3-4-амалий. Магматик тоғ жинсларининг пайдо бўлиши магматик тог жинслари



Download 1,18 Mb.
bet4/5
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723256
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-4. Амалий. Магматик тоғ жинслари (1)

Пироксенит–тўқ яшил, қора, тўла кристалланган, массив жинс. Асосан пироксен ва оливиндан ташкил топган. Зичлиги 3,0-3,4 г/см3, мустахкамлиги 250-300 МПа. Қурилиш хом ашёси сифатида кенг ишлатилади.
Перидотит–тўла кристалланган, йирик донали, массив тўқ кулранг, қорамтир тусли жинс. Оливин ва қисман пироксендан ташкил топган. Зичлиги 3,0-3,4 г/см3, ўта мустахкам жинс. Қурилиш хом ашёси сифатида кенг ишлатилади.
Дунит–тўқ яшил ёки сарғиш-яшил тусдаги ўрта ва майда донадор, майда кристалли массив жинс. Асосан оливиндан ташкил топган. Ўта мустахкам жинс, қурилиш хом ашёси сифатида ва оловга чидамли ғишт ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Табиатда кўп учрайдиган минераллар тоғ жинсларини ҳосил қилувчи асосий минераллар деб аталади. Минераллар асосан литосферада бўладигaн табиий жараенлар маҳсулидир. Ер пўстининг турли районларида табиий шароит ҳар хил бўлганлигидан турлича минераллар пайдо бўлади.
Табиий шароитнинг ўзгариши оқибатида минераллар ҳам ўзгаради. Шундай қилиб, минераллар мутлақо турғун, ўзгармайдиган нарса эмас. Аксинча, ҳар бир минераллар ер пўстида тўхтовсиз содир бўлиб турадиган мураккаб ва хилма-хил жараенлар таъсирида ўзгаради. Шунинг учун биз минералларнинг келиб чиқишини уларнинг вужудга келиши, мавжуд бўлиши ва кейин бўладиган ўзгаришлар билан бирга олиб қараймиз.
Минераллар ҳосил бўлиш шароитларига қараб – бирламчи ва иккиламчи минералларга бўлинади.
Бирламчи минераллар-бевосита магмадан ажралиб чиққан минераллар, иккиламчи минераллар эса магма қотгандан кейин унга ташқи муҳит таъсири натижасида хосил бўлган минераллардир. Тоғ жинси ҳосил қилувчи минераллар тоғ жинси таркибидаги ўрнига қараб иккига: бирламчи минераллар билан иккиламчи минералларга бўлинади.
Кўп тарқалган жинсларнинг таркибида учрайдиган бирламчи асосий минераллар жумласига кварц, дала шпатлари, пироксенлар, амфиболлар, биотит, асосий бўлмаган минераллар жумласига эса оливин, нефелин, лейцит киради. Тоғ жинси ҳосил қилувчи иккиламчи минераллар қуйидагилардир: апатит, магнетит, тиганит, циркон. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, инсоннинг ҳаётида энг кўп тарқалган минераларгина катта аҳамиятга эга бўлмай, балки сийрак учрайдиган минераллар ҳам катта аҳамиятга эгадир. Улар бизнинг давримизда ишлаб чиқариш учун ниҳоятда мухимдир.
Ернинг қаттиқ қобиғидаги минераллар ҳар хил химиявий элементлардан тузилган. Кўпчилик минераллар таркибида асосан кислород, қумтупроқ алюминий, темир, кальций ва бошқа химиявий элементлар учрайди. Минераллар химиявий таркиби жиҳатидан қуйидагича классификацияланади:
  • Соф элементлар синфи-ҳозирги вактда табиатда эркин ҳолда учрайдиган бундай минералларнинг 35 дан ортиқ тури учрайди. Улар ичида металлар ҳам бор. Масалан, соф металлар жумласига олтин, платина: металлмаслар жумласига эса соф углероднинг шакл ўзгаришлари бўлган олмос билан графит киради. Табиатда эркин ҳолда учрайдиган минералларга, масалан куйидагилар мисол бўла олади:

  • Сульфитлар-пирит FеС, марказит-FеС2 халькопирит (мис колчедани) CuFС2. Пирит табиатда энг кўп тарқалган:
    Оксидлар-кварц (тиниқлари тоғ хрустали, зангориси аметист (гематит) яширин кристаллангани - қизил темиртош, яхши кристаллангани -темир ялтироги (Fе2О3) магнетит Fе2 О4, корунд (қизил ранглиси ёқут, майда донадор қора ранглиси жилвир) Аl2О3. Бу синф минералларидан табиатда энг кўп тарқалгани кварцдир:
    сувли оксидлар - опал СuО3*nH2О, лимонит (кўнғир темиртош) Fе2О3*hH2О минераллари. Булар ичида галит табиатда кўп учрайди:
    Карбонатлар. Бу синфга кенг тарқалган кальцит (оҳак шпати: тиниқлар-исланд шпати) CаCО3 (кучсиз кислота таъсирида қаттиқ қайнайди), доломит CаМg(CО3)2 (порошоги кислотада «қайнайди») ва сидерит (темир шпати), ҒеCО3 (қиздирилган хлорит кислотада вижиллаб парчаланади) киради.
    Сульфатлар. Буларга гипс (енгил шпат, майда доналиги алебастр, ипакдек ялтироқи-семенит) CаСО4*2Н2О (берк нейда қиздирилса, ундан сув ажарлиб чиқади), ангидрид (сувсиз гипс) CаСО4 киради.

Фосфатлар-апатит (хлорли апатит ва фторли апатит) Cа5(ClF)(ҒО4)3, фосфорит Cа5F(ҒО4)3.
Силикатлар. Бу синфга кирувчи минераллар химиявий таркиби мураккаб-оливин (перидотит, гранатлар, алмандин, гроссуляр, андралит, авгит, сохта мугуз, тальк, серпентин (толалари асбест) каолинит, мусковит (калийли слюда») биотит (темир-магнийли қора слюда), хлоритлар, глауконит (гидрослюда группасидан), ортоклаз микролин, альбит (натрийли плагиоклаз), анортит (кальций плагиоклаз) лабрадорит (натрийли плагиоклаз) нефелин (элфолит мойли тош) ва лейцит.
Қимматбаҳо тошлардан қадим замонлардан бери халқ хўжалигида фойдаланилиб келинган. Буюк ўзбек олими Абу Райҳон Берунийнинг бу тошлар хақидаги фикрлари хусусида С. У. Ибодуллаев қуйидагиларни ёзади.
Абу Райҳон Беруний «Келажакда тоғларда, дарё, денгизлар тубида ва ер қатламида қаттиқ ҳамда суюқ ҳолатдаги маъданлар топилишига ишончим комил» деб айтган эди. Қимматбаҳо тошлар жуда қадимдан одамларга маълум. Геродотнинг ёзишича, Ўрта Осиёнинг шимолий қисмида яшаган қабилалар мис ва темирдан фойдаланиш усулини ўша замонлардаёқ билганлар. ИХ-Х мис конлари бўлган. Ўша даврда калай (Зирабулок), олтин (Зарафшон), феруза, лаъл, ёқут (Бадахшон, Хўжакент, Исфара) конлари бўлганлиги ҳам тарихдан маълум.
Узоқ ўтмишдаги аждодларимиз олтин, кумуш, металлардан ташқари темир, қалай, симоб, олтингугуртдан ҳам фойдаланганлар. Қимматбаҳо тошларни тозалаб, ишлаб ҳаёт учун зарур бўлган меҳнат қуроллари ясашни ўрганганлар. ХI аср бошларида гениал ўзбек олими Абу Райҳон Беруний минералогия соҳасида ҳам кўп ишлар қилган машҳур табиатшунос эди.
У ўзининг «Қимматбаҳо тошлар» китобида маъданларнинг таърифини, тош кесишнинг элликдан ортиқ йўлини ва уларнинг нархларига доир маълумотларни баён этган. Шу билан бирга у олтиннинг хоссалари ва олтин конларини батафсил ўрганган. Кейинги асрларда ҳам бинокорлик ва заргарликда ишлатиладиган тошларни текшириш ишлари олиб борилган.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish