Изоҳ: уруғдан экилган ўсимликлар - * , кўчатдан экилган ўсимликлар - º .
барглар ҳосил бўлади. Апрел ойининг ўрталарига келиб, асосий пояларда 1-тартибли новдалар намоён бўлади. Вегетация охиригача уларнинг сони ўртача 27,4±2,50 та га ва узунлиги ўртача 36,6±2,18 см га етади. Уларда ўр-тача 55,0±2,68 та барглар ҳосил бўлади. 2-вегетация йилида 2-тартибли нов-даларнинг сони 3 бараварга кўпайиб, узунлиги -30,5±2,62 см га етади (3.8 - жадвал).
Шундай қилиб, кузатишлар давомида маълум бўлдики, жумрудсимон чаканданинг шўр тупроқларда мослашуви жуда секин ва қийин ўтади. 2-вегетация йилида эса, уларнинг ташқи кўриниши ва ўсиш жадаллиги шўрланиш (тупроқ) га мослашганлигини кўрсатади. Демак, ўртача шўрланган (1,6-1,8%) тупроқларда 8-9(6400-7200м3/га) марта суғориш тадбирлари амалга оширилганда жумрудсимон чакандани ўстириш мумкин.
Тўқ қизил тусли дўлана - Бояришник кроваво-красный
(Crataegus sanguinea Pall.).
Тўқ қизил тусли дўлана - Rosaceae оиласига мансуб, бута ёки катта бўлмаган дарахт. МДҲ мамлакатларининг ҳудудларида, дўлана туркумининг 47 тури мавжуд бўлиб, уларнинг 31 тури маданий ҳолда ўстирилади. Тўқ қи-зил тусли дўлана табиий ҳолда кенг тарқалган бўлиб, Европанинг Жануби-Шарқида, Ғарби-Шарқий Сибир ва Ўрта Осиёда сийрак дарахтли ўрмонлар-да, ўрмон ялангликлари ва дарёлар бўйларида яхши ўсади ва ҳосил беради. Тўқ қизил тусли дўлананинг мевалари, барглари ҳамда гуллари халқ табобати ва расмий тиббиётда асаб, невроз, гипертония ва юрак қон томирлари билан боғлиқ бўлган турли касалликларни даволашда фойдаланилади [97,177].
Шўр тупроқларда тўқ қизил тусли дўлана кўчатдан интродукция қилинди. Кўчатларнинг бўйи ўртача 37,8 см бўлиб, уларнинг кўкарувчанлиги 75,0% ва сақланиш 100% ни ташкил этди. 1-вегетация йилида асосий поялар ўртача 23,4 см га ўсиб, уларда 36,7±3,37 та барглар ҳосил бўлади. Вегетация давомида асосий пояларнинг 98% дан ортиқроқ қисми ёғочланади. Вегетациянинг ўрталарига келиб асосий пояларда 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва уларнинг сони ўртача 19,8±2,08 та га, узунлиги -5,1±0,86 см га етади. 1-тартибли новдаларда ўртача 17,6±3,26 та барглар ҳосил бўлади.
2-вегетация йилида ўсимликларнинг ташқи кўриниши, уларнинг шўрланишга тўлиқ мослашганлигини билдиради. Вегетация давомида асосий пояларнинг ўсиши ўртача 36,3 см га етиб, уларда 38,2±2,80 та барглар ҳосил бўлади. Май ойидан бошлаб, дастлабки 1-тартибли новдалар шаклланади ва уларнинг сони 27,0±3,48 та, узунлиги -13,4±1,55 см га етади. 1-тартибли пояларда ўртача 29,4±2,66 та барглар ҳосил бўлади (3.8 - жадвал).
Шундай қилиб, тўқ қизил тусли дўлана шўрланиш даражаси 1,6-1,8% бўлган тупроқларда чидамли бўлиб, уларни ўстириш ва етиштириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |