Асфальт-бетон қоришмасини тайёрлаш технологияси.
Асфальт-бетон заводларида қоришма ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва зарурий ашёлар билан таъминлаш бўйича икки хил технология мавжуд. Биринчи хил технологияда конлардан майда ва йирик минерал кукун каби тўлдиргичлар тайёр қилиб келтирилади. Иккинчи хил технологияли табиий тоғ жинсларини қайта ишлаб тайёрланган ашёлар асосида ишлайдиган асфальт-бетон заводлари тасарруфига битум саклагич ҳовузлар, уни эритувчи қозонлар, насос станциялари, асфальт-бетон қоришмасини ишлаб чиқариш цехи, минерал кукуни тайёрлайдиган тегирмон, завод ичида минерал тўлдиргичларни сақлаш майдонлари, электр энергйяси ва буғ таъминоти хўжалиги, хом ашёларни ва тайёр асфальт-бетон қоришмаларини узлуксиз синаб турувчи тажрибахона, механик таъмирлаш устахонаси, ходимларнинг хавфсизлилигини таъминлаш бўлимлари киради.
Минерал кукуни тайёрлаш учун табиий тош махсус ўчоқларда. қуритилади ва юмалоқ чўян солинган айланувчан тегирмонда туйилади. Минерал кукун усти берк омборхоналарда ёки силосларда сақланади. Асфальт-бетон қоришмасини тайёрлашда қуйидаги ишлар бажарилади: минерал тўлдиргичлар тайёрланади (олдиндан тортиш, қуритиш, қиздириш ва яна тортиш); битумни тайёрлашда уни ҳовуздан эритувчи қозонга солинади, битумдаги нам ва сув буғлатилади, кейин ишчи ҳароратгача қиздирилади ва керак бўлса сирти фаоллаштирилган модда қўшилади ва қорғичга солишдан аввал тортилади; минерал тўлдиргичлар битум билан қориштирилади ва ўзи ағдарувчи автомобилга ёки йиғувчи бункерга солинади.
Асфальт-бетон қорғичнинг иш унуми 25–50 ёки 100–200 т/с.га тенг. Ҳозирги кунда асфальт-бетон заводларининг автоматлар воситасида узоқдан бошқарадиган турлари мавжуд. Бундай заводларнинг иш унуми 400–800 т/с. гача бўлйши мумкин. Қорғич барабанга бир йўла солинган асфальт-бетон қоришманинг оғирлиги 700 кт , бўлиши мумкин. Қиздирилган минерал тўлдиргичлар қорғичга тушишдан аввал 10–20 сек. аралаштирилади, кейин қорғич барабанда 140–170°С ҳароратда битум билан 60^120 сек.гача қориштирилади. Тўлдиргич доналари йирик бўлса, қориштириш вақти 25–35 сек.ни ташкил этади.
Автомобилга солинадиган тайёр асфальт-бетон қоришмасининг оғирлиги 3400 кг. гача бўлиши мумкин. Йиғувчи бункерга 100 тоннагача асфальт-бетон қоришма сиғади ва уни сақлаш 4–6 соатдан ошмаслиги лозим.
Минерал кукунини тайёрлаш учун аввало оҳактош майдаланади, кейин қуритилади ва доналари керакли (5–20 мм) ўлчовгача тегирмонда туйилади, сўнг тайёр минерал кукуни усти берк омборхонада сақланади. Тегирмонга тушаётган минерал тошнинг намлиги 1–3 %дан кўп бўлмаслиги керак. Очиқ жойда сақланадиган кукуннинг намлиги 15–25 % бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |