2021 йилда Кегейли туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари


Инвестиция Дастурининг бажарилиши туғрисида



Download 0,65 Mb.
bet7/12
Sana26.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#467887
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2021 йил ГОДОВОЙ

Инвестиция Дастурининг бажарилиши туғрисида
Президентимизнинг 2020 йил 2 октябрь куни республикамизга ташрифи якуни бӯйича қабул қилинган 73-сонли мажлис баёни ҳамда 2020 йил 11 ноябрь кунги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-4889-сонли қарорига мувофиқ 2020-2023 йилларда (ӯзгартириш киритилгандан сӯнг) қиймати 328,4 млрд.сӯмлик 82 та лойиҳани амалга ошириш ва 812 та янги иш ӯринларни яратиш белгиланган эди.
Шундан 2020 йилда қиймати 34 млрд.сӯмга тенг 44 лойиҳа ишга туширилиб, 147 та янги иш ӯрни яратилди.
2021 йилда қиймати 45,5 млрд.сӯмлик 24 та шундан; санаотда 5 та; қишлоқ хӯжалигида 6 та ва хизматлар сохасида 13 та лойиҳа ишга туширилиб, 68 та янги иш ӯрни яратилди
(режа 24 лойиҳа, қиймати 77,3 млрд.сӯм, 156 иш ӯрни).
2022 йилда қиймати 213,2 млрд.сӯмлик 12 та лойиҳа, 489 иш ӯрни; 2023 йилда қиймати
2,9 млрд.сӯмлик 2 та лойиҳа 15 та иш ӯрни яратилиши режалаштирилган.

Темир дафтарибӯйича


2020 йилда дастлабки ӯрганишлар натижаси бӯйича “Темир дафтари”га 1069 та камбағал оила киритилган булса, Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги
6038-сонли фармонига мувофиқ ӯтказилган хатлов натижаси буйича 2020 йилда 242 та,
2021 йилда янгидан 60 та жами 302 та оила янгидан киритилиб, умумий сони 1371 тани, улар оила аъзолари сони 6197 нафарни, шундан меҳнатга лаёқатли аъзолари сони 1811 нафарни ташкил этди.
Кӯрилган чора-тадбирлар натижасида камбағал оилаларнинг 1780 та меҳнатга лаёқатли аъзоси бандлиги таминланиб, 1303 та (шундан 2020 йилда 1256 оила; 2021 йилда 47 оила) оила аъзолари 5975 нафар “Темир дафтар”дан чиқарилди (жумладан: 3 нафари оилавий тадбиркорликга, 17 нафари хунармандчиликга, 716 нафари жамоат ишларига, 849 нафари ӯзини-ӯзи банд қилди, 22 нафари янгидан ишга тушган лойиҳалар бӯйича, 92 нафари қишлоқ хӯжалиги соҳасига (шундан 65 нафари такрорий экин майдони ажратиш орқали), 41 нафари қурилиш соҳасига, 40 нафари аввалги иш жойига, 4 нафари вафот этган).
Дафтардаги оилаларга жами 3,1 млрд.сӯмлик моддий ёрдамлар кӯрсатилди ҳамда 7 бош қорамол, 38 бош қуй-эчки, 1110 бош товуқ берилди.
Бугунги кунга дафтарда давлат ва ҳомийлар томонидан ёрдам кӯрсатилиши лозим бӯлган 68 та оила (оила аъзолари сони - 222 нафар, меҳнатга лаёқатли - 31 нафар) қолди.

Ёшлар дафтари” буйича


Туманда умумий ёшлар сони 41658 нафар (жами аҳолининг 56,9%), шундан 18-30 ёшгача булганлари 16931 нафар (қизлар - 8192 нафар).
Йил давомида 2296 нафар ёшнинг бандлигини таъминлашга кӯмаклашилган.
“Темир дафтар”га киритилган 1797 ёшнинг 1726 нафари дафтардан чиқарилган. Жумладан: 162 нафари ишга жойлаштирилган, 12 нафари меҳнат миграцияси орқали чет элга кетган,
164 нафарига 3,6 млрд.сӯм имтиёзли кредитлар, 757 нафарига 378 гектар экин майдонлари ажратилган. 20 нафарига хайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ӯқув ҳаражатлари тӯлаб берилган. 549 нафарига меҳнат қуроллари сотиб олиш учун субсидиялар ажратилган. Ижтимоий қуллаб-қӯвватлаш буйича 53 нафарининг талабалик, 2 нафарининг ИМПР контракти тӯлаб берилган.
7 нафари бошқа йӯналишларда дафтардан чиқарилган.
01.01.2022 йил холатига дафтарда 71 нафар ёш қолган.
Маълумот учун: “Ёшлар дафтари” жамғармасига 612,2 млн.сӯм маблағ тупланиб, шундан ҳисобидан 267 ёшга 503,4 млн.сӯм ҳамда 5 та муҳим ташаббусни молиялаштириш учун 80,7 млн. сӯм ажратилган.
Аёллар дафтари” бӯйича
Тумандаги аёллар сони 36,6 минг нафар. Дафтарга 30 ёшдан йӯқори бӯлган, 1-босқишда 977 ва 2 - босқишда 1009, жами 1986 нафар хотин-қиз киритилган. Шундан, бугунги кунгача
1 - тоифадагилар режаси 1496 тадан 1495 нафарининг бандлиги таъминланди. Яъни 645 нафари бандлиги таъминланди, 361 нафари касбга ӯқитилди, 466 нафарига тадбиркорлик учун
2,6 млрд.сӯмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.
Қолган 490 нафаридан 125 нафарига 3,8 млн.сӯмлик тиббий ёрдам кӯрсатилган,
55 нафарига психологик ёрдам, 33 нафарига ҳуқуқий ёрдам, тиббий ёрдамга муҳтож, оиласида ногирони бӯлган ҳамда боқувчисини йӯқотган 295 нафар хотин-қизга 165,1 млн.сӯм,
36 хотин-қизга бандлигини таъминлаш учун 35,3 млн.сӯмлик ёрдам, турор жойи бӯлмаган 10 та хотин-қизга 10,6 млн.сӯмлик ижара компенсацияси, 1-гуруҳ ногиронлиги бӯлган 3 нафар хотин-қизнинг уй-жойини таъмирлаш учун 27,7 млн.сӯм маблағ ажратилди. Жами 335 млн.сӯмга,
55 нафар хотин-қизга тикув машинаси, 37 нафарига инкубатор, 146 нафарига электр печкаси олиб берилган. Жами “Хотин-қизлар жамғарма”си ҳисобидан 579,2 млн.сӯм маблағ сарфланган.
Дафтардаги ушбу хотин-қизларга Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 28 апрель кунги 250-сонли “Моддий ёрдам ва кӯмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қуллаб-қӯвватлаш буйича қӯшимча чора-тадбирлар туғрисида”ги қарорига асосан белгиланган тартибда йилига кӯрсатиладиган микдорда ёрдамлар кӯрсатилган.
Шунингдек, “Саҳоват ва кӯмак” жамғармаси ҳисобидан 108 нафар хотин-қиз Хива,
20 нафари Бухоро, 15 нафари Самарқанд шахарларига саёҳатга олиб борилди. 31 нафарига
620 бош товуқ, 4 нафарига ногиронлик арабачаси, 9 нафарига эшитиш мосламаси, 8 нафарига бошқада реабилитация қуроллари олиб берилди. 100 нафарига ПРООН дастури доирасида иссиқхона ва суғориш мосламалари қуриб берилган.



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish