3-расм. Юқори мустахкам изоляцияловчи стик АпАТэк-Р65М-К: 1 — болт; 2 — изоляцияловчи втулка; 3 — рельс; 4 — металл накладка;
5 — изоляцияловчи таглик; б—гайка: 7—шайба; 8—клейли паста;
9 — металл обечайка
S- кўринишли ва радиуси 500мдан кам эгриликдаги участкаларда релс каллагининг жадал емирилиши кузатилса йўл хўжалиги бошқармаси бошлиғи рухсати билан калтароқ лекин 350 метрдан кам бўлмаган плет ётқизилиши мумкин.
Кўпроқ калтароқ лекин 100 мдан кам бўлмаган плетлар станцияларда стрелкали ўтказгичлар оралиғига ётқизилиши мумкин. Плет охири стрелкали ўтказгич билан 2 жуфт 12.5 метр узунликдаги релслар билан ажратилади плет ва мувозанатловчи релслар ўзаро юқори мустахкам стиковой болтлар билан қотирилади.Стиковой болтлар етарлича мустахкам бўлмаса плет узунлиги 150 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Эгриликда плетларни ётқизишда ички ва ташқи излар узунлиги бўйича хар хил бўлиши керак, плет охирида иккала излар стиклари ўзаро тўғри бурчак остида ётиши керак. Плет охиридаги стик бир-бирига нисбатан 8 смдан ортиқ қочишига рухсат этилмайди
Хар бир ётқизилган плет жуфтлигига тартиб рақам берилади ётқизилган санаси, узунлиги, плет харорати ёзилади. Жуфт ва тоқ плетларга Ж ва Т харфлари билан белгилаб қўйилади.Бундан ташқари хар бир плет бўйича барча маълумотлар махсус журналга киритилиб борилади ва бу хужжатлар йўл масофасида сақланади.
14-маъруза.
Релс нуқсонларини аниқловчи асбоблар. Дефектоскоп аравачалар ва вагонлар. Режа:
1. Релс ва стрелкали ўтказгичларнинг металл қисмлари деформацияси ва нуқсонларини аниқлаш усуллари.
2. Магнит ва ултратовуш усуллари асосида релс нуқсонларини аниқлаш тамоиллари.
Дефектоскоп аравалар релсдаги нуксонларни аниклашга мулжалланган булиб 1937-1938 йилларда АҚШда биринчи марта темир йўлда релслар ва ғилдирак жуфтлигини назорат қилувчи ўзгарувчан токда ишловчи дефектоскоп воситалар яратилди. Нуқсонли рельсларнинг йўлдан олиб ташланганлиги, рельслар билан боғлиқ оператив статистика ишларини юритиш, ҳамда нуқсонли рельслар ҳисобини назорат қилишни кучайтириш мақсадида 1943 йили рельс нуқсон ва шикастланишлари таснифи жорий этилди.
Нуқсонларнинг барча кўринишлари тўққизта асосий турга гуруҳлаштирилди. Рельс нуқсонларини бундай гуруҳлаштирилиши рельс емирилиши шакл ва асосий сабабларининг умумий жиҳатлари асосига қурилган эди. Таснифда рельснинг ҳар бир типик нуқсони икки хонали сон билан рақамланган. Биринчи рақам нуқсон турини аниқлай туриб, улар гуруҳининг умумий жиҳатларини белгилаб берса, иккинчиси – ҳар бир нуқсон учун алоҳида вазиятда унинг кўриниши ёки ривожланиш босқичларини кўрсатиб беради. Мамлакат темир йўлларида нуқсонли рельслар 1967 йилнинг 1 январига қадар ана шу тасниф бўйича ҳисобга олиб борилди.
Дефектоскоп аравачалар релсдаги ташқи ва ички камчиликларини аниқлайди.
Бугунги кунда темир йўлда релс камчиликларини аниқлашнинг замонавий воситалари мавжуд бўлиб уларга қуйидагилар киради:
- бир вақтнинг ўзида иккала темир йўлни ҳам текшириш учун мўлжалланган дефектоскоп аравалар;
- битта релсни текширувчи кўчма дефектоскоп воситалар (монодефектоскоп)
- автоматик бошқариш мосламалари билан жиҳозланган релсдаги камчиликларни аниқловчи ўзи юрар автоматрицалар.
Россияда биринчи автоматрицалар 1993 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб ,1996 йилдан эса автоматрицалар темир йўлда кенг қўлланилиб келинмоқда.
дефектоскоп вагонлари
- металлургия темир йўл прокат заводлари ва темир йўл пайвандлаш корхоналарида ўрнатилган статсионар.
Амалдаги дефектоскоп воситаларда релслардаги нуқсонларни икки хил усулда яьни магнит ва ултратовуш усулида аниқлайди.
Биринчи рақам рельс нуқсони ёки шикастланишини, шунингдек нуқсоннинг рельс кесими бўйлаб жойлашган ўрнини тавсифлаб келади (каллаги, бўйинчаси, туби).
Иккинчи рақам ана шу турдаги нуқсоннинг асосий сабабини ҳисобга олган ҳолда нуқсон ёки шикастланиш турини белгилаб беради.
Учинчи рақам нуқсон ёки шикастланишнинг рельс узунлиги бўйича жойлашган жойини кўрсатади (I – стикда; 2 – стикдан ташқарида; 3 –пайвандли стикда).
Дастлабки икки рақам учинчи рақамдан нуқта билан ажратилади.