3- маъруза мавзуси: Жамият ва инсон борлиғи



Download 23 Kb.
Sana06.10.2022
Hajmi23 Kb.
#851614
Bog'liq
3-маъруза



3- маъруза мавзуси:.Жамият ва инсон борлиғи
1.Жамият тушунчаси. Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти.
2.Жамият ҳаётида давлатнинг ўрни.
3.“Цивилизация” ва “маданият” тушунчаларининг моҳияти.
4. “Қадрият” тушунчасининг мазмуни



  • Жамият - табиатнинг бир қисми, яъни ижтимоий борлиқ бўлиб, одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган жуда кўплаб муносабатлар мажмуидир.Жамият муттасил равишда ривожланувчи, такомиллашиб борувчи мураккаб тизимдир. Жамият ҳаёти жуда фаол бўлиб, ҳар бир халқ ўзининг алоҳида, бетакрор тарихига эга.

  • Жамият ҳаёти доимо олимларнинг тадқиқот объекти бўлиб келган ва турли фанлар: социология, тарих, сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, этнография, иқтисодий назария ва ҳоказолар доирасида ўрганилади. Фаннинг вазифаси – жамият тузилишини ўрганиш, тарихий жараёнда такрорланувчи, умумий хоссалар, жиҳатлар, омиллар ва қонуниятларни аниқлашдан иборат.

  • Жамият моддий ва маънавий омиллар бирлигидан иборат. Жамиятнинг моддий ва маънавий жиҳатларини ҳам бир-биридан ажратиш ва уларнинг бирини иккинчисидан устун қўйиш мантиққа зиддир. Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримов асарларида жамиятнинг моддий ва маънавий манфаатларини уйғунлаштириш ижтимоий тараққиёт асоси экани таъкидланган.

  • Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари билан узвий боғлиқ ҳолда вужудга келади. Инсоннинг моддий эҳтиёжлари озиқ-овқатлар, кийим-кечак, уй-жой, транспорт воситалари, ўзини ҳимоялаш, зурриёт қолдириш кабилардан иборатдир. Маънавий эҳтиёжларга оламни билиш, ўрганиш, ўзликни англаш, дунёқараш, донишмандликка интилиш, санъат, адабиёт, мусиқа, спорт, маънавий камолот йўлидаги интилишлар киради.

  • Жамиятнинг моддий ҳаётига қуйидагилар киради:

  • - кишиларнинг яшаши учун зарур бўлган иқтисодий шарт-шароитлар;

  • - озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, ёқилғи, коммуникация воситалари;

  • - моддий неъматлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол қилиш;

  • Жамиятнинг маънавий ҳаётига оламни ўрганиш, жамият ва инсон тўғрисидаги қарашлар, назариялар, таълимотлар, ғоялар, мафкура, ижтимоий онг шакллари, таълим-тарбия, ахборот воситалари, маданият, илм-фан муассасалари ва бошқалар киради.

  • Оилани кичик жамият дейиш мумкин. Ҳар бир жамият аъзоси оила бағрида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради ва инсоний фазилатларни намоён этади. Баркамол инсонни шакллантириш, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш оиланинг муқаддас вазифасидир.Оилани мустаҳкамлаш жамият барқарорлиги ва қудратининг муҳим шартидир

  • Давлат тушунчаси

  • Ибтидоий жамоа тузумида давлат бўлмаган, чунки унга заруруат ҳам бўлмаган. Барчанинг ҳуқуқлари, бурчлари тенг, барча меҳнат қилган, яратилган маҳсулот тенг тақсимланган. Асосийси хусусий мулк бўлмаган. Хусусий мулк, тенгсизлик, мулкдорлар ва мулксизларнинг пайдо бўлиши, кишиларнинг табақаланиши давлатнинг пайдо бўлишига олиб келди.

  • Дастлаб давлат мулкдорларнинг мол-мулкини, ҳаётини, хавфсизлиги ҳимоя қилиш воситаси сифатида юзага келган. Кейинчалик турли даврларда давлатнинг моҳияти, вазифалари ўзгариб борган. Шунингдек давлатни бошқариш шакллари ҳам ўзгариб турган. Хусусан, монархия, аристократия, республика, демократия каби шаклларини айтиб ўтиш мумкин.

  • Бошқариш шакллари

  • Монархия – якка шахс ҳокимияти. Мутлақ монархия ва конституцион монархия бор.

  • Аристократия – озчиликнинг кўпчилик устидан ҳокимияти.

  • Республика – сайлаб қўйиладиган ҳокимият (Президентлик, Олий мажлис, маҳалла оқсоқоллари сайловлари ва х.з.)

  • Демократия – халқ ҳокимияти.

  • Цивилизация тушунчаси

  • Цивилизация (лот. civilis – фуқаролик, давлатга доир) атамаси ҳар хил маънода ишлатилади. Биринчидан, цивилизация – инсоният ривожланишида варварликдан кейин бошланган ва синфлар, давлат вужудга келиши, ёзув пайдо бўлиши билан тавсифланадиган тарихий босқич. Иккинчидан, цивилизация – барча маданиятлар яхлитлигининг тавсифи, уларнинг умуминсоний бирлиги сифатида намоён бўлади.

  • Учинчидан, цивилизация – «моддий маданият» атамасининг синоними сифатида: қулай нарса, техника яратадиган қулайлик (турар жой, рўзғор техникаси, транспорт ва алоқа, хизматлар кўрсатиш ва ш.к.)ни ифодалайди.

  • Тўртинчидан, цивилизация – тарихий жараён бирлигининг тавсифи сифатида характерланади

  • Маданият тушунчаси

  • «Маданият» атамаси арабча «мадина» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «шаҳар» деган маънони англатади. Араблар кишилар ҳаётини икки турга ажратиб, бирини бадавий ёки саҳройи турмуш, иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. Марказий Осиёда маданият ахлоқ кўринишида шаклланган. Шу боис, энг қадимги даврлардан ҳозирги кунгача ҳам юртимизда маънавий маданият, гўзалликка интилиш, санъатни қадрлаш кабилар устуворлик қилади.

  • Қадрият тушунчаси

  • Аксиология – фалсафанинг қадриятларни ўрганиш билан шуғулланувчи алоҳида бўлими (юнон. axios - қадриятлар, logos – билим: қадриятлар ҳақидаги фан). Қадриятлар улкан фалсафий аҳамиятга эга. Қадриятлар тушунчаси инсоннинг дунёга бўлган муносабатининг алоҳида жиҳатини намоён этади. Улар инсон фаолияти, жамият ва маданиятнинг ўзига хос хусусиятларини янада теранроқ англаб етиш имконини беради.




Download 23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish