3- маъруза темир йўл изи ва иншоотларини диагностика қилиш тизими Режа


-маъруза. Релс колеясини сақлаш Режа



Download 6,42 Mb.
bet2/15
Sana07.07.2022
Hajmi6,42 Mb.
#752565
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Javokhir Akmalov YIT

2-маъруза.
Релс колеясини сақлаш
Режа:
1.Релс колеясини сақлашнинг асосий шартлари
2.Тўғри ва эри йўлларда из кенглигини сақлаш
3.Рухсат этилган меъёр ва қўйимлар
Тўғри ва эгри участкаларда темир излар эни ўлчамларидаги бартараф этилиши талаб қилинмайдиган четга оғишлар торайиш бўйича – 4 мм, кенгайиш бўйича +8 мм дан ошмаслиги, 50 км/соат ва ундан кам ҳаракат тезлиги белгиланган участкаларда торайиш бўйича – 4 мм, кенгайиш бўйича + 10 мм дан ошмаслиги керак.
Кўрсатилган ўлчамлардан четга чиқишларни бартараф этиш тартиби, «ЎТЙ» АЖ белгилаган тартибда амалга оширилади.
Темир излар энининг 1512 мм дан кичик ва 1548 мм дан катта кенглигига йўл қўйилмайди.

1996 йилдан аввал ётқизилган темир бетон шпаллардаги улоқсиз йўлдан фойдаланиш тартиби «ЎТЙ» АЖ йўл хўжалиги бошқармаси томонидан ўрнатилади.
Йўлнинг тўғри участкаларида ва радиуси 350 м ва ундан катта эгриликларда колея энининг номинал ўлчами рельс каллакларининг ички қирралари орасида – 1520 мм. Бундан кичик эгриликларда колея эни қуйидагича бўлади:
Радиуси 349 дан 300 м гача бўлганида - 1530 мм
ш. ж. темирбетон шпалаларда - 1520 мм
Радиуси 299 м ва ундан кичик бўлганида - 1535 мм
Йўлнинг иккала релс излари каллакларининг юқори қисми бир хил сатҳда бўлиши керак. Тўғри участкаларда «ЎТЙ» АЖ йўл хўжалиги бошқармасининг тегишли йўриқномасида белгиланган меъёрларга биноан бир релс изининг иккинчисидан 6 мм га баландроқ қилиб ўрнатишга рухсат берилади.
Йўлнинг эгри участкаларида эгрилик радиуси ва ундаги ҳаракат тезлигига боғлиқ ташқи четки изнинг баландлатилиши «ЎТЙ» АЖ йўриқномасига биноан «ЎТЙ» АЖ бошгаруви раисининг буйруғи билан ўрнатилади.
Релс ташқи изининг баландлатилиши 150 мм дан ошмаслиги керак. Зарур вақтда асосий йўлнинг эгри участкаларида релс ташқи изининг максимал баландлатилиши «ЎТЙ» АЖ рухсати билан 150 мм дан ошиши мумкин.
Тўғри ва эгри участкаларда релс изларининг жойлашув даражасида йўл қўйиладиган оғишувлари «ЎТЙ» АЖ йўл хўжалиги бошқармаси томонидан ўрнатилади.
Рельс колеясини жорий сақлаш йўл ва ҳаракатланувчи таркибнинг ўзаро ишлаши учун яхшироқ шароитларни яратишга қаратилган. Верти­кал ва горизонтал зарбларни келтириб чиқарадиган йўл нотекисликлари ҳаракатланувчи таркибнинг йўлга кўрсатадиган динамик таъсир кучларини катталаштириб, бунинг натижасида йўлдаги мавжуд чўкиш ўлчамлари, рельсларнинг даражасига кўра ўзаро жойлашиши ҳамда йўлнинг режа бўйича ҳолатидаги чекинишлар катталашади.
Темир йўл изини жорий сақлаш бўйича йўриқномада йўл тоифасига боғлиқ равишда рельс колеяси параметрлари номинал қийматларидан ўта юқори (чегаравий) четлашишлар (2.1-жадвал)да белгилаб қўйилган
2.1-жадвал. Рельс колеяси параметрларининг горизонтал ва вертикал сатҳларданоминал қийматлардан ўта юқори (чегаравий) четлашишлари

Йўл рельс излари ҳолатининг бузилиши билан боғлиқ ҳар қандай ишдан сўнг, бутун ишлар участкаси бўйлаб, шу билан бирга йўл ўлчайдиган вагон билан текшириш натижаларига кўра ёки кўздан кечириш натижасида йўлнинг режага кўра ҳолати нормал ҳолатдан четлашиш(оғиш)ларга эга бўлган участкаларда йўл (из) рихтовкаланади.
Бошқа рельс изининг ҳолати колеянинг шаблон бўйича эни билан белгиланади; уни костилли маҳкамлашда йўлни “қайта тикиш” (перешивка), алоҳида маҳкамлашда эса — колея энини ростлаш билан тўғрилайдилар.
Колея энини сақлашда ўта кўп (чегаравий) четлашишлар 2.1-жадвалда келтирилган. Темир йўл изини жорий сақлаш бўйича йўриқномада колея эни отводининг йўл қўйиладиган қиялиги меъёрлари (нормативлари) белгилаб қўйилган:
2,5 %о — ҳаракат тезлиги 140 км/с гача бўлганида;
3,0 % — шунинг ўзи, 120 км/с гача;
3,5 % — шунинг ўзи, 100 км/с гача;
4,0 % — шунинг ўзи, 80 км/с гача;


Download 6,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish