12.2 Шахсга йўналтирилган технологиялар
“Йўналтирилган ахборотли жараён“ (ЙАЖ) ординатасига таълимни ташкил этишнинг якка тартибли шакли жойлаштирилди. “Тарқоқ ахборотли жараён“ (ТАЖ) ординатасига эса - гуруҳли. Табиийки, машғулотнинг гуруҳ шакли якка тартибдаги шаклидан иборат бўлади, кейин эса ривожланишнинг бирмунча юқори даражасида якка тартибли шаклига яна қайтади. Демак, “маслаҳатчи“ (3) тизим табиий ҳолда “гуруҳли таълим“га (1) кўтарилади, унинг сезиларли даражадаги кучсизлиги “репетитор“ (7) тизимини вужудга келтиради
Репетиторлик “кичик гуруҳ“ (5) ўлчамигача кенгайиш сабабларини тасаввур қилиш қийин эмас.
XVI асрга келиб нашр ишларидаги инқилобий ўзгаришлар таълим тизимида “дарсликлар”ни (4) қўллаш имконятини туғдирди. Коммуникация соҳасидаги техникавий тараққиёт эса синф ва хонадонларни ахборотли узатиш воситалари билан жиҳозлади. Компьютерларнинг вужудга келиши дидактик жараённи ёпиқ бошқариш имкониятларини туғдирса-да, талабаларнинг индивидуал қобилиятларини ҳисобга олмади (дастурли таълим - 6). Шахсий компьютерлар техникасининг ривожланиши психологик-педагогик билимлар ўсиши билан ҳамкорликда шахсга йўналтирилган таълим муаммосини келтириб чиқармоқда.
Академик В.П. Бесьпалко тизим 8 - якка тартибли билиш фаолиятини дастурли бошқаришга алоҳида урғу бериб “халқ таълими тизимининг барча бўғинларида ривожланишнинг янги босқичини ифодалайди ва талабаларнинг соғлигига зарар етказмаган ҳолда зарурий мусбат силжишларга олиб келади“ деб таъкидлайди (7, 15). Ўзида аниқ ўрнатилган дидактик масалалар ва педагогик технологияларни мужассамлаштирган педагогик тизим шахсга йўналтирилган таълим, деб таърифланади. Бу тизимдаги дидактик масалаларга қисқача изоҳ берилади. ҳозирда мавжуд яккалашган педагогик тизимлар - умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим - шахсни тарбиялаш, таълим бериш ва такомиллаштиришнинг ягона тизимига айланиши керак. Шахсга йўналтирилган таълим барча турдаги таълимларни йўналишлар бўйича интеграциялашни тақоза этади. Таълимнинг биринчи босқичидаёқ (мактабгача таълим) боланинг эҳтимолли шахсий йўналишлари психологик-педагогик кузатишлар ёрдамида аниқланади, маълум фаолият турига қобилиятлари, янги истеъдод нишоналари белгилаб олинади. Бу табақалаштириш психологик педагогика соҳаси бўлиб, афсуски, кам тадқиқ қилинган ва кам ишланган. Шу билан биргаликда ҳаммага яхши маълумки, шахснинг махсус истеъдод нишоналарини эрта аниқлаш ва уни мунтазам ривожлантириб бориш вақти соати билан ўз мевасини беради - янги ғоя ва фаолият методларини ҳақиқий яратувчиси тарбияланади.
Шахснинг ривожланиш дастури аслида ҳар бир инсонга туғма ҳолда берилади, бироқ уни амалга ошириш, афсуски, ҳозирги таълим тизимида қаралмаган. Мана, нима учун дунёда қийналганлар ва жиноятчилар мавжуд (В.П. Беспалько). Шу боисдан боланинг шахсга йўналтирилган таълим тизимига киришиши уни ихтисосли касбга тайёрлашнинг бошланиши бўлиши керак ва барча ўқув дастурлари мазмуни маълум фаолият турининг ижодкорини тарбиялаш масаласига бўйсуниши керак.
Юқорида таъкидланганлар эскирган, бироқ мустаҳкам марксистик тезис - техник тараққиёт давомида инсон меҳнатининг ўзгариб туриши, шу боисдан кенг умумий ва политехник таълимни бундай ўзгаришлар асоси сифатида жорий этиш заруратига қарама-қаршидир. Бугун ҳаётнинг ўзи гувоҳлик беряпти: техник тараққиёт мумкин қадар юқори касбий маҳорат даражасини тақоза этади. Унга эришиш учун бир меҳнат тури доирасида фаолиятни мақсадли йўналтириш ва чуқур мутахассислаштиришни талаб этяпти, аксинча, доимий уни алмаштиришни эмас.
Ташхисланувчан тарзда ўрнатилган мақсадли педагогик тизим очиқ бўлиши керак, яъни ўрганишнинг ҳар қандай босқичида талаба ундан чиқиб кетиши ёки қайта кириб келиши мумкин. Бу эса аниқланган мақсадга мос ҳолда таълим мазмунини илмий асосда саралашга имкон беради. Таълим мазмунини жамлашда талабаларни асоссиз юклаб ташлаш ва ўқитувчи ўқитишда инқирозга хос ҳодисаларни юзага чиқарувчи олдинги аморф ва ихтиёрийлик уни аниқ лойиҳалаш, ўқиш йиллари бўйича тақсимлаш ва дозалашга жой бўшатиб беради. Ўқув фанлари тизими ортиқча бўлмасдан қатъий узвийликка ва белгиланган маҳорат босқичида ўзлаштиришга олиб келади.
Назорат саволлари:
Йўналтирилган ахборотли жараён нима?
Тарқоқ ахборотли жараён нима?
Гуруҳли таълим хақида нималарни биласиз?
Репетиторликда “кичик гуруҳ”нинг ахамияти.
Якка тартибли билиш нима?
Шахсга йўналтирилган таълим нималарда ифодаланади?
Шахснинг ривожланиш дастури қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |