9-10 маъруза
Улоқсиз йўлларни қўйишнинг истиқболлари.Улоқсиз йўлларда харорат хусусиятлари.
Режа:
1. Улоқсиз йўлларни қўйишнинг амалиётда жорий этилиши
2. Улоқсиз йўлларнинг асосий афзалликлари
3. Тезюрар магистралларида улоқсиз йўллар.
Улоқсиз йўл – бу темир йўлларнинг жаҳон амалиётида энг прогрессив ва кенг тарқалган йўлнинг устки конструкцияси. Бундай йўл турли эксплуатация ва иқлимий шароитларда қурилади ва катта техник–иқтисодий самара беради. Улоқсиз йўл ғояси 1903 й. рус инженери И.Р. Стецевич томонидан таклиф қилинган.
1935 йилда Калинин темир йўлининг Подмосковная станциясида узунлиги 477м га тенг улоқсиз йўлнинг дастлабки участкаси қурилди, 1949й. эса Томск темир йўлида М.С. Боченковнинг ўз–ўзидан кучланишларни пасайтирадиган (саморазрядка) улоқсизйўлнинг тажрибавий конструкцияси қурилган.
Улоқсиз йўллар Россия темир йўлларида оммавий тарзда қуриш ишлари қумли балластдан шебен балластга ўтиш тугатилгандан, ҳамда ишончли рельс бириктиргичларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилгандан сўнг 1960й. бошланди. Россияда ҳароратли–кучланган (температурно_напряженная) улоқсизйўл конструкцияси қўлланилади.
Улоқсиз йўл – бу шундай катта узунликдаги пайвандланган рельс ўрамларидан иборат темир йўлдирки, ўрамларда ҳароратни максимал ўзгаришларида ҳосил бўладиган бўйлама кучлар бу ўзгаришларга мутаносиб бўлиб, урамларнинг бутун узунлиги бўйича бўйлама силжишга қарши кучларга бардош бера олмайди.
Улоқсиз йўл афзалликларига қуйидагилар киради:
йўл устки қурилмаси хизмат муддатини 25% гача узайтириш; нуқсонлар сабабли (контакт–чарчоқли ва чоклардаги) рельс ўрамларида ишдан чиқишлар звено йўли рельсларига нисбатан 1,8–2,0 марта камроқ содир бўлади (оралиқларни эътиборга олинмаса – 3–4 мартага);
йўлни тўғрилаш бўйича ишлар ҳажмини 25—30 % қисқариши;
- рельс чоклари бириктиргичларига металл сарфини камайтириш – 1км га 9 т;
- кўмир–руда маршрутларида балластни тозалаш эхтиёжларини 1,5–2,0 мартага камайиши,
-
чунки чоклар бўлмаганда ғилдирак ва рельсларини ўзаро динамик таъсири даражаси пасаяди, ва, натижада, балластни ифлослантирувчи сочилувчан юкларни тўкилиши камаяди;
- поезд ҳаракатига солиштирма қаршиликни камайиши ва бунинг натижасида бир йилда 1000км йўлда поездларни тортишга сарфланадиган ёқилғи ва электрэнергияни 12–15 % (ёки тахминан 7 млн кВт·с) ва 3,9 минг т дизел ёқилғини тежалиши;
- поездларда йўловчилар юришига ҳар жиҳатдан қулайликлар яратиш.
Улоқсиз йўл – бу ҳароратдан зўриқтирилган конструкция. Пайвандланган рельс ўрамларида поезддан тушадиган юкланиш таъсиридан ҳосил бўладиган кучланишлардан ташқари ўрамлар ўрта (асосий) қисмида 1000—1100 кН гача борадиган бўйлама ҳарорат кучлари ҳам таъсир этади.
Плетларни энг мақбул ҳароратдан паст юкори ҳароратларда вақтинча маҳкамлашда тенглаштирувчи оралиққа олдиндан тайёрлаб қўйилган 12,38; 12,42 ва 12,46м ли узайтирилган рельсларни ётқизиш керак, бундай рельслар ўрамларни доимий фойдаланиш учун маҳкамлашда узунлиги 12.5м рельсларга алмаштирилиши керак.
Ёз фаслида ҳар бир плетда 600–1000кН га етадиган сиқиш кучлари пайдо бўлади.
Йўл ҳолатида камчиликлар мавжуд бўлганда (тарҳий нотекисликлар, балласт призмаси елкаси ўлчамлари ва б.), ҳаракатланувчи составни йўлга таъсир этиши натижасида келиб чиқадиган кучлар (масалан, угон кучлари) билан биргаликда сиқиш кучлари йўл выбросига сабаб бўлиши мумкин , қиш фаслида эса ўта паст ҳароратларда кучи 1200—1700кН гача етадиган чўзувчи кучлар пайдо бўлади.
Клемма ва закладной болтлар маълум оралиқларда чок болтларини узилишига, ўрам букилиб қолишида (излом) поезд ҳаракати учун хавфли тирқишни ҳосил бўлишига (тирқиш 50мм дан катта бўлса) олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |