3 – мавзу: ривожланиш фалсафаси


Қонун деб, бир қанча зарурий белгиларга эга бўлган ўзаро алоқага айтилади: 1) алоқанинг объективлиги



Download 212,5 Kb.
bet4/17
Sana16.06.2022
Hajmi212,5 Kb.
#677641
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
3-МАВЗУ

2. Қонун деб, бир қанча зарурий белгиларга эга бўлган ўзаро алоқага айтилади: 1) алоқанинг объективлиги. Энергия ва модданинг сақланиш қонунлари ёки бутун олам тортишиш қонуни ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларни бекор қилишимиз ёки уларнинг амал қилишини онгли равишда тўхтатишимиз мумкин эмас; 2) алоқанинг муҳимлиги. Муҳим алоқа – бу нарсанинг мавжудлигини, унинг ҳаракати ва ривожланишини белгиловчи алоқа. Айтайлик, элементларнинг даврий қонуни атом оғирлиги, атом ўзагининг заряди ва элементларнинг кимёвий хоссалари ўртасидаги муҳим алоқани акс эттиради; 3) алоқанинг зарурийлиги. Зарурий алоқа – бу муайян шароитда зарурий тарзда намоён бўлувчи алоқа. Масалан, физикада маълум бўлган ўтказгич қаршилигининг ўтказгич таркиби, унинг узунлиги ва кўндаланг кесимининг юзига боғлиқлиги қонуни ўтказгичда электр токи ўтган ҳар бир ҳолда зарурий тарзда намоён бўлади, чунки у ўтказгич қайси моддадан ясалган бўлса, шу модданинг табиати, унга хос бўлган объектив хусусиятлар билан белгиланади; 4) алоқанинг барқарорлиги. Барқарор алоқа – бу ишончли тарзда сақланадиган алоқа. У материя ҳаракатининг тегишли шакли (материя ривожланишининг муайян босқичи) ёки тафаккур мавжуд бўлган давр мобайнида, токи бу нарсалар ва ҳодисалар мавжуд экан, амалда мавжуд бўлади; 5) алоқанинг умумийлиги. Алоқанинг умумийлиги шунда намоён бўладики, унга объектив дунёнинг аксарият ёки ҳатто барча нарсалари, ҳодисалари ва жараёнлари бўйсунади.
Қонуннинг кўриб чиқилган белгилари унга мантиқий таъриф бериш имконини беради. Қонун – бу моддий ва маънавий ҳодисаларнинг уларнинг ҳаракат ва ривожланиш хусусияти ва йўналишини белгиловчи объектив, муҳим, зарурий, барқарор ва умумий алоқаси.
Шунингдек, «қонуният» тушунчаси ҳам ишлатилади. Қонуният қонунга қараганда кенгроқ тушунчадир. Қонун муайян шароитда ўзини қатъий ва муқаррар тарзда намоён этса, қонуният бир қанча қонунларнинг ўзаро алоқаси, ўзаро таъсири сифатида намоён бўлади. Масалан, ижтимоий ҳодисаларни таҳлил қилиш чоғида қиймат қонуни ёки ишлаб чиқариш муносабатлари ривожланишининг муайян даражасига ишлаб чиқариш кучларининг мувофиқлиги қонунининг аниқ кўринишлари ҳақида ҳам, объектив қонуният сифатидаги жамиятнинг фаол ривожланиши ҳақида ҳам гапириш мумкин.
Қонунлар ҳар хил бўлади. Хусусан, асосий ва иккинчи даражали, динамик ва статик қонунлар, табиат ва жамият қонунлари, махсус ва умумий қонунлар фарқланади. Борлиқ қонунлари ҳақидаги таълимот сифатидаги диалектикани умумий (универсал) қонунлар қизиқтиради, чунки улар, биринчидан, фаолиятнинг барча соҳаларига хос, яъни табиат, жамият ва билишда амал қилади; иккинчидан, ҳаракат ва ривожланишнинг теран асосларини ёритиб беради, аниқроқ айтганда, ривожланиш нима учун, қай тарзда, қайси йўналишда юз беради, деган муҳим саволларга изчил жавоб беради.
Диалектика борлиқнинг умумий қонунлари ҳақидаги таълимот сифатида объектив дунё тинимсиз ҳаракатда, ўзгаришда ва ривожланишда бўлишидан келиб чиқади. Диалектиканинг бу қоидаси унинг иккинчи тамойили – ривожланиш тамойилида қайд этилади. Аммо ривожланишни кўриш ва унинг мавжудлигини тан олишнинг ўзи кифоя қилмайди. «Ривожланиш» тушунчасининг моҳият ва мазмуни ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиш талаб этилади.
Ривожланиш нима? Бу тушунча фалсафада қандай талқин қилинади?

Download 212,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish