laisser faire
)
ни қўллаш билан бирга,
«бозор кучисиз» айрим соҳаларда (инфратузилма, фан, қонунларни
чиқариш, бекор қилиш ва б.) давлат аралашуви керак деб ҳисобланади.
Милл айниқса таълим сифатида алоҳида эътибор қилади, хусусий
мактаблар тарафдори (фақат чекка жойлардагина умумий мактабга йўл
берилади), давлат имтиҳонлари тизими ёмон ўқиганлар учун жарима
таклиф этилади.
Бошида айтилганидек, бу олим ишлаб чиқариш қонунлари
ўзгартириш мумкин эмас, балки тақсимот қонунларини ўзгартириш
керак деган ақидага амал қилади.
Бу олимнинг катта хатоси бўлиб, аслида ишлаб чиқариш ва
тақсимот бир-биридан алоҳида-алоҳида яшай олмайди; улар бир-
бирларига ўзаро ва ҳар томонлама боғлиқ.
Миллнинг социал ислоҳоти ҳуқуқидан уч позицияни ўз ичига
олади:
1.
кооператив ишлаб чиқариш ассоциацияси ёрдамида ёлланма
меҳнатни тугатиш;
2.
Ер солиғи ёрдамида ер рентасини ижтимоийлаштириш;
3.
меросхўрлик қонунини чеклаш ёрдамида бойликнинг
тенгсизлигини чеклаш.
5.
Иқтисодиётда математик услублар (А.О.Курно, И.Г.Тюнен)
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ХIХ
асрнинг ўрталарида иқтисодиёт фанида инқироз ҳолатлари кузатилди.
Мафкуравий ёндошувни талаб қилувчи ғоялар тобора кучайиб борди.
Сиёсий мунозараларда иқтисодий таълимотлардан ўз хоҳишларича
фойдаланиш ҳолатлари фаоллашди. Иқтисодчи-олимларнинг обрўйи
энг паст даражага тушиб қолди. Шу даврда мафкурадан ҳоли бўлган
тадқиқотларга эҳтиёж сезилди. Худди шу даврда иқтисодиётда
математик услубларни қўллаш бўйича дастлабки тадқиқотлар пайдо
бўлди, бу «маржиналистик инқилоб» гача рўй берган иқтисодиётдаги
янги йўналтиришдир.
Кўпгина иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўз табиатига кўра
миқдорий характерга эга. Одатда иқтисодий кўрсаткичлар орасида
миқдорий боғланиш мавжуд, масалан, агар улардан бири ўзгарса,
маълум қонун асосида ўзаро боғланган бир ёки бир нечта бошқа
кўрсаткичлар ҳам ўзгаради. Агар бир товарга баҳо ошса, одатда унга
бўлган талаб кўпинча пасаяди. Бу боғланиш характерини одатда
қандайдир функция билан ифодалаш мумкин.
Тахминан худди шунга ўхшаш ғоялар ХVIII асрдаёқ айрим
олимлар орасида пайдо бўлди ва иқтисодиётни, иқтисодий
ҳодисаларни ўрганиш учун математика фанини қўллаш керак деган
фикр юзага келди, шундай тадқиқий интилишлар бошланди.
Кейинчалик эса назарий иқтисоднинг айрим бош масалаларини ҳал
этишда бу усул кенг қўлланила бошлади.
Иқтисодий тадқиқотларда математик услубларни онгли равишда
ва муттасил қўллаган дастлабки олим франциялик Антуан Огюстен
Курнодир (1801-1877). Курнога келгусида шон-шараф келтирган
«Бойлик назарияси математик принципларининг тадқиқоти» асари 1838
йилда босилиб чиқди. Унинг ҳаёти даврида бу асар олимлар ўртасида
деярлик қизиқиш уйғотмади ва уни иши юришмаган «иқтидорли фан
фидойиси» сифатида эслаб қолдилар. Аммо бу унчалик тўғри бўлмаган
фикрдир, чунки у олий мактаб профессори, ўқув юртларининг
администратори лавозимида тинч-осойишта ва таъминланган ҳаётни
бошидан кечирди. Лекин у яхши ва тўқ ҳаёт билан бирга, ўзининг
асарлари ва ғояларига бўлган совуқ муносабатни ҳам доим сезиб
турди.
А.О.Курно 1801 йилда Шарқий Франциянинг кичик Гре шаҳрида
анчагина бой майда буржуа оиласида туғилди, яхши маълумот олди,
1823-1833
йилларда маршал Сен-Сир оиласида унинг фарзандига
тарбиячи ва маршал котиби бўлиб хизмат қилди. Шу йиллари у турли
ўқув юртларида ўз малакасини оширди, бир қанча мақолалар ёзди. У
1829
йилда Париж университети томонидан математик ишлари учун
докторлик даражасини олди, кўпгина олимлар, жумладан, таниқли
Пуассон билан яқиндан танишди, унинг ёрдамидан фойдаланди. Бу
олим эҳтимоллар назариясининг фалсафий талқини бўйича буюк
ишларни амалга оширди. Асосан математика билан шуғулланган олим
қандай қилиб иқтисодий масалаларга эътибор берган, деган жумбоқ
ҳалигача ечилмаган. Аммо қомусий билимларга эга бўлган Курно,
шубҳасиз, Смит, Рикардо ва айниқса Сейнинг асарлари билан таниш
бўлган. Шулар туфайли у математикани иқтисодиёт билан боғлаган,
деган фикр ҳам бор.
Курно ўз асарларида ижтимоий фанларга аниқ математика тилини
тадбиқ этишга ҳаракат қилди. У аслида бир йирик масалани ҳар
томонлама тўлиқ кўриб чиқди; бу турли бозор муносабатлари
шароитида,
яъни
харидор
ва
сотувчилар
кучи
турлича
жойлаштирилганда товар баҳоси ва унга бўлган талабнинг ўзаро
боғланиши тўғрисидаги масаладир. Талаб ва баҳо ўртасидаги нисбат
масаласи билан шуғулланган олим фанга талабнинг эластиклиги
(
қайишқоқлик) тўғрисида муҳим тушунчани биринчи бўлиб киритди.
Ҳаётий тажриба шуни кўрсатадики, мазкур товар баҳоси ошуви билан
унга бўлган талаб камаяди, баҳо пасайса, талаб ортади.
Бу Курнонинг «талаб қонуни» бўлиб, талаб «
Do'stlaringiz bilan baham: |