3- маъруза темир йўл изи ва иншоотларини диагностика қилиш тизими Режа



Download 6,42 Mb.
bet12/15
Sana07.07.2022
Hajmi6,42 Mb.
#752565
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Javokhir Akmalov YIT

1-расм. Темир –бетон шпалали улоқсиз йўлларнинг звеноли йўлларга уланиш схемаси (а) ва ёғоч брусли стрелкали ўтказгичнинг темир –бетон шпалали улоқсиз йўлга уланиш схемаси(б)
Темир бетон брусли стрелкали ўтказгичларни ётқизишда атрофига темир бетон шпал ётқизилади.
Кўприкка яқинлашишда темир бетон шпалларнинг ўзаро жойлашуви ва ёғоч шпал ёки брусларни кўприкга ётқизиш схемаси 2-расмда келтирилган
2-расм. Темир бетон ва ёғоч шпалларнинг релс плетининг кўприкка уланишида жойлашиш схемаси (а) релс плетини кўприкка ялпи ётқизиш(б)
Кўприкда темир бетон плитали улоқсиз йўлларни ётқизишда темир йўл кўприкларининг металл конструктсия қисмида темир-бетон плиталарда балластсиз кўприк полотносини қўллаш ва лойиҳалаш бўйича Йўриқномага мувофиқ, бу конструкциялар тўғридан-тўғри темир-бетон шпаллардан ясалган таянч билан бириктирилади.
Кўприклар учун махсус темир-бетон шпаллар ишчиларнинг йўл қурилмаси ва баластда ҳаракатланадиган кўприкларда хавфсизлик мосламаларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ ишлаб чиқарилади ва ётқизилади
5. Релс плети
Синфдан ташқари ва 1-2 синф линиялар учун улоқсиз йўллар релс плетлари 1-гурух 1-синф 25 метрлик мурват тешиклари йўқ Р65 типидаги янги термомустахкам релсдан электроконтакт усулида сваркалаш орқали тайёрлаш керак
Радиуси 500мдан кам бўлган эгриликларнинг ташқи из релс каллагида жадал боковой емирилиш кузатилганда, релс плетлари, емирилишга чидамли Р65К типидаги релслардан тайёрланиши керак. Релс каллагининг жадал боковой емирилишини камайтириш учун плетларни тайёрлашда юқорида келтирилган тавсифлар бўйича термомустахкам релслардан фойдаланган холда чоралар кўришга рухсат этилади.
3- синф линияларида стационар релс пайвандлаш темир йўл корхоналарида комплекс таъмирдан ўтган ёки темирйўл силлиқлаш поездларида профилли ишлов бериш йўли билан таъмирланган эски яроқли Р65 релсларни сваркалаш билан тайёрланган плетлардан ва 4 ва 5-синф линиялари учун эски яроқли жумладан таъмирланмаган релслардан техник шартларга жавоб берган холда фойдаланиш мумкин.
Узунлиги 25 мдан ортиқ кўприкларда ва тоннелларда улоқсиз йўлларга эски релсларни қўллашга рухсат этилмайди
Янги релслар релсларни пайвандловчи корхоналар шароитида пайванланади. Янги тайёрланаётган плетнинг релси бир хил типли , бир хавли , бир хил термик мустахкамланган , бир хил ишлаб чиқарувчи (металлургия комбинати) бир хил пулат маркали бўлиши керак. Бундан ташқари бу плетлар янги пайвандланган темир йўл релслари Техник шартлари талабларига мос келиши керак. Истисно тариқасида турли металлургия комбинатлари релсларидан қисқа плетларни пайвандлашда рухсат этилади.
Релс плетлари охиридаги мурват тешиклари ва мувозанатловчи релсларнинг ўлчамлари бўйича ГОСТ 9161-75 “Релс ўлчамлари ва конструксияси” талабларига мос келиши керак.Хар бир плет ва мувозанатловчи релслар охирида 3тадан мурват тешиклари бўлиши шарт.
Релс охирида (торца) каллаги юқори ва пастки қисми 45° бурчак остида 2 мм ўлчамда йўниб қўйилади.
800 метргача бўлган плетлар релс пайвандловчи поезд (РСП) томонидан пайвандланади. Пайвандланган бу плетлар ўрнатилган лойиха бўйича йўл релс пайвандлаш машинаси(ПРСМ) ёрдамида йўлда бир-бирига пайвандланиб янада узунроқ плетлар хосил қилинади. Йўл релс пайвандлаш машинаси(ПРСМ) ёрдамида пайванланган релс стики ўзида кўп миқдорда хром (0.4 % дан кўп) сақлайди,шунинг учун пайвандлашдан кейин плетга махсус харакатланувчи ускуна ёрдамида термик ишлов бериш керак
Янги пайвандланган плет лойихага асосан махаллий шароитни ( станцияларга ётқизилаётганда стрелкали ўтказгичгача бўлган масофани эътиборга олган холда, кўприкга яқинлашишда,радиуси 350 метрдан кам бўлган эгриликларда ва бошқ) хисобга олган холда блок участка узунлигича лекин 400 метрдан кам бўлмаган узунликда ётқизилиши керак. Релс цепларида юқори мустахкам изоляцияловчи стик (3-расм) ўрнатиш билан плет узунлигини перегондан перегонгача узайтириш мумкин


Download 6,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish