24- мавзу. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#746493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
24-klassik iqtisodiy maktab

 
2. 
Т.Р.Мальтус ва унинг «нуфус назарияси» 
Инглиз иқтисодчиси Томас Роберт Мальтус демография 
муаммолари тўғрисида биринчилардан бўлиб фикр юритган 
бўлмасада, «Нуфус назарияси»ни илк бор у яратди. Бу муаммо бўйича 
барча мунозараларда унинг номи биринчилардан тилга олинади. 
Масалан, Аристотел (м.а. 384-322) «Сиёсат» асарида аҳолиси кам 
сонли мамлакатни идеал давлат деб ҳисоблаган, чунки шунда социал 
гармония бўладики, аҳоли меъёрдан кўп бўлса социал зиддият келиб 
чиқади. У никоҳ тўғрисида қонун таклиф этган, унда эркакларга 37, 
аёлларга 18 ёшгача фарзанд кўриш тақиқланган, унингча аҳоли кўплиги 
ер етишмаслигига олиб келади ва у қашшоқликка маҳкум этилади.
Ф.Кенэ (1694-1774) «Аҳоли» (1756й.) мақоласида инсонлар 
«бойлик» манбаи эканлигига анча яқин фикрларни илгари сурди. 


«Мамлакатнинг буюклиги унинг аҳолиси билан», деган эди у. Аҳоли 
маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириб, одамлар меҳнатидан 
фойдаланиш масалалари давлатнинг бош иқтисодий сиёсати объекти 
бўлиши керак. Бу фикр А.Смит томонидан ривожлантирилди.
В.Петти ҳам аҳолини айниқса унинг меҳнат қиладиган қисмини 
улуғлаган, бойлик яратувчи деб ҳисоблаган, биринчи бўлиб «инсоний 
капитал» тушунчасини киритган.
Т.Р.Мальтус (1766-1834) дворян оиласида туғилди, 1788 йил 
Кембридж университетини битиргач, қишлоқ руҳонийси сифатида 
ишлай бошлади, илоҳиёт фанидан илмий даражага эга бўлди. 1807 
йилдан бошлаб «Ост-Инд» компанияси коллежида сиёсий иқтисод 
профессори лавозимида лекциялар ўқиди.
Диққатга сазовор томони шундаки, Мальтус анча кеч, 39 ёшида 
турмуш қурди, уч ўғил ва бир қиз отаси бўлган. Агар образли айтадиган 
бўлсак, ўз таълимоти ва таклифларига амал қилган. Таниқли иқтисодчи 
Д.Юм ва бошқалар билан дўст бўлган. Т.Мальтус яшаган давр Англияда 
саноат инқилоби амалга ошаётган йиллар бўлиб, қайта ишлаб 
чиқарувчилар оммавий қашшоқлашди, ишсизлар армияси кўпайди, 
ишчиларнинг иқтисодий аҳволи тобора ёмонлашди. Худди шу 
ҳолатларга баҳо бериш, уни изоҳлаш, бу аҳволнинг сабаби нимада 
эканлигини тушунтириш Мальтусга насиб этди. 
Унинг асосий асарлари қуйидагилар: «Аҳоли нуфуси қонуни 
тўғрисидаги тажриба» (1798), «Ер рентасининг табиати ва ўсиши 
тўғрисидаги тажриба» (1815), «Сиёсий иқтисод принциплари» (1820 
йилда ёзилган ва аввалги китобни қайта ишлаб, икки жилдли асарга 
айлантирилган). Бу асар унинг дсти Д.Рикардонинг «Сиёсий 
иқтисоднинг бошланиши» асаридан уч йил кейин чиққан бўлиб, назарий 
методологик жиҳатдан ундан кескин фарқ қилмайди. Бу асарларда 
Мальтус лендлордлар манфаатини ҳимоя қилади, аммо ер эгалари ва 
капиталист-фабрикантларнинг манфаатлари мос келса ва ишчиларга 
қарши қўйилса, уларнинг иккаласини қўллаб-қувватлади, ҳукмрон 
синфларни оқлади, омманинг оч-яланғочлиги ва оғир аҳволида 
уларнинг ҳеч қандай айби йўқлигини исботламоқчи бўлди. Мавжуд 
тизимни такомиллаштириш кераклигини у хаёлига ҳам келтирмади, 
буни ўзига хос утопия деб ҳисоблади.
Асосий иқтисодий масалаларни ягона бир омил асосида 
оддийгина тушунтиришга ҳаракат қилинади.
Тадқиқот предмети сифатида аввало ишлаб чиқариш соҳасини 
ривожлантириш йўли билан жамиятнинг моддий бойлигини янада 
кўпайтириш масаласи қаралади. Шу билан бирга, биринчи марта 
иқтисодий ўсиш муаммосини аҳолининг ўсиши билан боғлашга ҳаракат 
қилинган. Аввалги тадқиқотларда аҳоли ўсиши ўз-ўзидан миллий 
хўжалик ривожига олиб келиши (ва аксинча) масаласи қўйилган бўлса, 
бу олим муаммога ўзига хос равишда ёндошади.
Тадқиқот усулида иқтисодий либерализм концепциясини тан 


олган ҳолда, иқтисодий ўсиш суръатлари билан аҳоли сони ўртасида 
ўзаро алоқадорликни илмий жиҳатдан исботлашга ўринининг ўзига хос 
йўллари мавжуддир.
Жаҳонга маълум бўлган Ч.Дарвин, Д.Рикардо ва бошқаларнинг 
қарашлари унга методологик асос сифатида хизмат қилди.
Бу олим методологиясининг янгилиги ва аҳамияти шундаки, ундан 
миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва қашшоқлик сабабларини 
аниқлаш ва ундан чиқиш учун амалий қисқача хулосаларлар чиқариш 
мумкин, яшаш минимуми сифатида белгиланадиган тирикчилик 
воситалари ва аҳоли ўсиш сони ўртасидаги оддий нисбатни исботлашга 
ҳаракат қилинади.
М. Блаугнинг таъкидлашича, Мальтус бўйича инсоний жамиятни 
социал қонунлар (социал ислоҳотлар) ёрдамида ҳар қандай онгли 
такомиллаштиришга уриниш енгиб бўлмас инсонлар оммаси 
томонидан суриб ташланади ва шу сабабли ҳар бир одам ўзи ҳақида 
ўзи жон куйдирмоғи ва ўзининг хатолари учун тўла жавоб бериши керак.
Аҳоли нуфуси назарияси Мальтус гўёки тарихий манбаларга 
асосланиб, инсониятнинг ниҳоятда тез ўсганлигини исботлашга 
уринади. Бу ўсиш тирикчилик воситалари, камчилиги касалликлар, 
урушлар, чақалоқларни ўлдириш, туғилишни ихтиёрий тартибга солиш 
йўли билан секинлаштирилмаганда аҳвол бундан ҳам ёмон бўлар экан.
Мальтус табиат билан ҳамоҳанг ўсимлик ва ҳайвонларнинг чексиз 
кўпайиши ва яшаш учун керакли маблағлар ўсиши йўналишларини 
тадқиқ этади. Агар инсонлар ҳар 25 йилда икки марта кўпайиб, 
геометрик прогрессия асосида ортиб борса (1, 2, 4, 8, 16, 32, 64, 128, 
256 
ва ҳоказо), тирикчилик воситалари энг қулай шароитларда ҳам 
арифметик прогрессия асосидагина кўпайиши мумкин (1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 
ва ҳоказо).
Бундай шароитда 200 йилдан сўнг аҳоли сонининг тирикчилик 
воситаларига нисбати 256 : 9, 300 йилдан сўнг эса 40096 : 13 бўлади ва 
ҳоказо (2-жадвалга қаранг).

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish