28-маъруза. Асфальт-бетон


Асфальт-бетоннинг тузилиши



Download 118 Kb.
bet3/6
Sana29.05.2022
Hajmi118 Kb.
#617984
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
28-Маъруза битум (1)

Асфальт-бетоннинг тузилиши
Асфальт-бетон йўлнинг сифатли бўлишини таъминлашда илк бор унинг мустаҳкамлиги ва чидамлилигига эътибор бериш керак. Бунинг учун асфальт-бетоннинг ички тузилиши зич ва тўлдиргичларнинг ўзаро ёпишиш кучи катта бўлиши лозим. Тузилиш реологиясига доир хоссалари ўзгарувчан бўлади, бинобарин асфальт-бетоннинг тузилишини шакллантирувчи асосий модда – битумни уч гурухга бўлишмумкин.
Биринчи гуруҳцаги битум таркибида 25 %дан кўп асфальтен моддалари бўлади ҳамда углеводороддаги смола битумнинг тўла коагуляция бўлишини таъминлайди. Иккинчи гуруҳга тааллукли битум таркибида асфальтен моддаси 18 %дан кам бўлганлиги туфайли у суюқроқ, молекулалар атрофини ўраб олган смола микдори кўп бўлади. Учинчи гуруҳ битумида асфальтенлар 20–23 %дан ортмайди. Коагуляция тузилишидаги асфальтенлар қайишқоқ углеводороддаги смола билан қуюқроқ битумни ҳосил қилади.
Асфальт-бетон турлари. Ишлатиладиган боғловчи моддалар минерал тўлдиргичлар (чақиқ тош мустаҳкамлиги, минерал кукуннинг сифати) ва асфальт-бетоннинг хоссаларига кўра қуйидаги турларга бўлинади.
Йўл ва аэродром қурилишларида энг кўп ишлатиладигани иссиқ асфальт-бетондир. Чунки йўлга ётқизилган иссиқ асфальт-бетон қатлами қисқа муддатда қотиб атроф-муҳит ҳарорати билан тенглашади ва машиналарнинг юришига имкон тугилади. Иссиқ асфальт-бетон билан йўл қатламининг энг қуйи, ўрта ва устки қисмини қуриш иқтисодий жиҳатдан самаралидир.
Нимқуюқ ва суюқ битумлар асосида ишлаб чиқариладиган асфальт-бетонни йилнинг совуқ кунларида (–10°С гача) ҳам ишлатса бўлади. Қуюқ битумли иссиқ асфальт-бетон қоришмасини совуқ ҳавода йўлга ётқизиш анчагина қийинчиликлар туғдиради. Унинг
Совуқ асфальт-бетоннинг хоссалари
Суюқ битум асосида тайёрланган асфальт-бетонга таъсир этувчи зарарли муҳит унинг хоссаларини кескин ўзгартиради. Давлат стандартларига кўра совуқ асфальт-бетон Бс, Вс, Гс ва Дс турларда ишлаб чиқарилади. Ўртача қуюкланувчи (ЎҚ) суюқ битум асосида тайёрланган Бс турига тегишли асфальт-бетон қоришмаси йўл юзасига ётқизилиб зичланганда унинг тузилиши секин қуюқпанувчи (СҚ) суюқ битум билан ишланган Вс туридагига қараганда тез шаклланади. Совуқ асфальт-бетондаги минерал қисмининг ғоваклиги, агар Бс тури бўлса ҳажмига кўра 18 %дан, Вс тури бўлса – 20 %дан, Гс ва Дс бўлса – 21 %дан кўп бўлмаслиги керак. Совуқ асфальт-бетоннинг қолдиқ роваклиги 6–10 %, сув шимувчанлиги 5–9 %дан кўп бўлмаслиги лозим. Совуқ асфальт-бетонга 10 марта зарб билан урилса, у бузилиб кетади. Совуқ асфальт-бетон таркибидаги минерал кукуни (0,071 мм. дан кичиги) миқдори 20 %гача бўлиши, чақиқ тош эса 50 %дан ортмаслиги керак. Энг йирик донанинг ўлчами 10 ва 15 мм бўлиши лозим. Ахсарият, совуқ асфальт-бетонга қиррали ғадир-будир юзали тош ишлатилади. Натижада, совуқ асфальт-бетоннинг иккинчи қатламида тўлдиргич доналари ўзаро понасимон ҳолатда жойлашади ва унинг зичлиги ортади. Ишлатиладиган тўлдиргичларнинг сиқилишга мустаҳкамлилиги 80 МПа дан, совуқ асфальт-бетон учун ишлатиладигани эса 60 МПа дан кам бўлмаслиги керак.

Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish