ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБEК НОМИДАГИ ЎЗБEКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВEРСИТEТИ ГEОГРАФИЯ ВА ТАБИИЙ РEСУРСЛАР ФАКУЛЬТEТИ 5311500‐ГEОДEЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР ЙЎНАЛИШИ
ЎЗБEКИСТОН ГEОГРАФИЯСИ ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШ
Мавзу: Ўзбекистон иқлим ресурслари
Бажарди: 2‐курс ўзбек(сиртқи) гуруҳи талабаси Қ.Шарипов
Тошкент ‐ 2021
Режа
Ўзбекистоннинг географик ўрни ва Қуёш радиацияси
Ер юзаси ҳолатининг Ўзбекистон иқлими шаклланишидаги роли.
Атмосфера циркуляциясининг Ўзбекистон иқлимининг таркиб топишидаги роли.
Ўзбекистонда иқлимий шароит инсоннинг фаол хўжалик фаолиятига ҳам боғлиқдир.
Ўзбекистоннинг географик ўрни ва Қуёш радиацияси
Ўзбекистон ҳудуди серқуёшлиги, иқлимининг континенталлиги, қурғоқчиллиги билан ажралиб туради. Унинг шимолий қисми (Устюрт) мўътадил, қолган асосий қисми эса субтропик иқлим хусусиятлари мавжуд бўлган Турон иқлими ўлкасида жойлашган. Мўътадил минтақада жойлашган қисми-Устюрт учун қурғоқчиллиги, қишининг узоқ давом этиши, совуқлиги, ёғинсочиннинг фасллар бўйича деярли бир хил тақсимланганлиги, субтропик минтақада жойлашган қисми эса ёзининг қуруқлиги, иссиқлиги, қишининг эса қисқа, нисбатан илиқлиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистоннинг юқорида қайд этилган иқлими ва унинг хусусиятлари қуйидаги омиллар таъсирида вужудга келган: жойнинг географик ўрни ва Қуёш радиацияси, ҳаво массаларининг ҳаракати, жойнинг рельеф тузилиши, ер юзасининг ҳолати ва инсонинг хўжалик фаолияти.
Ўзбекистоннинг географик ўрни ва Қуёш радиацияси.
Ўзбекистон Евросиё материгининг марказида, океанлардан узоқда (Тинч океандан 5500 км, Атлантикадан-4000 км, Шимолий Муз океанидан 2500 км, Ҳинд океанидан 2000 км), берк ҳавзада, шимолий кенгликлар 370 111 -450 331 ва 560 001 -730 101 шарқий узунликлар орасида жойлашган. Унинг бундай географик ўрни Қуёшдан кўпроқ радиация келишини таъминлайди. Қуёш нурининг ер юзасига кўп ёки кам келиши ва унинг тақсимланиши энг аввало нурнинг қандай бурчак остида тушишига ва куннинг узун-қисқалигига боғлиқ. Булар эса ўз навбатида жойнинг географик кенглигига ва йил фаслларига боғлиқ равишда ўзгаради.
Ўзбекистоннинг чекка шимолида 22 июнда пешинда Қуёш нури ер юзига 680 , Тошкентда 720 , мамлакатнинг жанубида-Термизда эса 760 ли бурчак остида тушади. Қишда эса бу бурчаклар шимолида 210 , жанубида эса 290 га тенг бўлади. Ёзда Ўзбекистонда кундуз куннинг узунлиги 15 соатдан кўпроқ давом этса, қишда 9 соатдан кам эмас. Бинобарин, Ўзбекистонда Қуёш баланд кўтарилганлиги, куннинг узунлиги, булутлик кунларнинг камлигидан Қуёш узоқ вақт нур сочиб туради. 350 шимолий кенгликда йил давомида Қуёш нур сочиб туриши мумкин бўлган вақт 4447 соатни ташкил қилса, 400 шимолий кенгликда 4455 соатга тенг. Бироқ Ўзбекистоннинг рельефи ва 74 булутлилик даражаси бу кўрсаткичларга маълум даражада ўзгартиришлар киритади ва Қуёш нур сочиб турадиган соатлар миқдори Қуёш уфқдан юқорида турган соатлар миқдорига нисбатан камроқ бўлади. Шунинг учун Ўзбекистоннинг текислик қисми олиши мумкин бўлган Қуёш энергиясининг 65-70%ини олади. Шу сабабли Қуёш нур сочиб турадиган вақт Термизда 3095, Тошкентда 2870, республикамиз шимолида эса 2000 соатни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |