21-боб. Ингичка ичак тутилиши



Download 297 Kb.
bet8/16
Sana02.07.2022
Hajmi297 Kb.
#732949
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
twentiyfirst

Антибиотиклар

Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда антибиотиклар ичакларнинг шикастланишини кечиктириб, ўлим кўрсаткичларини камайтирган. Клиник амалиётда эса консерватив даво таркибига антибиотикларни қўшишга ҳожат йўқ, ичак шикастланишини шубҳа қилсак, операция қиламиз. Операциядан олдин одатдагидек, профилактик мақсадда антибиотик буюрилади. Операциядан кейинги даврда, ҳатто ичакни кесиш бажарилган бўлса ҳам, антибиотикларга эҳтиёж бўлмайди (7 ва 47-боблар). Узоқ муддатли ичаклар гангренаси ва қорин бўшлиғининг турғун инфекциясигина антибактериал давога кўрсатма бўла олади, холос.




Операция



  • Қорин бўшлиғига қайта кириш учун қўлланиладиган кесмалар 10 бобда муҳокама этилган. Аммо жуда кўп ҳолларда ўлимга сабаб бўладиган ятроген энтеротомияга йўл қўймаслик учун ниҳоятда эҳтиёт бўлиш зарурлигини қайтариб ўтмоқчимиз. Баъзан қорин бўшлиғига киришга кетган вақт операцияга кетган вақтнинг асосий қисмини ташкил этиши мумкин. Қолган муолажалар унча мураккаб бўлмайди. Бу операцияда юмшоқ қўллар ва оҳиста ишлаш ковбойча усуллардан кўра афзалдир.

  • Пучайган ингичка ичак қовузлоғини топинг ва у бўйлаб юқорига қараб юринг. У сизни обструкция нуқтасига олиб боради. Беркилишнинг сабабини аниқланг, обструкция оддийгина бойлам ёки ичакнинг букилиб қолиши туфайли чақирилган бўлиши мумкин. Ичакни кенгайган ва пучайган иккита қисмга бўлинган соҳасини ўткир ва ўтмас йўллар билан ажратиш керак.

  • Ичакнинг қорайган қисмини кесиб олиб ташлашга шошилманг, уни иссиқ, нам салфетка билан ўраб, сабр билан кутинг. Одатда, ичак 10 дақиқа ичида қизариб, одатий тусга кира бошлайди. Агар қизармаса, ичакни кесишга тўғри келади.

  • Бутун диққатингизни беркилиб қолган ичак қовузлоғига қаратинг. Қолган, жараёнга алоқаси бўлмаган битишмаларни ажратишга ҳожат йўқ. Бу фақат косметик нуқтаи назардан аҳамият касб этиши мумкин, холос. Амалда эса бугун кечган битишмалар эртага яна пайдо бўлади. Тимоти Фабиан айтганидек, барча ингичка ичакни ажратиш шарт эмас, негаки “ичаклар ушбу сурункали битишма жараёнида “очиқ” ҳолда ёпилган”.

  • Баъзида кўп сонли беркилиш соҳалари аниқланади, уларнинг атрофида кенгайган ва пучайган қовузлоқлар бўлади. Бундай ҳолда шубҳали ичак қисмининг ҳаммаси битишмалардан ажратилиши керак. Яна такрор ва такрор айтамиз: ичакни шикастлаб қўймаслик учун жуда катта эътибор ва эҳтиётлик, сабр ва бардошлик билан ишлаш керак. Кези келганда айтиш жоизки, бу анча зерикарли операциядир.




Download 297 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish