24- мавзу. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар


Ж.С.Миллнинг иқтисодий таълимоти



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#746493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
24-klassik iqtisodiy maktab

4.
Ж.С.Миллнинг иқтисодий таълимоти 
Инглиз Жон Стюарт Милл (1806-1873) классик мактабнинг сўнгги 
номоёндаларидан бири деб қаралади. Унинг отаси Жеймс Милл (1773-
1836) 
ҳам иқтисодчи бўлган ва ўғлининг тарбияси билан жиддий 
шуғулланган, оқибатда ёшлигидаёқ дастлабки тадқиқотлари эълон 
қилинди. Аммо 1848 й. босиб чиқарилган «Сиёсий иқтисод асослари» (5 
жилддан иборат) китоби унга шуҳрат келтирди. Амалий ҳаётда Милл 
Ост-Индия компанияси билан боғланган эди (1858 й ёпилган). 1865-
1868 
йй. Парламент аъзоси бўлган (Д.Рикардони эсланг). Сўнгги 
йилларда Франциянинг Авинон шаҳрида яшаб ижод этди.
Тадқиқот предметида Д.Рикардо ғояларига яқин туради ва 
биринчи ўринга «ишлаб чиқариш қонунлари» ни қўяди, бу масалани 
«Тақсимот қонунлари»га қарама-қарши деб билади. Классик мактаб 
вакиллари каби, иқтисодий ривожланишда «Қишлоқ хўжалиги 
имкониятлари» билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас деб ҳисоблайди.
Тадқиқот усулида пулнинг «нейтроллик» концепциясига амал 
қилади, аммо пулнинг миқдорий назариясини ҳам қўллайди. Бойлик 
тўғрисида анча содда фикрда бўлиб, бойлик бу бозорларда сотиб 
олинадиган ва сотиладиган нарсаларнинг суммаси сифатида қаралади. 
Бу олимнинг методологиясида 1) ишлаб чиқариш қонунларини 2) 
тақсимот қонунларига қарши қўйиш характерлидир. Биринчилари 
ўзгармас бўлиб, техник шароитлар билан белгиланади, бу «физик 
ҳақиқатлар» кабидир, улар «табиий фанлар хусусиятлари» характерига 
эга, уларда инсон иродасига боғлиқ ҳеч нарса йўқ. Иккинчилари эса, 
уларни «инсон интуицияси» бошқаргани сабабли, айрим мамлакатлар 
ва даврларда жамиятни бошқарадиганларнинг фикри ва хоҳишига 
боғлиқ бўлиб, ниҳоятда турлича бўлади.
«Мазкур жамият қонун ва урф-одатлари» тақсимот қонунларига 
бевосита таъсир этади ва «жамиятдаги асосий уч синфлар» ўртасида 
даромадларнинг тақсимоти мулкнинг шахслар ўртасидаги тақсимотини 
белгилаб беради. Инсоний қарорларнинг тақсимот қонунлари 
шаклланишидаги аҳамиятидан келиб чиқиб, Ж.С.Милл жамиятни 
социал жиҳатдан ислоҳ қилиш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқади. 
Олимнинг тадқиқотларида «статика» ва «динамика» тушунчалари 
киритилади. Аввалги олимларда жамиятнинг «стационар ва ўзгармас» 
иқтисодий қонунлари ўрганилган бўлса, эндиликда статикага сиёсий 
иқтисоднинг динамикасини қўшиш кераклиги айтилади.
Аммо М.Блаугнинг фикрича, Миллда «динамика» тарихий 
ўзгаришларни таҳлил сифатида қаралади, «статика» деганда эса 
ҳозирги сатик таҳлил тушунилади. Демак, ҳозирги даврдаги динамик 
таҳлилдан кескин фарқ қилади, чунки эндиликда иқтисодий 
муносабатлардаги ўзгариш замон ва маконда, диффенциал ҳисоб-


китоблар ёрдамида математик моделлаштириш орқали амалга 
оширилади.
Миллнинг қиймат назариясида «алмашув, истеъмол қийматлари», 
қиймат ва бошқалардан ташқари, қиймат (қиммат) бир вақтда барча 
товарларда ўсиши мумкин эмас деган қисқача хулосалар чиқарилади, 
чунки қиймат нисбий тушунчадир. Қиймат меҳнат туфайли юзага 
келиши ва биринчи даражали аҳамиятга эгалиги таъкидланади.
Пул тўғрисидаги ғоясида миқдорий масала биринчи ўринга 
қўйилади, яъни пулнинг кўпайиши ёки камайиши товарларнинг нисбий 
баҳоси ўзгаришига таъсир этади. Бошқа шароитлар тенг бўлганда 
«пулнинг қиймати унинг миқдорига тескари нисбатдадир», пулнинг ҳар 
қандай камайиши эса худди шундай пропорцияда унинг қадрини 
оширади. Пулнинг нейтраллиги тўғрисида фикр юритилиб, пул вақтни 
ва меҳнатни иқтисод қилиш учун хизмат қилади, дейилади. Бойлик, 
моддий неъматлар фақат унумли меҳнат натижасида яратилади. 
Янгилик шундан иборатки, мулкни қўриқлаш малака орттиришга 
қаратилган меҳнат ҳам унумли деб ҳисобланиши керак. Унумли меҳнат 
агар у жамият ишлаб чиқариш кучларини кўпайтиришга олиб келса, 
унумли истеъмолга эга бўлади.
Аҳолининг иқтисодиётдаги роли тўғрисида сўз юритилиб, 
Англияда 1821 й. Кейин 40 йил давомида тирикчилик воситалари ишлаб 
чиқариш суръатлари аҳоли ўсишидан юқори бўлмаган. Аҳоли сонини 
камайтириш бўйича таклифлар берилади (ихтиёрий туғулишни 
камайтириш, аёллар эмансипацияси). Бу масалада Милл Малтус билан 
ҳамоҳангдир.
Капитал деганда «аввалги меҳнат билан илгари тўпланган 
маҳсулотлар заҳира» лари тушунилади. Капитал жамғариш инвестиция 
учун асос ҳисобланади ва бандликни оширади, ишсизликнинг олди 
олинади (Ж.М.Кейнс таълимотига қаранг).
Даромадлар тўғрисида гапирилиб, бунда аввалги олимлар фикри 
қўлланади, уни меҳнатга ҳақ деб қаралади ва ишчи кучига бўлган талаб 
ва таклифга боғлиқ дейилади. Минимал иш ҳақи ғоясига амал қилиб, 
«ишчи фонди» доктринаси илгари сурилади, унга кўра, синфий кураш 
ҳам, касаба қўмиталари ҳам иш ҳақини яшаш минимуми даражасида 
сақлашнинг олдини ола олмайди. Аммо 1869 йил бу доктрина ғояси 
инкор этилади ва касаба қўмиталари ҳақиқатан ҳам иш ҳақига таъсир 
этади, бу «меҳнат бозоридаги рақобат оқибатлари» кабидир. Бошқа 
шароитлар тенг бўлганда паст жозибали меҳнатда иш ҳақи камроқ 
бўлади. Милл «минимум иш ҳақи» билан «физиологик минимум» ни 
фарқлайди, биринчиси иккинчисидан юқоридир. Иш ҳақи манбаи 
сифатида аллақандай «капитал заҳира» келтирилади.
Рента тўғрисидаги фикрда, рента бу ердан фойдаланганлик учун 
тўланадиган компенсация деб қаралади.
Шу билан бирга, ер участкасидан фойдаланиш шаклига қараб. Бу 
рента мавжуд бўлади ёки фойдани йўқ қилувчи харажат бўлиши 


мумкин.
Жамиятдаги иқтисодий ислоҳотлар, хусусан сосиализм ва 
сосиалистик қурилиш тўғрисида ҳам фикр юритилади. Сосиал 
тенгсизликнинг хусусий мулк билан боғлиқлигини инкор этади. Масала 
бунда 
хусусий 
мулк 
билан 
боғлиқ 
индивидуализм 
ва 
суистеъмолчиликка барҳам беришдир, деган қисқача хулосалар 
чиқарилади.
Жамият 
ижтимоий-иқтисодий 
ҳаётида 
давлат 
ролини 
фаоллаштириш масалалари қараб чиқилган, бунда давлат марказий 
банкининг фоизлари оширишга интилиши мақсадга мувофиқ деб 
қаралади, чунки бу хориж капиталини мамлакатга кириб келишини 
рағбатлантиради, миллий валюта курси мустаҳкамланади, оқибатда 
давлатдан олтин чиқиб кетиш олди олинади. Давлат харажатларининг 
кўпайиши танқид этилади.
Эркин савдо муносабатлари (

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish