[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди] Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни буджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга(янги таҳрирда)
2-ИЛОВА
Бўшаган маблағларни мақсадли фойдаланиш назарда тутилган божхона имтиёзлари берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг РEЕСТРИ
Т/р
СТИР
КТУТ бўйича коди
Хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва юридик манзили
Имтиёз беришга асос бўлган меъёрий ҳужжатнинг номи, тартиб рақами ва санаси
БЮД
т/р
Товар номи ва ТИФ ТН бўйича коди
Божхона тўловларининг турлари бўйича берилган имтиёзлар суммаси (сумда)
божхона божи
акциз
ҚҚС
божхона йиғими
жами
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИНИНГ
ҚАРОРИ
МАҲАЛЛИЙ ДОРИ-ДАРМОН ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Республиканинг дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ички бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, аҳолининг рақобатбардош маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқроқ қондириш мақсадида:
1. 2006 йилнинг 1 июлидан 2009 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари, шунингдек улар томонидан ўзлари дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хомашё ва материаллар қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
2. Ишлаб чиқарувчилар томонидан дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинадиган хомашё ва материалларга бож тўловларини божхона расмийлаштирувидан кейин 60 кундан кечиктирмай тўлаш тартиби ўрнатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзфармсаноат» ДАК билан биргаликда бир ой муддатда, четдан олиб келинганида мазкур қарорда белгиланган имтиёзлар қўлланадиган хомашё ва материаллар Рўйхатини тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси четдан олиб келинганида мазкур қарорда белгиланган имтиёзлар қўлланадиган хомашё ва материаллардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин. Дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хомашё ва материаллардан мақсадли фойдаланилмаган ҳолатларда қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳамда хомашё ва материалларни сотишдан тушган даромад қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли санкциялар жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда буджетга ундириб олинади. 5. 2006 йил 1 июлдан бошлаб дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сонли қарорининг 1-бандида истеъмол товарлари ишлаб чиқурувчилар учун белгиланган солиқ имтиёзлари татбиқ этилсин.
6. «Ўзфармсаноат» ДАК 2006 йилнинг 1-центабригача «Ўзкимёсаноат» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда дори-дармон ва тиббиёт буюмларини тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё ва материалларни ишлаб чиқариш комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ Тошкент ш.,
2006 йил 14 июль,
ПҚ-416-сон
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ХОРИЖИЙ ИНВEСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДА «ЖEНEРАЛ МОТОРС ЎЗБEКИСТОН» КОРХОНАСИНИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ДжиEм Ўзбекистон” АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, шунингдек, «ДжиEм Ўзбекистон» АЖ автомобилларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган технологик жиҳозлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар томонидан 1-иловадаги* рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари); ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВEСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ