ИЛМИЙ РАҲБАР ХУЛОСАСИ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад-озод ва обод Ватан, ривожланган фуқаролик жамиятини барпо этиш, шу тарзда ҳалқ фаровонлигини таъминлаш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш, жумладан, оиланинг барқарорлигига боғлиқ экан, шу сабабли, оиладаги муаммоларнинг ечимига қаратилган ҳар қандай илмий тадқиқот ўта долзарб ва аҳамиятли бўлиши шубҳасиздир.
Бу фикрлардан кўриниб турибдики, ёш оилаларни шаклланишига эътибор бериш бу келажакка эътибор беришдир. Жамият учун эса бундай оилаларни ўрганиш ва у ҳақида маълумотлар бериш жуда зарур ҳисобланади. Бундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки бу мавзу ўзининг ўрганилиши жиҳатидан долзарб мавзулар қаторига киради.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг турли моделлари ва уларнинг никоҳ билан қониқиши ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусияти, эр-хотиннинг шахсий хулқ-атвори, уларнинг ўзаро никоҳ муносабатларида бир-бирини тўлдириши ва мослашиши оила жамиятида эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар муваффақиятини белгиловчи муҳим омиллардан бири каби таърифланади.
Магистрлик диссертацияси кириш уч боб, хулоса, адабиётлар рўйхати, ҳамда иловалардан ташкил топган.
Диссертациянинг кириш қисмида муаммониниг долзарблигига алоҳида эътибор қаратилган; тадқиқоднинг мақсади, объекти, предмети, вазифалари, ишнинг методологик асослари ва методлари, назарий ва амалий аҳамияти ҳақида маълумотлар берилган.
Магистрлик диссертациясининг биринчи боби “Оилада эр ва хотинн никоҳдан қониққанлик даражасини ўрганилганлигин илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида хориж олимлари асарларида никоҳдан қониққанлик даражасининг ўрганилганлиги, ўзбек психологлари тадқиқотларида оилавий муносабатларни талқин этилган тадқиқод ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Магистрлик диссертациясини иккинчи боби “Турмуш ўртоқ интеллектининг никоҳдан қониққанлик даражасига боғлиқлигининг ижтимоий психологик хусусиятларини ўрганиш” деб номланиб, унда асосан тадқиқот учун мўлжалланган психодиагностик методикалар таснифи, шу билан бирга эр ва хотиннинг никоҳдан қониққанлик даражасига таъсир этувчи ижтимоий – психологик омилларни ўрганишнинг услубий базаси ҳақида тавсифи берилган. Магистрлик диссертациясининг учинчи боби тадқиқот ва тадқиқот натижаларининг таҳлилига бағишланган.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, шахснинг IQ ва эмоционал интеллект даражасининг никоҳдан қониқиш даражаси билан ўзаро боғлиқ экан.
Бўриева Маҳбуба Шавкатовнанинг “Турмуш ўртоқ интеллектининг никоҳдан қониққанлик даражасига боғлиқлигининг ижтимоий психологик хусусиятлари” мавзусида магистрлик диссертацияси тугалланган, диссертация ишини ижобий бахолаш мумкин. Бўриева Маҳбубанинг магистрлик диссертациясида плагиат ҳолатлари аниқланмади. Бўриева Маҳбуба Шавкатовнанинг диссертацион иши, 5А210201 - Психология (фаолият турлари бўйича) мутахассислиги бўйича Магистр академик даражасини олиш учун химояга тавсия этилиши мумкин.
ЎзМУ Психология кафедраси мудири
Do'stlaringiz bilan baham: |