Чақиқтош (киноварь). Ўрта Осиёда қадим замонларда машҳур. Ранги қизил, ялтироқ. Бошқа маъданлардан суюқлантириш усули билан ажратиб олинади. Ундан симоб олинади.
Чақмоқтош (кварц). Бинафша рангда. Табиатда 200 хили учрайди. Унинг оқ, кўк ва қора рангли хиллари бор. Ўрта Осиёда тузтошнинг бир неча конлари бор. У металларни осонроқ суюқлантиришга ёрдам беради. Бу минералдан мамлакатимизда энг яхши оптик асбоблар тайёрлашда фойдаланилади.
Олтингугурт. Ранги сарғимтир, кўпинча, кристалл шаклида учрайди. Ундан саноатнинг кўпгина тармоқлари учун зарур бўлган сульфат кислота резина, гугурт ва буёқ ишлаб чикарилади.
Феруза – кўк, яшил, ҳаво ранг бўлади. Унинг шарқ халқлари ҳар хил зеб-зийнатлар учун ишлатиб келганлар. Феруза бир неча юз йиллар давомида конлардан қазиб олиб келинган. Ҳозир Ўрта Осиёда ўнларча феруза кони топилган. Мис металл сифатида электротехникада, машинасозликда ҳар хил асбоб, идишлар тайёрлашда ишлатилади.
1202 Платина группачаси металларининг энг муҳим хоссалари уларнинг қийин суюқланиш, электр ўтказувчанлиги ва химиявий турғунлигидир. Бу металлар шу хоссалари туфайли химия саноатида, электротехникада ва саноатнинг бошқа тармоқларига кўп ишлатилади.
Молибденит – саноатда муҳим аҳамиятга эга бўлган металл – молибден олинадиган бирдан-бир саноатбоп хомашёдир. Бутун дунёда қазиб чиқариладиган металларнинг 90% га яқини юқори сифатли пўлат ишлаб чиқариш учун сарфланади. Қолган қисми электротезникада, буёқчилик ишларида, симсиз телеграфда химия саноатида ишлатилади.
Хуллас минералларни ўрганиш халқ хўжалигида катта ахамиятга эга. Бошқа қазилмарлар қаторида кўзни қамаштирадиган қиматбаҳо минерал конлари жуда кўп.
Литосферанинг қалин қатламларини ҳосил этган бир ёки бир неча минераллардан ташкил топган табиий бирикмалар тоғ жинслари деб юритилади. Тоғ жинслари полиминерал (кўп минералли) ва мономинерал (бир минералли) бўлиши мумкин. Полиминерал тоғ жинслари ҳар хил минералдан мономинерал тоғ жинслари эса бир минералдан иборат бўлади. Кўп минералли тоғ жинслари гранит, бальзальт, льёз ва бошқалар кварц, ортоклаз, полигиоклаз ва слюда минераллардан иборат. Мономинерал тоғ жинсларига оҳактош, гипс ва мармар мисол бўла олади. Улар ҳар хил геологик факторлар таъсири остида ҳосил бўлади. Бу факторларнинг биринчи хили ер остида таъсир қилиб ички ёки эндоген факторли факторлар деб, иккинчи хили эса литосферанинг сиртки қатламларида таъсир қилиб, улар ташқи ёки экзоген факторлар деб аталади. Экзоген кучлар қаторига, масалан вулқон ҳодисалари, тоғ ҳосил бўлишини вужудга келтирувчи кучлар ва бошқалар киради, экзоген кучларига қуёш энергияси, шамол сув ва бошқалар киради.
Эндоген факторнинг магманинг совиши натижасида ҳосил бўладиган тоғ жинсларини, масалан гранитлар, порфирлар ва бошқаларни вужудга келтиради. Бу тоғ жинсларининг ҳосил бўлиши магма ва ундан содир бўладиган процесслар билан боғликлиги сабабли улар магматик ёки отқинди тоғ жинслари деб аталади. Бош қа тоғ жинсларининг ҳаммаси магматик тоғ жинсларидан маълум физик, геологик ҳодисалар натижасида ҳосил бўлади. Ниҳоят тоғ жинслари суюқланган магмага ёндашиши ва шунингдек литосферанинг чуқур қаватларида жойлашганларига юқори харорат қириб қолган химиявий моддалар таъсирида уларни ташкил этувчи элементларнинг қайтадан группаланишига олиб келади. Бундай жинслар метоморфик тоғ жинслари деб аталади. Уларга гинейслар, роговиклар сланецлар ва бошқалар киради.
Чўкинди тоғ жинслари ер юзасида азалдан мавжуд тоғ жинсларининг емирилиши ва уларнинг йиғилишидан ҳосил бўлади. Бу тоғ жинслари қуруқликда ҳам сув хафзаларининг тубида ҳам тўпланади. Ернинг пўсти юқорида айтилгаан уч хил тоғ жинсларидан ташкил топлаган бўлиб аммо унинг масасини 95% магматик ва метаморфик тоғ жинслари ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |