21-МАШҒУЛОТ
СОН ВА САНОҚ, ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР.
Мавзу: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10 рақамлари билан таништириш
Мақсад:
- Болаларга 1 дан 10 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Болалар 1 дан 10 гача бўлган сонларни ёзувда фарқлашни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Сонлар ёзилган карточкалар.
1 тадан 10 тагача бўлган миқдорда нарсалар чизилган карточкалар.
Машғулотнинг бориши:
Тарбияси: Болажонлар, сизлар 10 гача санашни жуда яхши ўрганиб олгансизлар, 1 дан 10 гача бўлган сонларни ёзувда ҳам танийсизларми? Бугун сизларнинг 1 дан 10 гача бўлган сонларни ёзувда қанчалик танишларингизни текшириб кўрамиз. Болажонлар, мана бу сонларни биласизларми?
Тарбиячи карточкаларни кўрсатиб қайси сон эканлигини айтади ва болалардан такрорлашни сўрайди.
Билимларни мустахкамлаш учун ўйин: “Топган-топалоқ”.
Тарбиячи: Болажаонлар, ҳозир сизларга сонлар ҳақида топишмоқлар айтаман. Мен қайси сон ҳақида топишмоқ айтганлигимни топасиз, қайси сон эканлигини айтиб, карточкани кўрсатасиз.
Тўнкарилган стулга
Ўхшаб кетар бўй-бастим
Отим “яхши” 4 та ҳарф
беш менинг яқин дўстим (4)
Нолдан кейин тураман
чизғичингга қараб боқ.
Сонлар ичра доимо
биринчиман эй ўртоқ. (1)
Билимингни баҳолаб
ноилож кўникаман.
Қачон “4” га етар деб
кўз тикиб толиқаман. (3)
Қоматимни кўрганлар
қиёс қилар оқ қушга.
Мендан дир-дир титрайди
ихлоси йўқ ўқишга. (2)
Шапка кийиб бошимга
белбоғга бойланганман.
Хизматига тайёрман
меҳнатсевар ўртоқнинг. (7)
Копток мисол қорнимни
соябонга оламан.
Бир, икки, уч, ўзимга
тенг бўлина қоламан. (6)
Рассом чизар ўхшатиб
юк кўтаргич илмоққа.
Мен муаллим совғаси
билимдон ҳар ўртоққа. (5)
Ипак қурт пилласидай
қўш халқаман мустахкам.
Ўзгармас қиймат шаклим
ўнг-терс бўлиб турсам ҳам. (8)
Қўшни бўлиб, кўпайдик
10 ҳиссага бир ва ноль.
Ҳисоблаймиз санаймиз
Бериб доим қўлга-қўл. (10)
Шаклим ўхшаш вергулга
Олтига қариндошман.
Бир хонали сонларга
Шу ёшдан карвонбошман. (9)
Тарбиячи: Болажонлар келинг “Рўмолчани безаймиз” суратини чизамиз.
Тетиклаштирувчи машқ.
Тарбиячи: Болажонлар, топшириқни ҳамма жуда яхши бажарди. Энди ўрнимиздан туриб 10 марта сакраймиз, 10 марта ўтириб-турамиз.
Болалар билимини текшириш ва мустахкамлаш учун савол ва топшириқлар:
6 дан кейинги сонни кўрсатинг ва номини айтинг.
9 дан кейин қайси сон келади?
7 дан олдинги сонни кўрсатинг ва номини айтинг.
8 ва 10 орасидаги сонни кўрсатинг ва номини айтинг.
1 дан 10 гача санаб, рақамларни қўйиб чиқинг.
Бармоқларингиз нечта? Олдин ўнг қўлингизни, сўнг чап қўлингизни қоғоз устига қўйиб, чизиб олинг. Ҳар бир бармоққа 1 дан 10 гача бўлган сонларни биттадан санаб, қўйиб чиқинг.
Машғулот давомида ва якунида болаларни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |