Мазкур ҳужжат билан боғлиқ барча муаллифлик ҳуқуқлар ҳимояланган.
ФАНЛАР ТИЗИМИДА ИЖТИМОИЙ ИШ НАЗАРИЯСИ
Замонавий шароитларда ижтимоий иш назарияси доимий мунозаралар шароитида ривожланади. Айниқса фанлар тизимида унинг роли ҳақидаги масала анча кескин муҳокама қилинади. Ижтимоий ишнинг иш назарияси фаннинг барча структуравий белгиларига эга: тадқиқотнинг ўзига хос предмети, тадқиқот объекти, фаолиятнинг унга хос бўлган тушунчалари, категориялари, принциплари ва методлари. Шу билан бирга уни амалий фанларга киритадиган ва оралиқ фан деб тавсифлайдилар.
Ижтимоий ишнинг олимлар томонидан қараб чиқиладиган турли хилларининг назарий асослари, қоида бўйича, оралиқ фанларга таянади. Ижтимоий иш назариясининг мақоми ҳақиқатда хануз белгиланмаган. «Ижтимоий иш» илмий ўқув фанининг унда умумназарий, тармоқли амалий масалалар, шунингдек ўрта даражадаги назариялар мавжудлиги нуқтаи назаридан ички структураси назарий билим даражалари аниқланмаган.
Ижтимоий иш илмий фани сифатида илмий мақомига баҳо беришда Россияда иккин ёндашув устунлик қилади: биринчисининг тарафдорлари ижтимоий ишнинг назарий асосини инсон ва жамият ҳақидаги бир неча оралиқ фанлар ташкил этади деган фикрни ёқлайдилар (ижтимоий фалсафа, антропология, тиббиёт, ҳуқуқ, психология, этика ва бошқалар): иккинчи ёндашув тарафдорлари илмий ўқув фани сифатида ижтимоий ишнинг мустақил эканлигини исботлашга ҳаракат қиладилар, унинг доирасида назарий ва амалийсини ажратадилар.
Ижтимоий ишнинг назарий асосларини қараб чиқишда шу билан икки оқим вужудга келади. Улардан бири амалий тажрибани, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш амалиётининг муаммоларини англашга таянса, бошқаси ижтимоий ишнинг турли хилларини асословчи умумий ва алоҳида назарияларни англаш жараёнида шаклланади.
Бундай кўп қиррали билан ҳар бир конкрет фан бутун бир объектни эмас, балки унинг муайян соҳасини, муайян типдаги хусусиятлар, алоқалар, муносабатлар, қонуниятлар пайдо бўладиган ўз «парча» сини ўрганади.
Ижтимоий иш фан сифатида ижтимоий жараёнларга ва жамиятнинг ижтимоий ривожланишига хос бўлган, ижтимоий жамоалар, гуруҳлар, шахснинг хатти-ҳаракатига, ривожланишига иқтисодий, психологик, педагогик ва бошқарувчилик таъсирининг табиати ва натижавийлигини шарт қилиб қўядиган муҳим зарурий алоқалар ва кўринишларни аниқлайди ва ўрганади: турли ижтимоий гуруҳлар билан ижтимоий иш юритишнинг қонуниятлари, принциплари ва методлари; ижтимоий ишнинг функцияларини самарали амалга оширишнинг, уни кадр ва ахборот билан таъминлашнинг йўллари ва усуллари; ижтимоий ҳимоя ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг турли ижтимоий ва давлат институтлари фаолиятининг структуравий – функционал таҳлили; ижтимоий иш тизимида ижтимоий бошқариш механизмининг ишлаш принциплари.
Бунда ижтимоий муаммоларни ижтимоий жараёнлар ривожини моделлаштириш ва ижтимоий прогноз ва ижтимоий қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни оқилона ҳал этиш йўлларини топиш имкониятлари орқали комплекс тадқиқ этиш муҳим амалий аҳамиятга эга.
Муаммоларни ҳал этиш табиатига кўра ижтимоий иш фалсафа, тарих, сиёсатшунослик, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт каби жамият ҳақидаги фанлар орасида алоҳида ўринни эгаллайди, у психология, социология, тиббиёт фанлари билан чамбарчас боғлиқ.
Шундай қилиб, ижтимоий фалсафанинг умумназарий қоидалари ижтимоий ишнинг анча хусусий масалаларини илмий даражада ҳал этишнинг қандайдир методологик асоси ролини ўйнайди.
Шу муносабат билан қуйидагига эътибор беришни истардик. Фан сифатида ижтимоий ишнинг назарий ва методологик (услубий) асослари ҳақда гапирганда, биз инсон ва унинг ижтимоий алоқалари ҳақидаги фан сифатида унинг чуқур моҳиятига дахлдор бўламиз. Айнан инсоннинг ижтимоий аҳволини яхшилаш, унинг ҳаёт шароитларини яхшилаш, муносиб соцология мавжудликни таъминлаш ижтимоий ишнинг бевосита амалий вазифаларига тегишлидир. Оилада, жамоада, миллатларда, умуман жамиятда муносабатлар бутун тизимини уйғунлаштириш анча чуқур, ижтимоий асос энг муҳим масала ҳисобланади. Шундай қилиб, ижтимоий ишнинг амалий моҳияти унинг фан сифатидаги мазмунини белгилаб беради.
Кишилар ҳаётий фаолияти у ёки бу ижтимоий муносабатлар фанида рўй берар экан, ижтимоий иш уларни ўз нуқтаи назари билан қараб чиқади. Бунда ўрганиш предмети бўлиб жамият ҳаётининг ижтимоий соҳасида ҳаракат қилувчи ва ижтимоий муносабатларнинг бутун бирлиги контекстида (шу жумладан иқтисодий, сиёсий, маънавий-ахлоқий ва бошқалар) қараб чиқиладиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Бундай ёндошув фан сифатида ижтимоий иш масалаларини фақат аҳолинининг маълум қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ёки ижтимоий ёрдам кўрсатиш зарурлигини, шу муаммолар бўйича тавсиялар ва фикрларнинг қандайдир тўпламини асослашга бориб тақашни истисно этади. Бундай қисқа тушунтириш ижтимоий иш ҳақиқий мазмунини соддалаштириб қўяди ва унинг ижтимоий моҳиятини тўлиқ очиб бермайди. Шубҳасиз, ижтимоий ёрдам, аҳоли ижтимоий ҳимоялаш каби амалий фаолият сифатида ва фан сифатида ижтимоий ишнинг муҳим йўналишларидир. Бироқ, унинг ижтимоий моҳияти жуда чуқур ва уни фақат кенг ижтимоий позициялардан, шу жумладан ижтимоий фалсафий дунёқараш позициясидан туриб тушуниш мумкин.
Ижтимоий иш ижтимоий соҳанинг (ижтимоий гуруҳларнинг, жамоаларнинг, шахснинг, ижтимоий институтларнинг ва ҳоказо) конкрет муаммосини таҳлил этишда ижтимоий фалсафий билиш принциларини қўллайди.
У конкрет ижтимоий фанлардан фарқ қилган ҳолда муммоларни ўзига хос белгилари, шунингдек, интегратив хусусиятлари нуқтаи назаридан туриб қараб чиқади. Ижтимоий иш ўзига олдиндан ахборот тўплаш, объект ҳақида тизимли таҳлил, гипотезаларни илгари суриш, фактларни таққослаш, риожланиш, моделларини тузишни киритади.
Шундай қилиб, объект муаммоларини унинг томонлари ва хусусиятларининг интегралланишини тўлиқлигича сифатий аниқлашнинг бутун бир жараёни рўй беради.
Ижтимоий ишнинг социология билан ўзаро алоқасини қараб чиқиб, қўйидагиларни қайд этамиз: социология жамиятни ўзига хос гуруҳлар-оилалар, болалалр, эркаклар, аёллар, девиант хулқ-атворли шахслар, қари ёшдагилар ва ҳоказоларнинг хулқ-атворини масалагини ўрганади. Социология соҳасидаги билимлар ижтимоий ходимга ижтимоий муамоларини тадқиқ қилишга интерперсонал кўникмалар ва техникаларни эгаллашни таъминлашга имкон беради. Масалан, ижтимоий соҳа мутахассиснинг асосий кўникмаси – интервью олиш, у ёки бу муаммога дуч келган одам бмлан, у қалбини очиши ишониши, ўзини хавфсизликда сезиши учун бу одам билан қандай суҳбатлашишни олдиндан билишдир. Ахборот тўплаб ва уни таҳлил қилиб, ижтимоий ходим ҳаракатлари режасини тузади, у бу билан муаммони ҳал этишга мулоҳазакорлик билан ёндашади. Шундай қилиб, социологияни, айниқса амалий социологияни билиш ижтимоий иш учун фойдалидир, лекин унинг ўрнини босмайди. Шунинг учун аҳолининг кундалик онгида бу иккинчи тушунчани бирлаштириш тўғри бўлмайди.
Социологиядан ташқари ижтимоий ходимлар бошқа академик ўқув фанларининг маълумотларидан фойдаланадилар, масалан, психологиянинг маълумотларидан. Бу ўқув фани ижтимоий иш билан чамбарчас боғлиқликда. Психологлар индивидларни ўрганар экан, улар ривожи механизмини, уларнинг психикасига ва хатти-ҳаракатига, шунингдек жамоалар психологиясига таъсир этувчи муҳим омилларни тушунишга ҳаракат қиладилар.
Ижтимоий иш ва ва психология ўртасидаги фарқларни аниқлаш учун биринчисини кишилар ўртасидаги ва улар муҳити муносабатлари билан боғланган касб деган таърифни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу таърифдан келиб чиқадики, ижтимоий ходимлар социологиянинг ҳам, психологиянинг ҳам билимларидан мижозлар муаммоларини ҳисобга олишда, зарурий аралашишнинг режаларини амалга оширишларида фойдаланишлари керак.
Шу билан бирга ижтимоий ходимлар психологларга ўхшаб эътиборларини фақат индивидга ёки социологларга ўхшаб эътиборларини фақат ижтимоий муҳитга қаратишлари керак эмас, балки улар муаммолларнинг у ёки бошқа доирасининг турли томонларини ўрганадилар, уларни амалий ҳал этишга ёрдам берадилар.
Ижтимоий иш ижтимоий экология билан ҳам шундай ўзаро боғланган. Унинг ҳам инсонга, ҳам атроф-муҳитга қаратилгани ёки ундан ҳам кенгроқ – инсон ва табиатга қаратилгани унинг экологик моҳиятини шартлайди. У организмлар ва уларнинг муҳити ўртасидаги муносабатлари моделини аниқлашга имкон беради. Бунинг учун фақат социология ва психология билимлари эмас, балки биологиянинг билимлари ҳам керак, у репродуктив жараёнларни ва ўтказиш ва қабул қилишга генетиканинг таъсирини ҳам киритган ҳолда инсон организми қандай ишлашини тушунишга ёрдам беради.
Ижтимоий иш учун психиатрия оралиқ ҳисобланади, бу инсоннинг ички ривожини ўрганади, индивидни ўйлашга, ҳис қилишга, ўзини ундай эмас, бундай тутишга нима мажбур қилишини аниқлашга ўрганади.
Ижтимоий иш билан боғланган кейинги соҳа – бу урбанизация масалаларидир. Агар шаҳар ишлари бўйича мутахассис шаҳар ҳаётининг хусусиятларини ва кенг шаҳар муҳитини яхши билса, жамиятга аралашиш жараёнида иштрок этса, ўзгаришларнинг учоғи индивид эмас, балки кенг тизим бўлади.
Ижтимоий иш ходимларини ўқитишнинг кўпгина дастурлари етарлича пухта тиббий тайёргарликни талаб қилади. Масалан, Ғарбда вужудга келган меҳнатга терапевти касби (бевосита ногиронлар билан ишлайдиган мутахассис) тиббиёт ва реабилитацион маслаҳат соҳасидаги билимларга эга бўлишини талаб этади.
Ижтимоий иш ходими касбига эга бўлиш учун яна бир оралиқ фан, ҳуқуқшуносликни билиши зарур. Қонун чиқариш актларини, оила, жиноят, пенсия таъминоти ва ҳоказолар ҳуқуқларининг назарий ва амалий жиҳатларининг асосларини билмасдан туриб мижозга маслаҳат бериш, унинг ҳаёт муаммоларини ҳал этишда ёрдам бериш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш мушкул бўлади.
Ижтимоий иш бўйича мутахассис фаолияти мазмунининг кўп режалилиги ва кўп вариантлилиги бошқариш соҳасига ҳам бориб тақалади. Шунинг учун менежмент бошқа ўқув фанлари қаторида мутахассисларни тайёрлашда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди.
Ижтимоий иш учун назария ва амалиётнинг бирлиги принципиал аҳамиятга эга.
Илмий билимлар тизими масалаларни ҳал этишдаги йўлига қараб фундаментал ва амалийга бўлинади. Фундаментал фанлар кўпроқ гносеологик масалаларни, амалий фанлар ижтимоий фаолиятни ўзгартиришга йўналтирилган. Шу нуқтаи назардан ижтимоий иш амалий фанлар гуруҳига киради.
Конкрет ижтимоий жараёнлар ва кўринишларни, ижтимоий ҳаётнинг турли фактларини кузатиш, тадқиқ қилиш учун мазмуни бўйича эмпирик материаллар йиғиш ва таҳлил қилиш учун амалиёт бошланғич манба ҳисобланади. У ижтимоий иш тажрибасини англаш ва назарий умумлаштириш кўринишида, яъни илмий билимлар тизими шаклида тўплашга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |