184
5-амалий машғулот: География дарсларида ўқувчиларни мустақил
билим олиш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари (2 соат)
Ишнинг мақсади: Географияфанларини ўқитиш жараѐнида ўқувчиларни
мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этиш усул ва воситалари билан
тингловчиларни таништириш. География дарсларида ўқувчиларни мустақил
ишларини ташкил қилиш бўйича гуруҳларда иш ташкил этиш.
Топшириқлар
1. География дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишларини ташкил
этишнинг намунавий топшириқлари билан танишиш.
2. География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини ташкил
этиш учун янги топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш ташкил этиш.
Мактаб география курслари бўйича айрим мавзуларни ўқитишда
мустақил ишларни ташкил этиш усуллари
Узоқ йиллик тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, мактаб география
курслари мазмунини ўрганиш жараѐнида бажариладиган мустақил ишлар
ўқувчиларда географик қонуниятларни, янги тушунча, билим ва кўникмаларни
ўзлаштириш, мустақил билим олишга оид малакаларни такомиллаштириш
имкониятини беради.
Мустақил иш таълим жараѐнининг барча босқичларида, янги билимларни
ўрганишда ва мустаҳкамлашда, такрорлашда, ўқувчиларнинг билим ва
кўникмаларини текширишда, шунингдек, экскурсия ва бошқа синфдан ташқари
ишларда ташкил этилиши мумкин. Мактаб география курсларидаги мустақил
ишлар қуйи синфлардан юқори синфларга томон аста-секин мураккаблаштириб
борилади.
Мактабда география курсларининг ўқитилиши 5-синфдан бошланади. 5-
синфдан 7-синфга қадар ўқувчиларда мактаб табиий география курслари
мазмунини ташкил этувчи умумий ва регионал тушунчалар, кўникма ва
малакалар тизими таркиб топиши лозим.
Табиий географиянинг бошланғич курси, Табиатшунослик курсидан
олинган билимларни кенгайтиради. Бу курсда олий таълимдаги Умумий Ер
билимига оид маълумотлар берилади, ўқувчилар табиат компонентлари
ўртасидаги алоқаларни тушуниб оладилар. Бу эса навбатдаги география
курсларини ўрганиш учун замин яратади. Чунки ўқувчилар «Материклар ва
океанлар табиий географияси», «Ўрта Осиѐ табиий географияси», «Ўзбекистон
табиий географияси» курсларида ўрганиладиган маълумотларни онгли
ўзлаштирилиши учун зарур бўлган атама ва номлар, географик тушунчалар,
185
табиатда юз берадиган ҳодиса ва жараѐнлар билан айнан табиий география
бошланғич курсида танишадилар.
Бу курсда ўқувчиларга ўз яшаб турган жойининг географик хусусиятлари,
глобус ва хариталарда ер шарининг тасвирланиши тўғрисида, жаҳон аҳолиси,
дунѐ сиѐсий харитасида Ўзбекистон ва айрим давлатларнинг тутган ўрни
тўғрисида дастлабки картографик тасаввурлар ҳам берилади. Табиий география
бошланғич курсида ўқувчилар теварак-атрофдаги ландшафт, нарса ва
ҳодисаларнинг моҳиятини аниқлайдилар, табиатда рўй берадиган ҳодиса ва
қонуниятларни ўрганадилар.
Мактаб география курсларини мавжуд ўлка билимлари асосида
ўрганилиши ва география фанига ҳисса қўшган ватандош географлар фаолияти
билан танишиш ўқувчиларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида
тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ўқувчиларнинг бошқа
ўқув фанларини онгли равишда ўрганишга тайѐрлашда ҳам катта аҳамиятга эга.
Табиий география бошланғич курсининг ушбу вазифаларини самарали
амалга оширилишида мустақил ишларнинг ўрни беқиѐсдир. Бу курсни ўрганиш
жараѐнида ўқувчилар табиатдаги айрим ҳодиса ва жараѐнларни мустақил
кузатишни бошлайдилар. Кузатиш ўқувчиларнинг билиш қобилиятларини
ривожлантиради, эгалланган билимларни аниқ ва мустаҳкам бўлишига ѐрдам
беради. Мунтазам кузатиш натижасида ўқувчилар табиатдаги айрим ҳодиса ва
жараѐнлар ҳақида мустақил хулоса чиқаришга ўрганадилар.
Табиий география бошланғич курсида умумий тушунчалар асосий ўринни
эгаллайди. Умумий тушунчадан предмет ва ҳодисаларнинг асосий қисми,
масалан, ер юзасининг турли шакллари, дарѐ, ариқ, ер ости сувлари, нураш,
атмосфера ҳодисалари кабилар мактаб атрофидаги табиатда учрайди.
География асосларини ўрганишда энг зарур астрономик, метеорологик,
геоморфологик, гидрологик, фенологик ва мажмуавий кузатишларга катта
эътибор қаратилиши лозим. Мазкур курсда ўқувчилар табиат объектлари ва
ҳодисаларини кузатишга оид муайян амалий кўникма ва малакаларни
эгаллайдилар.
Қуѐшнинг чиқиши ва ботиши, юлдузлар, сайѐралар, горизонтга нисбатан
Қуѐш баландлигини ўзгариши, Ой фазаларининг ўзгариши каби кузатишларни
астрономик кузатишлар географик қонуниятларнинг таркиб топишида катта
аҳамиятга эга. Чунончи, Қуѐшнинг горизонтдан баландлигини мустақил
кузатишда қуйидагиларга эътибор қаратилиши ўқувчиларга тушунтирилади:
1.
Қуѐшнинг кўринма ҳаракати Ернинг Қуѐш атрофидаги йиллик ва
суткалик ҳаракати оқибати эканлиги;
2.
Қуѐшнинг туш вақтидаги баландлиги йил давомида ўзгариб туриши;
186
3.
Қуѐшнинг
горизонтдан
баландлигига
боғлиқ
ҳолда
ҳаво
ҳароратининг йил давомида ўзгариб бориши каби тушунча ва билимларнинг
шаклланиб боришига имкон беради.
Метеорологик кузатишларда об-ҳавони кузатиш алоҳида ўрин эгаллайди.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг об-ҳавони кузатишни ташкил этиш ва кузатиш
усуллари билан ўқув йили бошида махсус дарсда таништиради. Об-ҳавони
кузатиш ва уни таърифлаш метеорологик асбоблар билан ишлаш
кўникмаларини ҳосил қилишда катта аҳамиятга эга. Бундай кузатиш
ўқувчиларнинг атмосфера ҳодисалари ҳақидаги тасаввурларини ва об-ҳаво
ҳақидаги билимларини аниқлаш воситаларидан биридир.
Қуйида «Табиий география» бошланғич курсидаги айрим мавзулар
бўйича мустақил иш топшириқларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |