2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

1
 
 
Аннотация:
В данной статье рассматривается современное развитие цифровых 
технологий в отраслях, секторах и управлении экономикой.
 
Ключевые слова:
цифровые технологии, цифровая экономика, сегмент, менеджмент, 
трансакция, цифрование, государственное управление, финансы, консалтинг, диверсификация, 
роботизация, драйвер. 
 
Abstract:
This article examines the modern development of digital technologies in industries, 
sectors and management of economy. 
 
Key words: 
digital technologies, digital economy, segment, management, transaction, 
digitization, public administration, finance, consulting, diversification, robotization, driver. 
Аннотация:
Ушбу мақолада ҳозирги даврда рақамли технологияларнинг иқтисодиёт 
соҳалари, тармоқлари ва бошқарувда ривожланиши хақида сўз боради.
 
Калит сўзлар: 
рақамли технологиялар, рақамли иқтисодиёт, сегмент,
менежмент, 
транзакция, рақамлаштириш, давлат бошқаруви, молия, консалтинг, диверсификация, 
роботлаштириш, драйвер.
1
Андижон Машинасозлик Институти 2
-
курс талабаси
e-mail: nurulhaqabdujabborov@gmail.com 
Тел: +998979936555


111 
 

“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
Ҳозирги глобаллашув ва мураккаб бўлган даврда рақамли технологиялардан 
фойдаланишни кенгроқ ёйиш муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Айниқса пандемия шароити, 
масофадан ишлаш, ўқиш ва фаолиятини олиб бориш шуни кўрсатдики, рақамли технологияларсиз 
хозирги кунимизни тасаввур кила олмаймиз. Шу сабабдан юртимизда хам замонавий рақамли 
технологиялардан фойдаланиш ва уларни амалиётга жалб
қилиш жуда зарур бўлиб хисобланади. 
Давлатимиз рахбари хам бу масалани давлат миқёсига олиб чиққани ва 2020
-
йилни –
илм
-
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб бежизга ном беришни таклиф 
қилгани йўқ. Лекин дунё миқёсида 2020 йилда коронавирус пандемияси кенг тарқалиши сабабли 
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари хам тўла тўкис бажарилиб 
улгурилмади. Ўйлаймизки, рақамли технологиялардан фойдаланиш ва уни ривожлантириш бир 
кун ҳам тўхтамайди.
Иқтисодиётнинг рақамли сегменти мавзуси иқтисодиёт ва жамиятда рўй берган сифатли 
ўзгариш ва ислохотлар туфайли долзарб бўлиб қолди. Янги технологиялар ва платформалар 
корхона менежменти ва жисмоний шахсларга катта ҳажмдаги трансакцион харажатларни 
қисқартириш ва хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат идоралари билан яқин алоқаларни 
амалга ошириш имконини беради. Натижада тармоқ хизматларига асосланган иқтисодиёт 
шаклланади, яъни рақамли ёки электрон.
“Рақамлаштириш” тушунчасининг ўзи ишлаб 
чиқаришни бошқаришни ва IT нинг “бошидан охиргача” қўллаш орқали интернетдан тортиб то 
электрон хукумат технологияларигачагача ишлаб чиқаришни янги босқичини кўрсатади.
Иқтисодиётнинг рақамли сегменти кенгайишининг асосий сабаби ривожланган 
мамлакатларда ЯИМ нинг 70% дан ортиғини ташкил қиладиган трансакция секторининг ўсиши 
хисобланади. Ушбу секторга қуйидагилар киради: давлат бошқаруви, консалтинг ва ахборот 
хизматлари, молия, улгуржи ва чакана савдо, шунингдек турли хил комуннал, шахсий ва 
ижтимоий хизматлар кўрсатиш. Диверсификация ва динамика даражаси қанчалик катта бўлса, 
шунчалик ноёб маълумотлар мамлакат ичида ва ташқи мухитида тарқалади ва шунга мувофиқ 
миллий иқтисодиётларда кўпроқ ахборот трафиги хосил бўлади. Шунинг учун рақамли 
иқтисодиёт кўплаб иштирокчилари мавжуд ва IT хизматлар юқори даражада кириб борган 
бозорларда анча самарали ишлайди.
Ҳозирги кунда ахборот иқтисодиётининг жадал ривожланиши рақамли технологияларни 
жорий этиш ва мос равишда рақамли иқтисодиётни шакллантириш билан чамбарчас боғлиқ 
хисобланади. Анъанавий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш сохаларини модернизация қилиш, 
молиявий ва логистика операцияларига тегишли савдо ва харид қилиш жараёнларини ташкил 
этиш, ахборот технологияларининг чуқур кириб бориши ва иқтисодий жараёнларнинг 
рақамлаштирилиши фонида истеъмол структураси ўзгариши, янги бозорларни ва бозорни ишлаши 
учун янги шарт
-
шароитлар шакллантириш, шунингдек тахлил жараёнлари, прогнозлаш ва 
бошқарув қарорларини қабул қилишда янги ёндашувлар яратишга асос бўлади.
Ахборот жамиятининг ривожланиши рақамли иқтисодиётни қуриш ва умумий 
роботлаштириш билан чамбарчас боғлиқдир. Бу ахборот коммуникация технологияларидан 
унумли фойдаланишга асосланган. Жамиятга юклатиладиган ва уни тавсифлайдиган асосий 
талаблар
қуйидагилар:

Меҳнат моҳиятини ўзгартириш (ижодий
-
интеллектуал
меҳнат ролини ошириш);

Бандлик 
хусусиятини 
ўзгартириш 
(замонавий 
ахборот 
коммуникация 
технологиялардан фойдаланган холда масофадан туриб ишлаш);

Таълим ва касбий малака даражалари учун умумий талабларни ошириш. 
Рақамли иқтисодиёт –
бу жахон бозорининг барча тармоқларида мавжуд бўлган ва фаол 
ривожланиб бораётган иқтисодий муносабатларнинг янги тури. Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистон 
шароитида хам тез орада етакчи сегментга, умуман иқтисодий тизимнинг ўсиши ва 
ривожланишининг харакатлантирувчисига (драйверига)
айланиши мумкин.


112 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish