2021 йилда Кегейли туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари
ХИСОБОТИ
Кегейли шахарчаси – 2022 йил
Кегейли тумани тўғрисида умумий маълумотлар
Туман ташкил топган сана
|
-
|
3 сентябрь 1928 йил
|
Ҳудуди (ер майдони)
|
-
|
0, 92 минг кв.км.(92448 га)
|
Чегара узунлиги
|
-
|
190,02 км.
|
- Қораўзак тумани билан
|
-
|
42,57 км.
|
- Нукус тумани билан
|
-
|
61,65 км.
|
- Бузатов тумани билан
|
-
|
37,38 км.
|
- Чимбой тумани билан
|
-
|
48,42 км.
|
Доимий аҳоли сони (01.01.2022й. холатига)
|
-
|
73594 киши
|
шундан,
|
|
|
- шаҳар аҳолиси
|
-
|
29747 киши
|
жамига нисбатан % ҳисобида
|
-
|
40,4 %
|
- қишлоқ аҳолиси
|
-
|
43847 киши
|
жамига нисбатан % ҳисобида
|
-
|
59,6 %
|
Аҳоли зичлиги (1 кв.км.да)
|
-
|
80 киши
|
Аҳоли пунктлари сони
|
-
|
130 та
|
Кучалар сони
|
-
|
384 та
|
Шаҳарчалар(шаҳар типидаги посёлкалар)
|
-
|
2 та
|
Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони
Кишлоқ фуқоралар йигинлари сони
|
-
-
|
8 та
8 та
|
Хонадонлар сони
|
-
|
13510
|
Оилалар сони
|
-
|
15041
|
Аниқланган қозилма бойлиқлари
|
-
|
811,8 минг м.куб ғишт хом-ашёси заҳираси аниқланган
|
Диний ташкилотлар(масжидлар) сони
|
-
|
4 та
|
Кабристонлар сони
|
-
|
55 та
|
2021 йилнинг январь-декабрида Кегейли туманининг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш кўрсаткичлари туғрисида
МАЪЛУМОТ
Кегейли тумани 1928 йил 3 сентябрда ташкил топган. Худуди 0,92 минг кв. км. Нукус, Қораузак, Чимбой ва Бӯзатов туманлари билан чегарадош. Чегара узунлиги 190 км, аҳоли сони 73,6 минг киши. Аҳоли зичлиги ҳар бир кв. км га 80 кишидан туғри келади. Аҳоли пунктлари сони-130 та, 8 та маҳалла ва 8 та овуллик фуқаролар йиғинига тақсимланган. Хонадонлар сони 13510 та, улардаги оилалар сони 15041 та. Умумий аҳолининг 40,4 фоизи шаҳарларда, 59,6 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Жами аҳолининг 51,3 фоизини эркаклар (37720 нафар),
48,7 фоизини аёллар (35874 нафар) ташкил этади. Қазилма бойликлардан ғишт ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 811 минг куб метр тупроқ заҳираси аниқланган.
Иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президентимиз фармонлари, қарорлари ва баёнлари, Ҳукумат қарорлари ва баёнлари, “2017-2021 йилларда Ӯзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йӯналиши буйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалар ҳамда қабул қилинган Давлат дастурлари доирасида амалга оширилди.
Асосий эътибор, қабул қилинган Давлат дастурларининг бажарилишига, тадбиркорликни қӯллаб-қувватлашга, аҳолини ижтимоий химоялашга, камбағаллик ва ишсизлик даражасини қисқартиришга, уюшмаган ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қӯллаб-қувватлашга, маҳалла ва қишлоқларни ободонлаштиришга, барча соҳаларда, хусусан ишлаб чиқариш ва қишлоқ хӯжалиги соҳасида илғор технологияларни жалб қилган ҳолда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган.
Асосий иқтисодий кӯрсаткичлар
Туманда 2021 йилнинг январь-декабри якунида:
-295,3 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 93,3 фоизни, республикадаги улуши 1,8 фоизни, аҳоли жон бошига 4023 минг.сӯмни ташкил этди.
Ӯсиш суръати пасайиб кетиши асосий сабабларидан бири, Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарорига мувофиқ “Халқабад пахта тозалаш заводи” тугатиламан дегунча 2020 йилда 135 млрд.сӯмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган булса, заводни қабул қилиб олган “Кегейли Чимбой агрокластери” томонидан 2021 йилда 115 млрд.сӯмлик, яъни 2020 йилга нисбатан 20 млрд.сӯмлик, “Ланко мия” қӯшма корхонаси томонидан чет элларда маҳсулотга талабнинг пасайиб кетиши туфайли ӯтган йилга нисбатан 12,3 млрд.сӯмга (2020 йилда 40,8 млрд.сӯм; 2021 йилда 28,5 млрд.сӯм) маҳсулотлар кам ишлаб чиқарилиши хисобидан ӯрин олди.
- 66,8 млрд.сўмлик халқ истъемоли моллари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 141,0 фоизни, республикадаги улуши 2,2 фоизни, аҳоли жон бошига 911 минг.сӯмни;
- худудий саноат маҳсулотлари ҳажми 295,3 млрд.сўмни, ўсиш суръати
1,8 каррани, республикадаги улуши 2,4 фоизни, аҳоли жон бошига 4023 минг.сӯмни;
- 138,2 млрд.сўмлик инвестициялар ӯзлаштирилиб, ўсиш суръати 153,3 фоизни, республикадаги улуши 1,8 фоизни, аҳоли жон бошига 1883 минг.сӯмни;
- пудрат ишлари ҳажми 81,3 млрд.сўмни, ўсиш суръати 102,0 фоизни, республикадаги улуши 1,7 фоизни, аҳоли жон бошига 1107 минг.сӯмни;
- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 205,6 млрд.сўмни, ўсиш суръати 108,4 фоизни, республикадаги улуши 2,5 фоизни, аҳоли жон бошига 2800 минг.сӯмни;
- хизматлар ҳажми 139,2 млрд.сўмни, ўсиш суръати 129,4 фоизни, республикадаги улуши
1,7 фоизни, аҳоли жон бошига 1896 минг.сӯмни;
- 437,6 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўсиш суръати
100,3 фоизни, республикадаги улуши 3,5 фоизни, аҳоли жон бошига 5962 минг.сӯмни ташкил этди.
Экспортга 6227 минг.долларлик маҳсулотлар чиқарилиб, ўсиш суръати 86,5 фоизни, республикадаги улуши 1,5 фоизни, аҳоли жон бошига 84,8 долларни ташкил этиб, йиллик режа
73 фоизга бажарилди (йиллик режа 8577 минг.доллар). Шундан: саноат маҳсулотлари
6010 минг.доллар, режанинг бажарилиши 73,5% (режа 8242 минг.доллар); мевасавзавот маҳсулотлари 167 минг.доллар, режанинг бажарилиши 49,8 % (режа 335 минг.доллар).
Режанинг бажарилмаслигига “Туран мия” корхонасига -Ӯзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш қӯмитаси томонидан “Қизилмия илдизи”ни тайёрлаш ва экспорт қилиш учун квота берилишини кешиктирилиши (режа
1762 минг.доллар; амалда 1389 минг.доллар), “Ланко мия” корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган “Қизил мия илдизи” экстрактига жаҳон бозорида талабнинг пасайиб кетиши (режа 5500 минг.доллар; амалда 4314 минг.доллар), ишга тушмаган “Кегейли текстиль” корхонасига 980 минг.долларлик экспорт режаси белгиланиши (Президентининг 2020 йил
11ноябрдаги ПҚ-4889-сонли қарори билан тасдиқланган дастурда 2022 йилинг 1 декабрига қадар ишга тушиши белгиланган) асосий сабаб булди.
- импорттан 1407,1 минг долларлик маҳсулотлар олиб келиниб, ўсиш суръати 83,4 фоизни, республикадаги улуши 0,6 фоизни, аҳоли жон бошига 19 долларни;
- Ӯртача иш ҳақи - 2362 минг сўмни (утган йил 1995 минг.сӯм булган) ташкил этди.
2022 йил 1 январь ҳолатига юридик субъектлар сони 1347 тани (шундан: фермер ва деҳқон хӯжаликлари - 540; кичик бизнес субъектлари - 658; чет эл иштирокидаги корхоналар - 7, бошқалар -142) ташкил этиб, йил бошига нисбатан 94 субъектга купайди. Шундан, ҳаракаттагиси 1170 та. Йил бошидан буён янгидан 260 та субъект ташкил этилди, 175 таси тугатилди. Жами субъектлардан давлат корхоналари улуши 7,1 фоизни, хусусий корхоналар 4,8 фоизни, чет эл иштирокидаги корхоналар 4,8 фоизни ва бошқа корхоналар 87,6 фоизни ташкил этади. Оилавий корхоналар сони 29 тани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 9 тага купайди.
Ҳаракатсиз субъектлар сони 177 тани ташкил этиб, утган йилга нисбатан 57 тага камайиб, 2021 йилдаги 18,7 фоиздан, 13,1 фоизгача пасайган. Ҳаракатсиз корхоналарнинг асосий улушини яъни 151 тасини ҳар хил сабабларга кӯра ер майдонлари қайтариб олинган, лекин қарздорлиги мавжуд фермер ва қишлоқ хўжаликлари корхоналари ташкил этади.
Саноат соҳасида 7 та, қурилишта 2 та, савдода 7 та, овқатланиш соҳасида 4 та, соғлиқни сақлашда 1 та ва бошқа соҳаларда 3 та субъект вақтинча ҳаракатсиз.
Бюджет сиёсати
2021 йилга туманимизга солиқ ва мажбурий тӯловлар тушуми прогнози
26,5 млрд сўм этиб белгиланиб, амалда бюджетга 29,7 млрд. сўмлик маблағ ундирилди ва йиллик режа 112 фоизга бажарилди.
Маҳаллий бюджет даромадлар қисми прогнози 16,5 млрд.сўм этиб белгиланиб, амалда
18,2 млрд.сўмга, режа 117,4 фоизга, қаражатлар қисми 1041 млрд.сўм этиб белгиланиб, амалда 119,1 млрд.сўм маблағ сарфланди ҳамда режа 113,9 фоизга бажарилди. Республика бюджетидан 53,7 млрд сӯм миқдорида трансфертлар олиниб, унинг жами ҳаражатлардаги улуши 50,8 фоизни ташкил этди.
Маҳаллий бюджет қаражатларининг 37,4 млрд.сӯми, яъни 31,4 фоизи соғлиқни сақлаш,
23,9 млрд. сӯми яъни 20,1 фоизи таълим соҳасига, 20,9 млрд.сӯми, яъни 17,5 фоизи аҳоли турмуш даражасини яхшилашга (шундан нафақалар учун 17,1 млрд.сӯм), 6,6 млрд.сӯми, яъни 5,6 фоизи ободонлаштириш ишларига сарфланди.
Маълумот учун: 2022 йил 1-чорак учун белгиланган солиқ тушуми (контингент) - 3313 млн.сўм. 2022 йилга тасдиқланган Маҳаллий бюджет даромадлари 25,3 млрд.сўм; маҳаллий бюджет ҳаражатлари 94,2 млрд.сўм, трансфертлар 68,9 млрд.сӯм (улуши-73,1%).
Жами ҳаражатлардан Халқ таълими улуши 5,4%; Соғлиқни сақлаш 35,1%; Мактабгача таълим 4,5%; Болали оилалар учун напақа ва компенсациялар 25,7%; Ободонлаштириш ишлари 7,8%, Сақловли жамғарма 890 млн.сӯм.
Жами 9019 нафар, шундан: ёшга доир пенсия олувчилар 6224 нафарни, ногиронлик пенсияси олувчилар -1377 нафарни (1-гуруҳ 154), боқувчисини йӯқотганлик пенсияси олувчилар -580 нафарни, болаликдан ногиронлар - 838 нафарни, ижтимоий нафақа олувчилар - 485 нафарни ташкил этиб, уларга ойига ӯртача 7,6 млрд.сӯм маблағ тӯланмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |