Коммуналлик қарздорлик
01.01.2022 йил холатига жами коммуналлик қарздорлик 5791,7 млн.сӯмни, шундан аҳоли 5544 млн.сӯмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 2152,6 млн.сӯмга купайган.
Жумладан: Табиий газ буйича жами қарздорлик 5443,0 млн.сӯмни, шундан, аҳоли
5310,2 млн.сӯмни, улгуржи истемолчилар 124,3 млн.сӯмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 2128,9 млн.сӯмга купайган.
Электр энергияси буйича қарздорлик 118,8 млн.сӯмни, шундан, аҳоли 7,1 млн.сӯмни, улгуржи 111,6 млн.сӯмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 156,3 млн.сӯмга камайган.
Ичимлик суви буйича қарздорлик 238,6 млн.сӯмни, шундан, аҳоли 226,7 млн.сӯмни, улгуржи 11,8 млн.сӯмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 180 млн.сӯмга усган.
Соҳалар буйича таҳлил
Саноат: 01.01.2022 йил ҳолатига саноат корхоналари сони 104 тани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 24 тага купайди. Шундан, йирик корхоналар 2 та (“Халқабад пахта тозалаш заводи”, “Ланко мия” МЧЖ ҚК). Вақтинчалик ҳаракатсизлари -7 та. Йил бошидан янгидан 32 та субъект ташкил этилган, 9 та субъект тугатилган.
Хисобот даврида 295,3 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 93,3 фоизни ташкил этиб, белгиланган прогнозга нисбатан 9 пунктга кам бажарилди
(прогноз 102,1%). Республикадаги улуши 1,8 фоизни, аҳоли жон бошига 4023 минг.сӯмни (республика кӯрсаткичи 8585 минг.сӯм) ташкил этди.
Ӯсиш суръати пасайиб кетиши асосий сабабларидан бири, Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарорига мувофиқ “Халқабад пахта тозалаш заводи” тугатиламан дегунча 2020 йилда 135 млрд.сӯмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган булса, заводни қабул қилиб олган “Кегейли Чимбой агрокластери” томонидан 2021 йилда 115 млрд.сӯмлик, яъни 2020 йилга нисбатан 20 млрд.сӯмлик, “Ланко мия” қӯшма корхонаси томонидан чет элларда маҳсулотга талабнинг пасайиб кетиши туфайли ӯтган йилга нисбатан 12,3 млрд.сӯмга (2020 йилда 40,8 млрд.сӯм; 2021 йилда 28,5 млрд.сӯм) маҳсулотлар кам ишлаб чиқарилиши хисобидан ӯрин олди.
- 66,8 млрд сўмлик халқ истъемоли моллари (шундан: озиқ-овқат моллари 46,7 млрд.сӯм; ноозиқ-овқат моллари 20,1 млрд.сӯм) ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 141 фоизни, республикадаги улуши 2,2 фоизни, аҳоли жон бошига 910,6 минг.сӯмни;
- худудий саноат корхоналари томонидан 295,3 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 1,8 каррани, республикадаги улуши 2,4 фоизни, аҳоли жон бошига 4023 минг.сӯмни ташкил этди.
Инвестиция дастурига мувофиқ қиймати 31,1 млрд.сўмга тенг 5 та лойиҳа ишга туширилиб, 34 та янги иш ўринлари яратилди (режа-83).
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 3 та корхона “Ланко мия” корхонаси томонидан 28,5 млрд.сӯмлик, “Кегейли қоғоз” корхонаси томонидан 1,6 млрд.сӯмлик ва “Централь Азия интернациональ папер” корхонаси томонидан 1,6 млрд.сӯмлик, жами 31,7 млрд.сӯмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган (йиллик режа 29 млрд.сӯм; 2020 йилда 42,4 млрд.сӯм).
Do'stlaringiz bilan baham: |