Совуқ асфальт-бетон учун маркаси МГ 70/130 ёки СГ 70/130 га тенг бўлган суюқ битум ишлатилади. Бундай асфальт-бетоннинг ишлатилаётгандаги ҳарорати атроф-муҳит ҳароратига тенг бўлиши керак, аммо +10°С дан паст бўлмаслиги лозим.
Агар зарурият бўлса, илиқ ва совуқ асфальт-бетонлар заводдан чиқаётган ҳароратда (80–100°С) ҳам йўлга ётқизилиши мумкин. Асфальт-бетоннинг қуйидаги турлари мавжуд:
– зичлитига (ғоваклигига) кўра – ғоваклиги 3–5 %га тенг бўлган – зич ва ғоваклиги 6–10 %ли ғовак тузилишдаги асфальт-бетонлар;
– зичлаш услубига кўра оғир катоклар, тебраткичлар ва шиббаловчи ускуналар воситасида зичланадиган ва қуйма асфальт-бетонлар;
– тўлдиргичларнинг майда-йириклигига қараб йирик донали (шағал ёки чақиқ тош йириклиги – 5– 40 мм) ва майда донали (қумлар – 5–20 мм) асфальт-бетон.
Иссиқ ва илиқ асфальт-бетонлар ишлаб чиқаришда йирик донали тўлдиргичларни ишлатиш мумкин.
Минерал тўлдиргичлар
Асфальт-бетон тузилишини ва ҳажмини ташкил этувчи энг муҳим таркибий қисм ундаги майда, йирик ва минерал кукуни каби тўлдиргичлардир. Асфальт-бетон қоришмасини тайёрлашда минерал тўлдиргичлар аввал қиздирилади кейин боғловчи сифатида битум қўшилади. Иссиқ тўдииргичлар билан қориштирилган битум уларнинг юзасида битум пардасини ҳосил қилади ва тез суръатда оксидлаш реакцияси бошланади, натижада, тўлдиргич юзасидаги битумнинг парда сифати яхшиланади.
Чақиқ тош. Асфальт-бетонда ишлатиладиган йирик тўлдиргич сифатида мустаҳкам, зарарли муҳит ва совуққа чидамли вулқондан отилиб чиққан метаморф ва чўкинди тоғ жинслари ҳамда аста-секин совутилган Бекобод тошқоли ишлатилади. Чақиқ тошнинг майда-йириклигига қараб йирик тўлдиргичлар 60 дан 3000 гача бўлган маркаларга эга. Тоғ жинсидан олинган чақиқ тошни махсус ускунада синалганда юзасининг силлиқланиши 25–33 %, тошқолники эса 35 %гача бўлиши мумкин. Чақиқ тош юзаси нотекис, ундаги игнасимон ва япалоқ доналар миқдори 13–26 %дан ортмаслиги керак. Совуққа чидамлилиги эса музлатиб эритганда 50 циклдан кам бўлмаслиги лозим. Чақилган тўлдиргич таркибида йирик тош қисми 80 %дан кам бўлмаслиги керак.
Қум – қаттиқ минералларнинг, асосан, кварцнинг сочилувчан майда доначалари ва уларнинг тўплами. Қумнинг тозалиги ундаги чанг ва лой миқцори билан ўлчанади. Тоғ жинсининг мустаҳкамлигига қараб қум икки хил маркада ишлаб чиқарилади, яъни 800 ва 400. Узбекистон шароитига мос асфальт-бетон учун ишлатиладиган қум қуйидаги давлат стандартлари талабига жавоб бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |