Қишлоқ хўжалиги:
2022 йил 1 январь ҳолатига қишлоқ, ӯрмон ва балиқчилик хӯжаликлари сони 743 тани (шундан: фермер хӯжаликлари 540; деҳқон хӯжаликлари 7; бошқа қишлоқ хӯжалиги
корхоналари 196) ташкил этиб, йил бошига нисбатан 16 тага купайди. Йил бошидан буён жами 139 та, шундан 102 та тадбиркорлик субъектлари янгидан ташкил этилди, ҳаракатсиз 122 та субъект тугатилди. Вақтинча ҳаракатсизлар сони 139 та.
Инвестиция дастурига мувофиқ қиймати 7,3 млрд.сӯмлик 6 та лойиҳа ишга туширилиб, 9 та янги иш ӯрни яратилган (режа 20).
Руйхатдаги фермер хӯжаликлари сони 540 та, шундан ҳаракаттагиси 402 та, ер майдони 38,4 минг га, ишчилар сони 839 нафар. Йил давомида 37 фермер хӯжалиги янгидан ташкил этилган, 83 таси тугатилган. Оптимизация даврида ер майдонлари қайтариб олиниб, қарздорлиги қопланмай қолганлиги туфайли 138 та фермер хӯжаликлари тугатилмастан қолмақда.
Томорқа ер эгалари сони 9605 та, шундан юридик мақомга эга деҳқон хӯжаликлари
6 та. Уларга бириктирилган ер майдони 1770 гектар.
Ҳисобот даврида барча категориядаги хӯжаликлар томонидан 437,6 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, ўсиш суръати 100,3 фоизни ташкил этди ва белгиланган прогнозга нисбатан 3,3 пунктга кам бажарилди (прогноз 103,6%). Республикада етиштирилган маҳсулотларнинг 4 фоизини, аҳоли жон бошига 4121,7 минг.сӯмни ташкил этди.
Жамидан чорвачилик маҳсулотлари 250,7 млрд.сӯм, деҳқончилик маҳсулотлари
170,2 млрд.сӯм.
Етиштирилган маҳсулотнинг 71,3 фоизи деҳқон хӯжаликлари, 21,6 фоизи фермер хӯжаликлари, 7,1 фоизи бошқада қишлоқ хӯжалиги корхоналари улушига туғри келади.
5327,6 тонна гӯшт (107,0%), 14352,7 тонна сут (110,5%), 9,1 млн. дона тухум (101,8%),
15 тонна пилла (109,2%), 24,3 тонна асал (102,5%), 345,9 тонна балиқ (155 %), 7485,3 тонна дон (63,4%), шундан 4242,9 тонна буғдой (49 %), 1613,2 тонна маккажуҳори (106,1%), 1087,7 тонна шоли (91,6%), 314,3 тонна дуккакли (116,8%), 1524,3 тонна картошка (103,6%), 7452,8 тонна савзавот (103,1%), 6744,4 тонна полиз (105,0%), 1750,5 тонна мева (102,9%), 216,7 тонна узум (107,8%), 11315 тонна пахта ҳом-ашёси (82,4%) етиштирилди.
Лекин, айрим маҳсулотларнинг хосилдорлиги республика кӯрсаткичидан жуда паст даражада. Масалан, бошоқли дон 9,2 центнер (республика 25,8 ц/га), пахта ҳом-ашёси
16,9 центнер (республика 26,4 ц), картошка 46,2 центнер (республика 112,3 ц).
Етиштирилган мева-сабзавотнинг 22,8 фоизи (9203 тн; қайта ишлангани 2151,3 тн), гӯштнинг 5,5 фоизи (5327,6 тн; қайта ишлангани 170 тн), сутнинг 22 фоизи (14353 тн; 3150,9 тн) қайта ишланган.
Давлатга 5878 тонна буғдой (топшириқ 5795 тн; 101,4%), 15,0 тонна пилла (топшириқ
13 тонна; 115,4 %) ва 11315 тонна пахта ҳом-ашёси (топшириқ 11310 тонна; 100%) сотилди.
01.01.2022 йил ҳолатига барча категориядаги хўжаликларда 54,7 минг бош йирик шоқли моллар булиб ӯтган йилга нисбатан 103,5 фоизга, 33,1 минг бош қуй-эчкилар булиб
101,2 фоизга, 1384 бош отлар булиб 101,3 фоизга, 68,5 минг бош паррандалар булиб 100,1 фоизга ӯсган.
Do'stlaringiz bilan baham: |