиб бир илдизпоядан ўртача 1,8 та асосий поялар ҳосил бўлади ва 32,6 см га ўсади.
1-вегетация йилида, шўрланиш (2,0-2,5%) нинг юқорилиги ўсимликларнинг ўсишини сезиларли суръатда секинлаштиради. 2-вегетация йилида эса ўсимликларнинг шўрланишга мослашганлиги қуйидаги кўрсаткичларда ўз аксини топади. Кўкарувчанлик вегетация бошиданоқ жадаллашиб бориб, асосий пояларнинг сони дастлабки икки ой давомида 62,4 минг.экз/га ни ташкил этади. 3.11 - жадвалдан кўринадики, ўсимликлар асосий пояларининг сони 3-вегетация йилида 2 марта (134,2 минг экз/га) кўпаяди ва 4-5 вегетация йилларида бу жараён секинлашиб, 186,3-206,9 минг экз/ни ташкил этади.
Шунингдек, вегетация йиллари давомида ўсимликларнинг асосий поялари жадал ўсиб, 1-вегетация йилида 57,3 см, 2-вегетация йилида 126,9 см, 3-вегетация йилида 134,3 см ва 4-5 вегетация йилларида 136,7-175,5 см ни ташкил этади. Шундай қилиб, асосий пояларнинг 1-3 вегетация йилларида жадал ўсганлиги ва 4-5 вегетация йилларида ўсишнинг бир оз секинлашиши аниқланди (3.1 - расм).
Бу жараён ўз навбатида асосий пояларнинг шохланиши ва уларнинг ўсишига ҳам таъсир этади. Таҳлил этадиган бўлсак, 1-вегетация йилида 1-тартибли новдаларнинг ўсиш суръати ўртача ҳар ойда 10,8-13,3 см га тенг бўлиб, 2-вегетация йилининг, баҳор ойларида 45,7-49,1 см ни, ёз ойларида 9,0 см ни ташкил этади. 3-вегетация йилида эса, бу кўрсаткич апрел ва май ойларида 84,8 см га етади ва кейинчалик секинлашиб боради. 4-5 вегетация йилларида ўсиш суръати мавсум давомида бир хилда сақланади ва 5-6 см ни ташкил этади.
1-вегетация йилининг июл ойидан 1-тартибли новдаларда дастлабки 2-тартибли новдалар ҳосил бўлади. 2-тартибли новдаларнинг сони 1-3 вегетация йилларида 70 тага кўпаяди ва кейинчалик 4-5 йилларда камайиб ўртача 2,3-2,5 та ни ташкил этади. Бу ўзгаришлар асосий пояларнинг жадал ўсиши ва кўпайиши билан боғлиқдир.

3.11 - жадвал


Кучли шўрланган тупроқларда силлиқ ширинмия пояларининг кўпайиши, минг.экз/га



Вегетация йиллари

Пояларнинг ҳолати

Кузатиш вақти (ойлар)

Сақланиш,%

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

1

Яшил Қуриган

-
-

-
-

0,5
-

14,1
-

24,2
0,1

34,8
1,0

39,3
2,8

93,4

2

Яшил Қуриган

15,4
-

56,9
-

62,4
2,3

62,9
6,7

62,8
8,0

65,3
8,2

65,3
8,3

88,7

3

Яшил Қуриган

-
29,6

103,9
0,1

134,5
0,4

137,6
5,3

135,3
7,7

135,8
7,7

134,2
9,3

93,5

4

Яшил Қуриган

-
-

84,1
-

189,1
0,4

185,2
5,0

186,3
5,0

186,5
5,2

186,3
5,4

97,2

5

Яшил Қуриган

-
-

103,7
-

210,0
0,8

204,8
6,3

206,3
6,7

207,8
6,7

206,9
7,4

96,5


Баландлиги, см






3.1- Расм. Силлиқ ширинмия пояларининг ўсиш динамикаси.






Вегетация йиллари: 1── , 2 - - - , 3 o – o – ,


4 – x – x – , 5 – s – s –







Шунингдек, майдондаги асосий пояларнинг жадал ўсиши ва кўпайиши натижасида, ўсимликларнинг пастки қисмларига ёруғлик тушиши камаяди. Бу ҳолат ўсимликларнинг пастки қисмларидаги баргларнинг тўкилишига бевосита сабаб бўлиб, тўкилган баргларнинг 90-95% асосий поялар ҳисобига тўғри келади. Шундай қилиб, 1-вегетация йилининг июл ойидан ва кейинги вегетация йилларида май ойидан бошлаб барглар тўкилиши кузатилиб, 1-вегетация йилида асосий поялар баргларининг 18,2%, 2-вегетация йили 26,2%, 3-вегетация йили 33,2% ва 4-5 вегетация йилларида 29,6-32,0% тўкилган. Шунингдек, барг тўкилиши 1-вегетация йилида 117,2 кг/га ни ва 5-вегетация йилида 4944,1 кг/га ни ташкил этади (3.12 - жадвал).


Кузатишларда аниқланишича, силлиқ ширинмия ер устки биомассасининг энг кўпайган вақти 3-вегетация йили ҳисобланиб, 1-вегетация йилида 24,7±4,54 ц/га (ҳўл ҳолда), 2-вегетация йилида 73,0±8,61 ц/га, 3-вегетация йилида 235,8±7,18 ц/га ва 4-5 вегетация йилларида 237,2±9,81 - 267,4±17,89 ц/га ни ташкил этган. 3.2 расмдан кўринадики, ер устки биомассанинг асосий қисмини барглар ташкил этиб, ўсимликлар ёшининг катталашиши билан баргларнинг тўкилиши кўпаяди (1-вегетация йилида 72,1%, 3-4 вегетация йилларида 44,8-41,5% ва 5-вегетация йилида-39,8%). Баргларнинг тўкилиши билан, ўсимликлар ер устки фитомассасининг кўпайиши 4-5 вегетация йилларида секинлашади. Генератив органлар 2-вегетация йилида шаклланади ва 3-вегетация йилида бу кўрсаткич юқори бўлади (3.2 - расм).
3.12- жадвал
Вегетация йиллари ва мавсум давомида силлиқ ширинмия асосий поясидан барг тўкилиши, %



Вегетация йиллари

Ойлар

Мавсум давомида

V

VI

VII

VIII

IX

1

-

-

9,2

3,5

11,4

18,2

2

10,3

10,0

5,2

7,7

7,2

26,2

3

13,1

8,2

10,6

3,4

12,6

33,2

4

6,5

14,7

5,0

5,8

12,5

32,0

5

9,4

9,2

6,2

3,1

12,9

29,6




Ҳосилдорлик, ц/га


Вегетация йиллари





3.2 -расм. Кучли шўрланган ерларда силлиқ ширинмия ер устки қисмларининг ҳосилдорлиги, ц/га




Поялар , Барглар , Генератив аъзолар , Жами

Шўрланиш даражаси юқори бўлган тупроқларда силлиқ ширинмиянинг ер остки қисмлари ўртача шўрланган тупроқлардагига нисбатан секин ўсади [39]. Ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликларнинг илдизлари 1-вегетация йилидаёқ ер ости сувларига (120-140 см) етади. Кучли шўрланган тупроқларда эса, ўсимликларнинг илдизлари 1-вегетация йилида 80 см ва 2-3 вегетация йилларида 130-140 см га ўсади.
Ўсимликлар ер остки аъзоларининг асосий қисми 0-50 см чуқурликда жойлашган. Ўсимликлар ёшининг катталашиши билан илдизпояларнинг тез кўпайиши кузатилган. 3-вегетация йилида ер остки аъзоларнинг 37,4% илдизпоялардан иборат бўлса, 4-вегетация йилида 44,2% ва 5-вегетация йилида 53,8% ни ташкил этади. Демак, ёш ўсимликларда дастлаб илдиз ривожланади ва уларнинг шароитга мосланиши билан илдизпоялар жадал ўсади.
Кучли шўрланган тупроқларда, ўсимликлар ер остки қисмларининг ўсиш динамикаси 3.13 - жадвалда келтирилган бўлиб, унга кўра ер ости биомассаси йил сайин ошади ва 1-вегетация йилида 1,8 т/га, 2-вегетация йилида 8,4 т/га, 3-вегетация йилида 16,8±1,12 т/га, 4-вегетация йилида 26,9±1,67 т/га ва 5-вегетация йилида 33,6±2,95 т/га ни ташкил этади (3.13 - жадвал).
Шундай қилиб, силлиқ ширинмия кучли шўрланган тупроқларга чидамли бўлиб, 1-нчи вегетация давомида 6-7 марта (800-1000 м3) суғорилади ва кейинги вегетациялар давомида суғориш миқдори 1-2 марта (1000-1800 м3) га камаяди. Ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши 3-вегетация йилида ўта жадаллашади. Тажрибаларда олинган кўрсаткичлар ва адабиёт-ларда келтирилган маълумотларни солиштирганда (Бадалов, 1978), кучли шўрланган тупроқларда силлиқ ширинмиянинг ўсиши ва ривож-ланиши, ер остки аъзоларининг ҳосилдорлиги, шўрланиш даражаси 1,6-2,0% бўлган тупроқлардаги кўрсаткичлардан кам эмаслиги маълум бўлди.
3.13 - жадвал
Силлиқ ширинмия ер ости қисмларининг ҳосилдорлиги, т/га

Вегетация йиллари

Ўлчов бирлиги

Илдизпоя

Илдиз

Стандарт

Стандарт эмас

Ер ости аъзоларининг умумий оғирлиги

>1

<1

>1

<1

3

т
%

2,9±0,22
17,3

3,4±0,44
20,2

8,9±0,44
53,0

1,6±0,46
9,5

11,8±0,64
70,2

5,0±0,52
29,8

16,8±1,12
100

4

т
%

11,8±0,89
40,9

4,0±0,41
14,9

9,5±0,62
35,3

2,4±0,21
8,9

20,5±1,19
76,2

6,4±0,51
23,8

26,9±1,67
100

5

т
%

16,5±1,22
49,1

3,6±0,65
10,7

9,7±1,67
28,9

3,8±0,33
11,3

26,2±2,64
78,0

7,4±0,32
22,0

33,6±2,95
100

Шундай қилиб, жами 111 тур доривор ўсимликлар интродукция қилиниб, улардан 92 тур Бухоро воҳасининг ўртача шўрланган тупроқларида ва 68 тур Мирзачўлнинг кучли шўрланган тупроқларида экилган. Интродукция қилинган доривор ўсимликларнинг 28 тури Бухоро воҳасининг шўр тупроқларида ва 38 тур Мирзачўлнинг шўр тупроқларида ўсиб ривожланганлиги қайд этилган. Икки жойда ўтказилган тажрибаларда, вегетация даврини ўтаган ўсимликлар жами 47 турни ташкил этиб, улардан 19 тури ҳар иккала жойда вегетацияни ўтаган. Бу ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш динамикаси, шўр тупроқлардаги хусусиятлари тўғрисида юқорида тавсиф бериб ўтдик.
Энди эса, шўр тупроқларда вегетация даврини ўтаган, 47 тур доривор ўсимликларни интродукция жараёнида ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари, шўр тупроқларда мослашиши ва ташқи ҳолати ёки чидамлилиги жиҳатидан баҳолаб(визуал асосда), шўрга чидамли турларни ажратишга ҳаракат қиламиз.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish