3 – мавзу: ривожланиш фалсафаси



Download 212,5 Kb.
bet11/17
Sana16.06.2022
Hajmi212,5 Kb.
#677641
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
3-МАВЗУ

3. “Категория сўзи қадимга юнон тилидан олинган бўлиб: «изоҳлаш», «тушунтириш», «кўрсатиш», деган маъноларни англатади. Унинг мазмунидаги бундай хилма-хиллик қадимга даврларданоқ илмий тадқиқот йўналишига айланган. Фалсафа тарихида уларни биринчи бўлиб, Арасту таърифлаб берган. У ўзининг «Категориялар» деган асарида уларни объектив воқеликнинг умумлашган инъкоси сифатида қараб, турғумлаштиришга ҳаракат қилин. Хусусан, унингча қуйидаги категориялар мавжуд: «моҳият» (субстанция), «миқдор», «сифат», «муносабат», «ўрин», «вақт», «ҳолат», «мавқе», «ҳаракат», «азоб-уқубат». Бу турғумлаштириш, ўз вақтида илмий билишда жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Кейинчалик Арасту «Метафизика» асарида «моҳият», «ҳолат» ва «муносабат» категорияларини ҳам изоҳлаган.
XVII-XIX асрларга келиб, фалсафий категориялар таҳлилида янги давр вужудга келди. Хусусан, И. Кант қарашларида категориялар «сифат» (реаллик, инкор, чегаралаш), «миқдор» (бирлик, кўплик, яхлитлик), «муносабат» (субстанция ва хусусият, сабаб ва ҳаракат, ўзаро таъсир), «модаллик» (имконият ва имкониятсизлик, воқелик ва новоқелик, зарурият ва тасодиф) тарзида изоҳланган. Кантдан фарқли ўлароқ, Хегел эса мантиқий категорияларни: «борлиқ» (сифат, миқдор, меъёр), «моҳият» (асос, ходиса, мавжудлик), «тушунча» (объектив, субъектив, абсолют ғоя) тарзида изоҳлаган.
Лекин шуни унутмаслик керакки, бугун фалсафадан бошқа хусусий фанлар ажралиб чиққан даврда, фан категориялари фалсафий категориялардан тубдан фарқ қилади. Ҳар қандай фан борлиқнинг муайян томонларини ўрганар экан, албатта ўз категориялар аппаратини шакллантиради. Математика «сон», «дифференциал», «интеграл» каби категориялар билан боғлиқ. Биологияда «тур», «ирсият», «ўзгарувчанлик» каби категориялар мавжуд. Аммо, муайян фанларнинг категориялари маълум даражада умумий бўлса-да, борлиқнинг айрим соҳаларидагина қўлланилади ва мазкур соҳаларга хос бўлган алоқалар ва муносабатларни акс эттиради. Хусусий илмий категориялар алоҳида олинган хусусий илмий фанларда қўлланиладиган, моҳият нуқтаи назаридан бошқа фанларда қўлланилиши мумкин бўлмаган категориялардир. Масалан, физика, кимё геология, география фанлари категориялари хусусий характерга эга.
Фалсафий категориялар фан категорияларидан бутунлай фарқ қилади. Фалсафий категорияларнинг муҳим хусусияти, улар ўта кенг тушунчалар эканлигидир. Фалсафий категориялар – борлиқнинг умумий, муҳим томонлари, хоссалари, алоқалари ва муносабатлари ҳақида фикрлаш учун қўлланиладиган ўта кенг тушунчалар мажмуидир.
Фалсафа фанининг категориялари ҳақидаги турли қарашларни умумлаштириб айтганда, уларнинг мантиқий тушунчалар сифатидаги қуйидаги тавсифлари бор: 1) объектив воқеликнинг инъикоси; 2) нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғланиш ва алоқадорлигини мантиқий умумлаштирувчи билиш усули; 3) нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши билан ўзгариб турувчи мантиқий тушунча; 4) борлиқнинг мавжудлигидан келиб чиқадиган тарихий — мантиқий билиш даражаларидан бири. Кўпчилик мутахассислар категориялар олам, ундаги нарса ва воқеалар, уларнинг асосий ва такрорланиб турувчи алоқадорлигини ифодалайдиган кенг мазмундаги тушунчалардир, деган фикрга қўшиладилар. Бу маънода борлиқ, воқелик, ҳаракат, макон, замон, миқдор, сифат ва бошқалар фалсафанинг ана шундай категорияларидир.
Фалсафада ўз хусусиятларига кўра, «жуфт категориялар» деб аталадиган; умумий боғланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодаловчи тушунчалар ҳам бор. Улар нарса ва ҳодисаларнинг муайян йўналишдаги энг муҳим, зарурий, нисбатан барқарор, даврий такрорланиб турувчи боғланиш ва алоқадорлик муносабатларини ифодалайди. Фалсафа категориялари мазмунидаги ички бирлик, боғланиш, алоқадорлик ва муносабатларнинг яхлитлиги билиш жараёнининг узлуксизлигини таъминлайдиган умумий қонуният тарзида вужудга келган.

Download 212,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish