28-маъруза. Асфальт-бетон


Асфальт-бетоннинг физик-механик хоссалари



Download 118 Kb.
bet5/6
Sana29.05.2022
Hajmi118 Kb.
#617984
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
28-Маъруза битум (1)

Асфальт-бетоннинг физик-механик хоссалари
Асфальт-бетоннинг ғоваклиги. Қурилиш материаллари тузилишининг шаклланишида унда ўта кичик, кичик ва йирик ғоваклар ҳосил бўлади. Ғоваклари кўп бўлган ашёнинг зичлиги ва мустаҳкамлиги кичик бўлади. Акс ҳолда, зичлиги, демак мустаҳкамлиги ҳам ортади. Йўл қурилишида ишлатиладиган асфальт-бетон қатлами ғовак бўлса, унинг чидамлилиги, айниқса, республикамизнинг ўзгарувчан иқлимида мустаҳкамлиги кичик бўлади. Асфальт-бетоннинг ғоваклиги паст бўлиши учун унинг таркиби тўғри ҳисобланиши ва ишлатиладиган ашёларининг сифатига алоҳида эътибор қилиш керак. Бунинг учун уч масалани тўғри ҳал қилиш зарур. Жумладан, майда, йирик ва минерал кукуни каби тўлдиргичларнинг солиштирма юзасини асфальт-бетон ғовакларини зич ҳолда тўлғизадиган қилиб танлаш; битум миқдори ва сифати тўғри ҳисобланган бўлишини таъминлаш, асфальт-бетон қоришмани тайёрлаш ва уни зичлаш технологиясига тўла амал қилиш.
Асфальт-бетоннинг механик-деформатив хоссалари
Асфальт-бетоннинг асосий боғловчиси битум бўлганлиги туфайли у эгилувчан-қайишқоқ ва пластик хоссаларга эга. У ишлатилиш шароитига кўра эгилувчан, кўпинча қайишқоқ-пластик бўлади. Асфальт-бетон эгилаётган вақтдаги кучланишида таъсир этувчи ҳар хил кучларга бардош бера оладиган хоссаларга эга бўлиши керак. Асфальт-бетоннинг бундай хоссаларини ўрганиш эгилувчанлик ёки пластиклик назариясига асосланган. Амалиётда асфальт-бетоннинг деформатик ҳолатини ўрганишда силжиш назарияси кўп қўлланилади. Эгилуванлик ва пластиклик ҳар хил ҳолатда рўй бериши мумкин. Масалан, эгилувчан-мўрт ҳолатда «битум+минерал кукуни» бўтқасидаги смола ва мойларнинг буғланиб камайиши хисобига асфальт-бетондаги боғловчи моддалар кристалланади, унинг мустаҳкамлиги ортади, аммо зарбга бардошлиги камаяди; эгилувчан пластик ҳолатда минерал тўлдиргичларни ўзаро боғловчи битум хоссалари қониқарли бўлади, унда оқувчанлик хусусияти бўлмайди. Кучланиш ортганда, битумнинг эгилувчан-пластиклиги асфальт-бетоннинг мустаҳкамлиги ва бошқа хоссаларининг қониқарли бўлишини таъминлайди. Асфальт-бетондаги минерал бўтқа қайишқоқ пластик ҳолатда бўлса, ўзаро боғловчи битум композицияси таркибидаги смола ва мой ярим суюқ ҳолатда бўлади, натижада, деформацияланиш жараёни тезлашади.
Асфальт-бетоннинг механик куч таъсирида бузилмаслиги учун, аввало, узоқ вақт давомида унинг яхлитлигини саклаш ва иссиқ шароитда сурилишга бўлган қаршилигини ошириш керак бўлади. Демак, асфальт-бетоннинг механик хоссаси унга таъсир этувчи икки кўрсаткич билан ифодаланади: биринчиси таъсир этувчи кучланишни асфальт-бетоннинг бузиш даражасига кўтарилиши ва иккинчиси узоқ вақт давомида унинг мустаҳкамлигининг сакланишидир. Қуруқ-иссиқ шароитда асфальт-бетоннинг сурилишга бардошлилигини таъминлаш катта аҳамиятга эга. Иссиқ шароитда асфальт-бетоннинг сурилишга бўлган мустаҳкамлигини Н.Н.Иванов назариясига асосланиб ҳисобланган қуйидаги ўзгартирилган Кулон тенгламаси ёрдамида аниклаш мумкин:
 = Рtg + Cc + ;
бунда,  – асфальт-бетоннинг статик сурилишга бўлган мустаҳкамлиги, МПа; Р – сурилишга таъсир этувчи куч, МПа;  – ички ишқаланиш бурчаги; С – асфальт-бетоннинг сурилишида доналарнинг ўзаро ёпишиш мустаҳкамлиги, МПа;  – «» миқдорга тенг бўлган битум билан тўлдиргичларнинг ўзаро ёпишиши. Юқоридаги тенгламага кўра, асфальт-бетоннинг сиқилишга мустаҳкамлиги Н.Н.Иванов формуласи ёрдамида аниқланади:
R = 2h/D tg(/4 + /2) ,
бунда,  – асфальт-бетон қатламига тушаётган кучланиш; h – қатламнинг қалинлиги;  – тик ва ясси кучланишни ҳисобга олиш коэффициенти (2,5–3,0 га тенг); Dшина изининг диаметри;  – ички ишқаланиш бурчаги.
Ҳисоблашлар шуни кўрсатдики, қўп чақиқ тошли асфальт-бетоннинг сурилишига таъсир этувчи куч Р=0,5 МПа бўлганда, кучнинг 91 %ини чақиқ тош доналари ўзига қабул,;қилар экан. Шундан 9 %игина асфальт бўтқасига тушади. Кам чақиқ тошли асфальт-бетон бўлса, синч 72 %ни, асфальт бўтқаси эса 28 % сурилиш кучини ўзига олади. Асфальт-бетонни сурилишга синаш ишлари анча мураккаб. Бунинг учун катта ускуналар ва майдон керак бўлади. Шу сабабли, меъёрий ҳужжатларда асфальт-бетон намунанинг сиқилишга мустаҳкамлиги орқали сурилишга бардошлилиги топилади.

Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish