24- мавзу. Классик иқтисодий мактабга муқобил ғоялар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana06.07.2022
Hajmi0,52 Mb.
#746493
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
24-klassik iqtisodiy maktab

lasses faire
» тамойили бўйича ўз 
йўлига кўра ривожи) ва бошқалар.
Уларда бозор тизими капитализмнинг асосий фалсафасига 
айланиб қолди. Бу тамойиллар назарий жиҳатдан буюк кашфиёт эди ва 
муҳими янги жамиятнинг иқтисодий сиёсатида кенг қўлланилиб 
самарали натижалар берди. Бу назарий асос ҳозирги даврда ҳам ўз 
кучини 
йўқотган 
эмас. 
Кейинги 
ривожланиш 
даврида 
бу 
тамойилларнинг эволюциясини кўрамиз. Айниқса, давлатнинг 
иқтисодиётга аралашуви масаласи бўйича турлича фикрлар бор, 
маълум даврда давлат аралашуви учун ҳам шароит юзага келар экан. 
Социалистик ривожланиш ғояларининг муаллифлари социалистик деб 
аталган давлат классик иқтисодий мактабнинг бир қанча муҳим 
тамойилларини инкор этиб (масалан хусусий мулкни бекор қилиш, 
давлат-умумхалқ 
мулкининг 
ҳиссасини 
ошириш, 
қатъий 
режалаштириш, қатъий баҳолар ўрнатиш, иқтисодиётда эркинликни 
бўғиш, давлат томонидан маъмурий-буйруқбозлик усулларининг кенг 
қўлланилиши ва бошқалар), катта хатога йўл қўйганликлари тарихда 
исботланди.
Шуниси характерлики, Смитнинг бош асари ёзилган 1776 йилда 
АҚШда «Мустақиллик декларацияси» ҳам эълон қилинди. Бу иккала 
ҳужжатнинг қай бири кўпроқ аҳамиятга эга деган саволга жавоб бериш 
қийин, чунки «Декларация» «Ҳаёт, эркинлик ва Бахтга интилиш» билан 
боғлиқ жамиятни барпо қилишга чақириб турса, «Халқлар бойлиги...» 
асари бу жамият қандай ишлаши ва яшаши кераклигини тушунтириб 
берди, демак, иккала ҳужжат ҳам бир-бирини мантиқан тўлдирди.
Классик мактаб вакиллари эркин бозор муносабатларига катта 
ишонч билдирган ҳолда жамиятнинг институционал таркибини 
такомиллаштиришга ҳам алоҳида аҳамият берганлар.
Смит эркин бозорнинг ижобий томонлари билан бирга унинг айрим 
нуқсонларини ҳам кўрсатиб берди. «Кўринмас қўл» ҳар доим ҳам 
бекаму-кўст ишлай олмайди, масалан, бозор тизими («Кўринмас қўл») 
жамиятга умумий ҳолда сотиладиган ва сотиб олиниши мумкин 
бўлмаган миллий хавфсизлик ёки қонунийлик жамият осойишталиги ва 
барқарорлигини таъминлаб беришга қодир эмас. Бундай имкониятлар 
давлат томонидан яратилиши ва берилиши керак. Ундан ташқари бозор 
жамиятнинг аҳлоқий ва эстетик мезонларига ҳар доим ҳам жавоб 
беравермайди, бозор ишлаб чиқариш учун фойдали ва қулай, аммо 
истеъмолчи учун зиён келтирадиган товарларни таклиф этиши мумкин. 


Шу билан бирга бозор тизими жамиятнинг талаб-эҳтиёжларини доимо 
қондирувчи буюк восита эканлиги очиб берилди. Ундан ташқари бу 
тизим ўзини ўзи тартибга солувчи механизмга эга. Бу ерда буюк бир 
парадокс, яъни жумбоққа дуч келамиз. Бозор иқтисодий эркинликнинг 
энг олий тимсоли бўлгани ҳолда иқтисодиётнинг энг қатъий 
назоратчиси ҳамдир. Масалан, қаердадир баҳо, иш ҳақи ёки фойда 
маълум мўътадил даражадан ошиб кетса, рақобат кучи уларни сиқиб 
чиқаради ёки бошқача қилиб айтганда, қиролдан илтифот ёки марҳамат 
сўраш мумкин, аммо бозор шафқатсиздир.
«Табиий эркинлик» бозор табиий ривожланиш асосида тобора 
ўсиб боради, бунда халқнинг фаровонлиги доимо юксалади. Бу 
ўсишнинг асоси нима? Бунинг бош сабаби рағбатлантирувчи 
кучлардир, ҳар кимнинг ўз шароитини яхшилашга интилиши, фойда 
кетидан қувиш, «пул қилиш истаги» пировард натижада ҳар бир ишлаб 
чиқарувчи ўз капиталини, корхона бойлигини доимо оширишга 
интилади, бу эса ҳар бир ишлаб чиқарувчини кўпроқ фойда олиш 
илинжида товарларни сотиш имкониятларини излашга мажбур қилади.
Ҳозирги даврда классик мактаб асосида неоклассик (янги классик) 
қарашлар мавжуд бўлиб, ўша даврдаги асосий ғоялар сақланган ҳолда 
уларнинг айрим томонлари замонга мос равишда тўлдирилади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish