53-модда. Қайта ишлаш маҳсулотлари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилаётганда уларга нисбатан божхона тўловларининг қўлланилиши
Олиб кириладиган қайта ишлаш маҳсулотлари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилаётганда божхона божлари ва қўшилган қиймат солиғи товарларни қайта ишлаш операцияларининг қийматидан келиб чиқиб ҳамда қайта ишлаш маҳсулотларига қўлланиладиган божхона божлари ва қўшилган қиймат солиғи ставкалари бўйича ҳисобланади.
290-модда. Божхона божлари, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи
Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинади.
296-модда. Божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар ва тариф преференциялари бериш
Ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкин.
298-модда. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар
Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга қўшилган қиймат солиғини ва акциз солиғини тўлаш бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ берилади.
322-модда. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун асос
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш учун товарнинг божхона қиймати, тўланиши лозим бўлган божхона божи суммаси, акциз тўланадиган товар бўйича эса, тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммасининг йиғиндиси асос бўлади.
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТEХНИКАВИЙ АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ, ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ ТАШКИЛОТЛАР ВА ЖАМҒАРМАЛАР ГРАНТЛАРИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ДАСТУРЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, беғараз мурувват ва техник ёрдам сифатида ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро битимлар доирасида Ўзбекистон Республикасига бериладиган халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича бажариладиган илмий-техникавий ва инновация дастурларини ва лойиҳаларини мувофиқлаштиришни ва уларнинг мониторингини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. 1998 йил 1 январдан бошлаб:
халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича Ўзбекистон Республикасида бажарилаётган илмий-техникавий ва инновация дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш доирасида;
илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида етказиб бериладиган асбоб-ускуналар (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси асосида божхонада расмийлаштиришда ундириладиган божхона пошлинаси, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи тўлашдан озод этилсин.
Сотиб олинган ёки хориждан келтирилган асбоб-ускуналар (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) олиб қўйилган тақдирда барча тўловлар ва солиқлар белгиланган тартибда тўланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |