Иқтисодиётга киритилган инвестициялар ва пудрат ишлари
2022 йил 1 январь ҳолатига қурилиш соҳасида 62 та субъект давлат руйхатидан утиб, йил бошига нисбатан 2 тага купайган. Йил бошидан буён 6 та субъект янгидан ташкил этилди, 2 та субъект вақтинча ҳаракатсиз, 6 таси тугатилган.
Ҳисобот даврида 81,3 млрд.сўмлик пудрат ишлари амалга оширилиб, ўсиш суръати
102 фоизни, Республикадаги улуши 1,7 фоизни, аҳоли жон бошига 1107,2 минг.сӯмни;
Киритилган инвестициялар ҳажми 138,2 млрд.сўмни, ўсиш суръати 153,3 фоизни, Республикадаги улуши 1,8 фоизни, аҳоли жон бошига 1882,5 минг.сӯмни ташкил этди.
Киритилган инвестицияларнинг 30,8 млрд.сўми (22,3) бюджет, 28,5 млрд.сӯми
(20,6%) корхоналар маблағлари, 26,7 млрд.сўми (19,3%) аҳоли, 31,6 млрд.сўми (22,9%) банк кредитлари, 8,1 млрд.сўми (5,9 %) чет эл инвестициялари ва кредитлари (шундан туғридан-туғри инвестициялар 6,3 млрд.сӯм (597,4 минг.доллар), 6,4 млрд.сўми (4,6%) сув тармоқларини ривожлантириш, 6 млрд. сӯми (4,3%) тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари хисобига амалга оширилди.
Янги курилиш хисобидан “Нуроний ва кексалар маркази”, “Кумшунгул”, “Жанабазар” ва “Абат” ОФЙ бинолари фойдаланишга топширилди. “Жалпак жап” ОФЙ биноси, 773 укувчи уринли 3 та мактаб бинолари реконструкция килинди. Режадаги 13,4 минг кв. метр ӯрнига 14,8 минг кв. метр турор жой (110,4%), 81,6 км ичимлик сув тармоқлари (100%), фойдаланишга топширилди.
33,5 км ички йуллар таъмирланди, 48,1 км электр тармоқлари янгидан тортилди, 1 дона трансформатор пункти янгидан курилди.
Президентнинг 2020 йил 28 декабрь кунги ПҚ-4936-сонли қарори билан тасдикланган Инвестиция дастүрига мувофик 773 укувчи уринли 3 та умумтаълим мактабида 6,2 млрд сумлик курилиш ишлари амалга оширилиб фойдаланишга топширилди. Смета баҳоси 4,4 млрд сумлик куввати 300 уринли 1 та МТТ тада курилиш ишлари 90 фоизга, смета бахоси 4,7 млрд сумлик 1-сонли болалар успиримлар спорт мактаби реконструкция ишлари 80 фоизга бажарилди.
Президентнинг 2020 йил 11 ноябрь кунги ПҚ-4889-сонли карорига мувофик смета бахоси 9,9 млрд сумлик курилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилиб, “Абат” кишлок врачлик пункти, 2 ва 22-сонли умумтаълим мактаблари иморатлари капитал таъмирланди.
Президентнинг 2021 йил 2 апрель кунги ПҚ-5048-сонли қарорига мувофик “Обод кишлок” дастурига киритилган “Жаӊабазар” ва “Абат” ОФЙ лари худудларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Дастурда 20,8 млрд сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланиб, 1 та умумтаълим мактаби, 3 та МТТ, 1 та медицина иморати ва 2 та махалла фукоралар йигини иморатида курилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилган.
9,32 км ички йулларга ЩПС еткизилди, 29,4 км(режа 28,5 км) ичимлик суви тармоклари тортилди. Янгидан 4 дона трансформатор пункти, 140 дона опора урнатилиб, 7,6 км электр тармоклари тортилди.
Фукораларнинг 176 та турор жойлар фасадларига таъмирлаш ишлари бажарилди. 9 та турор-жой томи шиферланди хамда 50 дан ортик ноконуний курилмалар бузиб ташланди.
Қорақалпогистон Республикаси Жуқорғи Кенгаши Президиумининг 2021 йил 4 май күнги “2021-2022 йилларда Кегайли туманини ижтимоий-иктисодий ривожлантиришга маблаг ажратиш тугрисида”ги 327-сонли қарори асосида туманда бугунги күнда сметалик бахоси 40,6 млрд сум булган 17 объектда қурилиш ишлари олиб борилмокда.
Жумладан, сметалик баҳоси 1 млрд 864 млн. сум булган “Нуроний ва кексалар маркази”, баҳоси 3 млрд. 108 млн. сум булган “Давлат хизматлари агентлиги”, баҳоси 2 млрд.108 млн.сум булган “Халқ таълими булими”, баҳоси 5 млрд.32 млн.сум булган “Туман ҳокимлиги”, баҳоси 3 млрд.807 млн.сўм булган “Ешлар маркази”, баҳоси 1 млрд. 115 млн.сўм булган “Нурлы бостан” ва “Абат мәкан” ОФЙ, “Жаӊабазар” ва “Жалпак жап” ОФЙ худудларида хар бирининг бахоси 4 млрд.95 млн.сум булган 90 уринли МТТ бинолари курилиш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, аҳоли мурожаатларини хисобга олиб, ушбу дастурлардан ташқари “Жузим бағ” ОФЙ ҳудудидаги “Жузим бағ”, “Қайшылы” ва “Ябы” аҳоли пунктларидаги 4,7 км табийий газ тармоқларини реконструкция қилиш учун туман бюджети ҳисобидан 250,0 млн.сўм маблағ ажратилди.
“Гужим терек”, “Бахытлы” ва “Маденият” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўп хонадонли уйлар ёнидан 1 та болалар спорт майдончаси, 2 та ҳожатхона ва 2 та суюқ чиқинди ташлаш жойлари қурилиши учун туман бюджети маблағлари ҳисобидан 350,0 млн.сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари якунланди.
Электр таъминотида муаммоли, яъни трансформатор пунктлари эскирган ҳамда кучланиши етарли булмаган 10 та аҳоли пунктининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида туман ҳокимининг заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 та янги трансформатор харид қилиниб, аҳоли пунктларига ўрнатилди. Натижада ушбу аҳоли пунктларида яшовчи 550 та хонадоннинг электр энергияси билан таъминланиши яхшиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |